Maple тизимининг ыисыача характеристикаси
Айрим бўлаклардан функцияларни ҳосил қилиш
Download 1.35 Mb.
|
Maple 72
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Символли (аналитик) амаллар
6.10. Айрим бўлаклардан функцияларни ҳосил қилишMaple 7 тизимида айрим бўлаклардан ташкил топган функцияларни яратиш учун қуйидаги функция мавжуд: piecewise(cond_l,f_l, cond_2,f_2, .... cond_n,f_n, f_otherwise) бу ерда cond_i – мантиқий ифода, f_i – ифода, f_otherwise – шарт бўлмаган қўшимча ифода. > f:=piecewise(x^2>4,x^2,-2*x^2); > plot(f(x),x=-5..5,color=blue); Ҳосил қилинган функциянинг ҳар бир бўлаги алоҳида қайта ишланиши мумкин. Бундай функцияларни осонлик билан дифференциаллаш ва ҳосиласининг графигини ҳосил қилиш мумкин. Мисол учун: > f:=max(x-1,x^2-2); Функциянинг характерини аниқлаш учун convert функциясидан фойдаланамиз ва бўлакли функциялар кўринишидаги g объектни ҳосил қиламиз: > q:=convert(f,piecewise); Функцияни дифференциаллаймиз ва интеграллаймиз: > fprime:=diff(f,x); > Int(q,x)=int(q,x); Натижалар ҳам бўлакли функциялар кўринишида олинди. Функция устида ишлашни давом эттириш, масалан уни даражали қаторга ёйиш мумкин: > series(f,х); ёки > series(q,x); Берилган f функцияни даражали қаторга х=2, х=1 ва х=3 нуқталар атрофида ёямиз: > series(q,x=2); > series(q,x=1); > series(q,x=3); 7. Символли (аналитик) амаллар7.1. Ифодаларни соддалаштиришИфодаларни соддалаштириш учун simplify функциясидан фойдаланилади. Ушбу функция қуйидаги кўринишларда ишлатилади: simplify(expr) — соддалаштирилган ехрr ифодани ёки Maple 7 қоидалари доирасида соддалаштириш имконияти бўлмаса унинг ўзини қайтаради; simplify(expr, nl, n2, ...) — nl, n2 параметрларни ҳисобга олган ҳолда соддалаштирилган ехрr ифодани қайтаради; simplify(ехрг,assume=prop) — ҳамма кўрсатилган шартларни ҳисобга олган ҳолда соддалаштирилган ехрr ифодани қайтаради. Қуйидаги мисолларни кўрайлик: > simplify((3*x*y^3)^2); > simplify((x^y)^x+3^(3)); > simplify(sin(x)^2+cos(x)^2); > e:=cos(x)^5+sin(x)^4+2*cos(x)^2-2*sin(x)^2-cos(2*x); > simplify(e); > w:=(-5*b^2*a)^(1/2); > simplify(w,radical); > simplify(w,radical,symbolic); Айрим ҳолларда соддалаштириш амалга ошмаслиги мумкин, масалан: > simplify(sqrt(x^4*y^2)); Бундай ҳолларда керакли аниқликларни киритиб соддалаштиришга эришиш мумкин > simplify(sqrt(x^4*y^2),assume=real); > simplify(sqrt(x^4*y^2),assume=positive); Бу ерда ўзгарувчилар биринчи ҳолда реал деб, иккинчи ҳолда мусбат деб аниқлаштирилди. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling