Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet10/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Паркана давлати (Давон). Мил. авв. II-I асрлар Хитой манбалари кенг, бой ва кўп аҳолили деб эслатилган Довон давлатини тадқиқотчилар қадлимги Фарҳона деб ҳисоблайдилар. Мил. авв. III асрларда бу давлат “Довон”, кейинроқ эса “Бохан” ва “Полона” номлари билан эслатилади. “Полна” бу, шубҳасиз “Фарғона”нинг хитойгача талаффуз этилишидир. Хитой маълумотларига кўра мил. авв. II асрда Фарғонада 300 минг аҳоли яшаган. Воҳада шаҳарлар кўп бўлиб, пойтихти Эрши шаҳри (ҳозирги Марҳамат) эди. Қадимги фарғоналиклар ҳақида: “одамлари чуқур кўзли ва серсоқол; савдо-сотиқда моҳир ... хотинларни ҳурмат қилади. Хотиннинг айтганини эри албатта бажаради”, деб маълумот беради.
Довон қишлоқ хўжалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди. Деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳолши арпа, шоли, беда каби турли экинлар экканлар. Шунингдек улар узумчилик ҳам қилганлар. Винони катта сопол хумларда узоқ йиллар сақланиш ҳам билганлар. Хитой сайёҳи Чжан Цзянь (мил. авв. II аср) маълумотларга кўра “Довон мамлакатида ҳамма жойда узумдан вино қиладилар. Бадавлат оилалар винони жуда кўп миқдорда заҳира қиладилар ва бу вино ўнлаб йиллар давомида бузилмай сақланади”. фарғона водийсида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари бу маълумотларни тасдиқлайди.
Чжан Циянь Довондан олган таассуротлари ҳақида гапирар экан, уларнинг маданий савияси, урф-одатлари жиҳатдан бир-бирларига тенг эканликларини кўрсатади. Демак, хитой сайёҳи Фарғонада ҳам ўтроқ аҳолини упчратган ва бу аҳолининг деҳқончилик соҳасида эришган ютуқлари уни ҳайрон қолдирган. Деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли билан бир қаторда, Фарғонанинг чўл ва дашт ҳудудларида кўчманчи чорвадор аҳоли иҳам яшаган. Манбалар бу кўчманчиларнинг от устида туриб камон отишга жуда моҳир эканликлари ҳақида эслатиб ўтади.
Ўша даврда Довон давлати ўзининг “афсонавий” ва “самовий” отлари билан шуҳрат қозонган. Довон арғумоқлари мамлакатдан ташқарида ҳам, айниқса Хитойда жуда ҳам қадрланган. Хитойликлар Фарғона отларини илоҳийлаштириш даражасига бориб етганлар.
Мил. авв. II асрнинг охирлари Хитой ператорлари Довонни босиб олишга ҳаракат қиладилар. Довон халқи босқинчиларга қарши узоқ муддатли оғир урушлар олиб борди. Мил. авв. 104-101 йилларда Хитой императорининг 60 минг кишилик қўшини Довонга бостириб киради. Манбаларга қараганда “Бир неча ўн минг кишилик хитойлик ёш жангчилар” бу қўшинга ёрдамчи куч сифатида қўшиладилар. Дастлабки ҳужум Хитой императори қўшинларининг мағлубияти билан якунланади. Хитой қўшинлари ўтиб бўлмасистеҳкомга айлантирилган Довон қалъалари қарашлигини синдиришга ожизлик қиладилар.
Милоддна аввалги 101 йилда кўп минг кишилик император қўшинлари Довонга иккинчи марта юриш қиладилар ва Эрши шаҳрини қамал қиладилар. Уларнинг бу сафарга уринишлари ҳам муваффақиятсизши аҳолиси бўёсунишни ҳоҳламагач, хитойликлар шаҳарга келадиган сув йўлларини беркитиб қўядилар. Шаҳар аҳолиси эса ўзлари қазиган қудуқлардан сув олиб,ҳимояни мардонавор давом эттирадилар. Шундай шароитда Довоннинг ўша пайтдаги ҳукмдори Муғва қўшни давлат ҳукмдорлардан ёрдам сўрайди.
Қаттиқ қаршиликка учраган хитойликлар Довондан чекинишга мажбур бўладилар. Лекин Довонга “самовий” арғумоқлар бериш мажбуриятлари қўядилар. Бу мажбуриятни бажариш борасида довонликлар орасида низо чиқади ва натижада Муғва ўлдирилади. (афтидан у хитойликларга солиқ тўлашга қарши бўлган бўлса керак).
Хитойликлар бир неча ўн “самовий” арғумоқ ва 3 мингта бошқа отларни олиб Довонни ташлаб чиқадилар.
Шундай қилиб, қўшни давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган Довонликлар мил. авв. II асрда Хитойликлар таъсирига тушмасдан ўзў мустақилликларини сақлаб қолдилар. Довон давлатининг кейинги тақдири ҳақпида маълумот деярли йўқ. Айрим ривоятларга кўра милодимизнинг Iiасрида бу давлатни кўчманчилар эгаллаган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling