Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet12/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Чоч (Тошкент) давлати. Тошкент ҳақидаги дластлабки аниқ маълумотлар милоддан аввалги II-милодий V асрларга мансуб Хитой манбаларида учрайди. Уларда Тошкент вилояти қадимда Ло-юени, сўнгра Чжеше, Чже-чжи, Чже-си ва Ши деб номланган. Бу атамалар (аввалги иккитасидан ташқари) “Чоч” сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто оҳирги Ши топоними хитойчада “тош” маъносини англатган. Милддан аввалги III асрларда қадимги Чоч вилоятида ташкил топиб, милоонинг III асрларигача хукм сурган “Қанғ” давлати Хитой ёзма манбаларида “Кангкия” (“Канизюй”) номи билан тилга олинади.
Кад тохарлар тилида “қанғ” сўзи ҳам “тош” маъносини англатган. Бу давлатнинг пойтахти Битянъ шаҳри бўлиб, у иоша-Хасарт (сирдарё) дарёси бўйида жойлашган ва Давандан 500 км масофа бўлган. Тошкентдан 70 км жанубуа-Сирдарёга яқин ерда, Оҳангарон дарёсининг қуриб қолган қадимги ўзани бўйида жойлашган. Қадимги “Қанғ”давлатининг ахолиси “қанғлар”, “қанзар”, кейинчалик “қанҳи”, “қанғли” ёки “қаъни” деб номланган. Хозирги Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, 20 квартали ёнида ҳам “катта қаъни”, “кичик қаъни” номли маҳалалар мавжуд. Демак булар ўртасида узвий боғлиқлик бор.
Ёзма манбаларда келтирилишича, Тошкент қадимги “Чоч” номи Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида “ч” ҳарфининг йўқлиги туфайли араб тилидаги асарларда “Шош” деб юритилган. Ўрта асрларда у “Чоч”, “Шош”, “Шошкент”, “Мадинат ош-Шош”, “Бинкам” ва “Таркан” деб номланган.
Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлардан Хоразмий ва тарихчи-географлардан Табарий, Истаҳрий асарларида учрайди. Истаҳрийнинг “Китоб ал масолик вал мамолик” (йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги китоб) асарида Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кўрсатилди. X асрда ёзилган “Ҳудуд ул-олом” (муаллифи номаълум) (оламнинг чегаралари) китобида “Чоч бу катта вилоят, халқи жангавор ва саҳийдир. У ерда камон ва ўқ-ёй ясалади. Бинкат Чочнинг пойтахти ҳисобланади. Бу катта шаҳар, ойни вақтда подшоҳнинг қароргоҳи ҳисобланади”, деб таърифланади.
Фирдавсийнинг “Шоҳномасида” Чоч ўзининг комони Шоший (Ўқ-ёйлари) билан машҳурлиги ҳақида мисралар бор.
Шаҳар “Тошкент” даставвал XI аср машҳур алломалари Беруний ва Маҳмуд Қошғарий асрларида тилга олинади.
Беруний “Ҳиндистон” асарида Тошкентни номининг келиб чиқиши ҳақида сўз юритиб “Тош” сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. “Тошканд” –тошли қишлоқ демакдир дегани.
Қошғарий маълумоти бўйича Тошкент XI-XII асрларда “Таркан” деб ҳам юритилган. Бобур эса “Бобурнома” да Тошкент номи устида тўхталиб, “асарларда Тошкент номини Шош баъзан Чоч ёзадилар” деб қайд етади. Бироқ XVI аср оҳири XVII аср бошларида Тошкент топоними шуҳрат топиб, унинг қадимги Чоч, Шош, Бинкат номлари аста-секин муомалладан тушиб қолди. XVIII аср тарихчи олими Маҳмуд ибн Вали шундай ёзади: “Шош-Сайхун (Сирдарё) нинг у томонига жойлашган шаҳар ва Туркистон (вилояти, ўлка) га қарайди... уни Чоч атайдилар. Бироқ ҳозирги вақтда у Тошкент номи билан машҳурдир”. Чирчиқ дарёсидан чиқадиган Бўзсув , Салор, Анҳор, Оққўрғон, Бўрижар, Оқтепа, Қорақамиш ва бошқа каналлар шаҳар иқлимига ижобий таъсир қилиб туради.
Қадимги Чоч давлати аҳолси Чорвачилик (Қорамолчилик, Йилқичилик, Қўйчилик ва Туячилик) билан шуғулланган. Шунингдек, жиз ва темирдан қурол-яроғ ва асбоблар ясашни, кулолчилик ҳамда тўқимачиликни яхши билишган. Бу ҳудудда кейинги йилларда олиб борилган археологик қазилмалар натижалари шуни кўрсатадики мил. авв. III-II асрлардаёқ шаҳар маданияти ривожланиб шаҳар қиёфасига кира бошлаган. Бу эса ҳозирги Тошкент ва унинг аждодлари тарихини 22 асрдан кам эмас деб баҳолаш имконини беради.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling