Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet15/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Кушон даври маданияти. Кушон даври Марказий Осиё ҳалқларининг моддий ва маънавий маданиятида жиддий ўзгаришлар бўлганлиги билан изоҳланади. Буюк Кушонлар салтанатининг тақдири, маънавияти нуқтаи назаридан аянчли тугади, яъни ўз даврида унинг тарихи ва маданияти деярли ёзилмаган. У ҳақда қадимги маълумотлар жуда кам, ёзув (эпиграфик) ёдгорликлар ҳам унчалик кўп эмас.
Маълумки Марказий Осиёда милоддан аввалги IV- II асрларда оромий ёзув асосида Хоразм, Парфия ва сўғд ёзувлари пайдо бўлади. Кушон даврига келиб улар сафига яна бир ёзув-Кушон (Бақтрия) ёзуви пайдо бўлади. 22 ҳарфдан иборат ва кўпгина тангаларда учрайдиган бу ёзув, олимлар фикрича, Канишка даврида пайдо бўлади. Тангаларда зарб қилинган миниатюра тасвирларда баджаҳл ва серсоқол подшолар сиймоларини, юнон, ҳинд, форс, Марказий Осиёнинг турли худолари ва улар исмлари, пордшоларнинг номлари ва унвонлари юнон ва ҳинд алифбосида, маҳаллий тилда битилганини кўришимиз мумкин. Кушон тангалари маданиятнинг ўзига хос томонари ёзув, тил, диний қарашлар ҳақида маълум хулосалар чиқариш имкониятини яратади. Аммо, тангалар Кушон маданияти қай даражада бўлганлиги ҳақида тўла маълумот беролмайди. Бунинг учун санъат ёдгорликларига мурожат этамиз: санъат ёдгорликлари дастлаб Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбида кўплаб очилди ва бу туркум санъат ёдгорликлари “Қандаҳор ҳайкалчилик мактаби” деб номланди. Бу ҳудуддан жуда кўплаб санъат асарлари топилган бўлиб, бу асарларда буддийлик худолари, монархлар тасвирланган. Ундан сўнг кушон даврига оид буддийлик манзилгоҳлари Ходда ва Шотарака (Афғонистон), Бутқара (Покистон)дан юзлаб ғайкаллар топилиб, кушон маданияти ҳақидаги тасаввурлар бирмунча кенгайди. Аммо, Марказий Осиё Кушон даври маданияти қай даражада бўлган эди?
Марказий Осиёнинг жануби ва Шимолий Афғонистондаги археологик тадқиқотлар Юнон-Бақтрия ва Кушон-Бақтрия маданияти гуллаб яшнаганидан далолат беради. Дастлабки ёдгорликлар Айритом ва Кўҳна Термизда 30-йилларда очилиб, 60-йилларда давом эттирилди. Кейинчалик кўҳна Термиз яқинидаги Қоратепа буддийлик ибодатхонаси, Фаёзтепа, Холчаён ва Далварзин кўҳна ўаҳарлари очилиб ниҳоят даражада юксак бўлган кушон маданияти бутун дунёга машҳур бўлди.
Айритом кўҳна шаҳридан топилган уйларнинг пештоғиға ишланган тош тасвирлар (шарафа) асримизнинг 30-40 йилларидаёқ маълум эди. Бу пештоқларда гулларга бурканган, мусиқа асбоблари чалиб турган қизлар ва дўмбира чалиб турган болаларнинг тасвири туширилган. Қазишмалар натижасида ибодатхона ва иншоотларнинг меъморий жиҳатдан ниҳоятда моҳирлик билан барпо этилганини кўрамиз. Сурхандарё вилоятининг Девон ноҳияси пахта далаларининг бирида қачонлардир йирик шаҳар бўлган Холчаён ёдгорлигининг қолдиқларини сақланиб қолган. Шаҳарнинг пайдо бўлиши мил. ав. I минг йилликнинг ўрталарига тўғри келади. Ривожланиш жараёни Кушон даврига тўғри келиб, бу давлат инқирозга юз тутиш билан шаҳар ҳам емирила бошлайди. Қазиб олинга бино ичида I асрда қурилган, унчалик катта бўлмаган сарой алоҳида қизиқиш уйғотади. Саройда деворий расмлар яхши сақланиб қолмаган. Инсоннинг юзи ва ёмон сақланган қомати, гуллар тасвири бор холос.
Лекин саройдаги бадиий маданият намуналари кўплаб топилган. Ҳайкалллар лойдан ишланиб устки қисми бўялган. Ҳайкаллардан энг каттаси 2 метрга яқин бўлиб, кичик ҳайкаллардан ўнлаб топилган. Бу санъат асарларида подшо герай авлодлари тасвирланган (ҳайкаллар тангалардаги тасвирлар билан солиштирилган). Марказда тахтларда ўтирган подшо ва унинг хотини, уларнинг ўнг ва чап томонларида подшо оиласи аъзалари, хотинлар ва эркаклар, шунингдек маҳаллий зодагорлар ва Геракл ҳамда Афиша ҳайкаллари жойлашган.
Термиз-Душанба катта йўлининг ўнг томонидан катта майдон бўлиб у ерга табиат ва вақт таъсирида емирилиб ттепаликка айланган қўрғон бор. Шаҳарнинг мустаҳкам деворлар, ҳоким саройининг харобалари, иморатлар қолдиқлари-булар йирик Кушон шаҳри қолдиқларидир. Бу Далварзин кўҳна шаҳари бўлиб, у Кушон давлатининг дастлабки пойтахти бўлган деган фикрлар ҳам мавжуд.
1972йилги қазишмалар пайтида бу ердан умумий оғирлиги 30 кг. дан ортиқ тилла буюмлар хазинаси топилган. Бу хазинада ҳаммаси бўлиб 115 та билакузук, халқалар, тўғалар, бўйин тақинчоқлари, олтин қўймалан бор эди.
Далварзни кўҳна шаҳидан унча узоқ бўлмаган жойдан жуда қизиқ ва ўзига хос қабр топилди. Бу қабрдаги кўмиш анъаналари буддийлардан фарқ қилган ҳолда, баъзи ҳолларда Марказий Осиё анъаналарига ҳам ўхшамайди. Сағаналарда уч хилдаги дафн мавжуд бўлиб, улардан охиргиси мил. ав. I- III асрлардаги зардуштийларнинг дафн анъаналарига тўғри келади. Далварзни сағанаси қабрлари ўзига хос гўзаллиги билан, дафн маросими иншоотининг барча меъморлик ўхшашликлари билан зардуштийлик дафн маросимларига мўлжалланган бўлиб, “зардуштийлик дунёси” майдонидаги энг қадимги дафн этиш жойидир. Тўғри, Хоразмда ҳам бу даврга оид эҳтимол бу даврдан ҳам илгарирооқ даврларга оид қабрлар топилган, лекин улар даҳмалар эмас, уларда инсон суяклари сопол астодонларда кўмилган. Милоднинг I асрларига оид астодон қўйилган сағаналар Мавр ва Марғиёнадан топилган, Худди шу тарздаги қабрлар Эрон археологлари топилмаларида ҳам учраб, улар ҳам мил. ав I асрларга оиддир. Далварзин даҳмаси ноёб меъморлик иншооти, ўзига хос бўлиб, гумбаз шаклидаги ҳужра, нафис терилган пештоқли кириш жойи билан кушон даври Шимолий Бақтрия меъморлик санъатини акс эттирувчи иншоотдир.
Кушон даври маданияти намуналаридан яна бири қадимги Хоразм ҳудудидаги Тупроққалъа шаҳридир.
Милоднинг III- I5 асрларига оид бу шаҳарни кушонлардан алоҳида бўла бошлаган дастлабки Хоразм хокимларидан бири қурдирган. Қазилмалар натижасида турли деворий суръатлар ва ҳайкаллар билан безатилган. тантаналар заллари ва бой хонадон уйлари очилган. Тупроққалъа топилмалари, Марказий Осиёнинг чекка вилоятлари хунармандлари ҳам Кушон санъати ва маданиятини маҳаллийлаштириб олганликларини ва бу маданиятдан саройлар, ибодатхоналар, уйлар қуришда кенг фойдаланганликларини кўрсатади.
Археологик жиҳатдан Суғд ва Фарғона ерлари Кушон даври Марказий Осиёнини Жануби ва Хоразмга нисбатан камроқ ўрганилган. Лекин Суғд ва Фарғона аҳолиси бошқа давлатлар санъати ва маданиятидан ҳабардор бўлган, шунингдек, улардан маҳалий маданият намуналари топилган. милоднинг I асрларида Суғдиёна оромий ёзувининг маҳалий кўриниши мавжуд бўлган. Бу даврда Фарғона водийсининг ўз ёзуви бўлмасада, фарғоналиклар ўз тангаларини чиқариб турган. Суғдиёнадан Кушон даврига оид кўплаб сополчилик бадиий маданияти намуналари, идишлар, хайкалчиликлар топилган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling