Маoлумотнома
Жисмоний тарбиядан ўқув жараёнининг йиллик режа-
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
14.3. Жисмоний тарбиядан ўқув жараёнининг йиллик режа-
жадвали Режа жадвалнинг асосида ўқув материалини ўқув йилининг чораклари учун мақсадли тақсимлаш ётади. Йиллик режа жадвал тузишда, давлат таълим стандарти таркибидаги жисмоний тарбия дастуридан фойдаланилади. Унда мактаб ёшидагиларнинг индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда инсон жисми маданиятига оид ўқув материали мужассамлаштирилган. Ўқув жараёнининг жисмоний тарбиядаги режа жадвал орқали умумтаълим мактабида дастур бўлимлари материалини ўқитишнинг кетма-кетлиги, ҳафтама-ҳафта, ойма-ой, ўқув йилининг фасллари, иқлими шароитини ҳисобга олиб ўқув чоракларига тақсимланади. Албатта мактабнинг моддий-спорт базаси, спорт анжомлари ва жиҳозларининг сони, сифати ҳисобга олиниши шарт. Ўзбекистон шароитида йил фасллари шароити ҳисобга олиниб ўқитиш жараёни қуйидаги этапларга ажратилади: 1) кузги (Iчорак), 2) кузги-қишки (II чорак), 3) қишки (III чорак), 4) баҳорги-ёзги (IVчорак). Ҳар бир этапда умумий жисмоний тайёргарликнинг маълум вазифалари ҳал қилинади ва мувофиқ воситалардан фойдаланилади. Хусусан фасллар оралиғида (иккинчи этап)га дарсларда гимнастика материалини (асосий восита сифатида ва ўйинлар (қўшимча восита сифатида) ўқитиш режалаштириш амалиётда кўпроқ учрайди. Машғулотларнинг мазмуни ҳар бир этапда олдинги этап дарслари ва ўзидан кейинги этапнинг дарслари билан органик бир бўлиши, боғланиши лозим. Шунинг учун материали бир предметдан иборат бўлган дарслардан фойдаланиш билан чекланмай, иложи борича комплексли усул, бир дарсни ёки вақтни ўзида жисмоний тайёргарликни бир неча хил воситаларидан фойдаланишни амалий аҳамияти катта. Албатта, асосий вақтни шу этап учун «бош»ҳисобланган (машқни) материални ўтиш учун сарфлаш лозим. Машғулот мазмунларининг энг муҳими, ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини узлуксиз ривожлантиради ва югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқа қатор табиий ҳаракатларни такомиллаштиради. Ўқув нормаларини қабул қилиш этапларни охирларига режалаштирилади, фақат такрорий топшириш учун заҳира вақт қолдириш лозим бўлади. Йиллик ўқув режа жадвали икки кўринишда бўлиши мумкин: жисмоний тарбия дастурини асосий бўлимларини ўз ичига олган йирик таркибли блоклар тарзида ёки дастур материалини ўқув йилини дарсларига аниқ тақсимлаб сочиб юбориш тарзида тузилади. Материални ўзлаштириб олишга ажратилган вақт икки хил усулда режалаштирилади. Машқларни бажариш учун аниқ вақт кўрсатилиб ёзилади ёки вақтни ўрнига символика (белги ёки бошқа аломат) билан белгилаб қўйилади. 199 Жисмоний тарбия дастури материалини йиллик ўқув режа жадвални вариантларидан бири расмда ифодаланган. Ўқув ишларининг йиллик режа жадвали 6 устунга ажратилган бўлиб, уни биринчи устунида ДТС даги жисмоний тарбия дастурининг бўлимлари, иккинчи устунида дастур бўлимлари бўйича ташкилланадиган дарслари сони, 3-4-5-6 устунларида йиллик 68 та жисмоний тарбия дарсларининг чоракларга тақсимланиши қайд қилинади. Навбатдаги йил учун йиллик режа жадвалини ишлаш учун, жорий йилдаги йўл қўйилган хатоларни, режада бажарилмай қолинган ишларни ҳисобга олиш ўқув-тарбия жараёни самарадорлигига айнан таъсир қилади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling