Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Ўрта Осиёда араб босқинига қарши кураш


Download 1.34 Mb.
bet18/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

4.Ўрта Осиёда араб босқинига қарши кураш.
Марказий Осиё давлатчилиги тарихида Турк хоқонлиги давлати муҳим ўрин эгаллайди. Турк хоқонлиги ҳусусидаги манбалар етарли бўлсада, лекин уларнинг кўпчилиги бир-бирига қарама-қаршилиги маълумотлар олинди. Биринчи навбатда VII- VIII асрларда тўпланган манбалар анча қимматлидур. Бу епик график ёдгорликлар Ўргун-Энесе руний ёзувлари Хитойнинг “танхонадони тарихи” VII-IX раср тарихий манбаси VI аср оҳирида яшаган Византиялик тарихчилар Менандир, Протектор, Пиёфан, Византийский, суриячилик тарихи Ионна Эфессийларнинг тарихи асарларидир.
Шунингдек бу тўғридаги маълумотлар араб тарихчилари ат-Табарий, Деноварий (IX-X аср) ўлкамиз фузалоларидан Абу Райхон Беруний, Наршаҳий (X аср) ва бошқалар асрларида ҳам учрайди. Кейинги вақтда бу масалага янада эътибор кучайди. Археолог олимлар, тарихчилар, адабиётшунослар, антропологлар бу хусусида янги тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Турклар, туркий қабилалар тарихи масаласи Тошкентда ўтказилган III жаҳон Туркология анжуманида ҳам кенг муҳокама этилди.
“Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Манас”, “Дада қўрқут” каби умумтуркий халқ достонлари, Ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиёт, тарих тўғрисида турли маълумотлар келтирилади.
XI асрда яшаган аллома, Маҳмуд Қошғарийнинг замондоши Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” (Саодатга йўлловчи билим) асарида афсонавий турк саркардаси Алп Эр Тунга тўғрисида шундай деб ёзади: “... у билимдон, заковатли, катта ҳунар эгаси эди, бу фазилатлари унинг шон-шуҳратини дунёга таратган. У турк бекларининг сараси, овозаси оламни тутган, ҳунари талай эди. Унинг тенги топилмасди. Форслар уни Афросиёб деб аташган”.
Тарихда туркларнинг келиб чиқиши ҳусусида кўплаб афсона, ривоятлар ҳам мавжуддир. Абу Исҳоқ Нишопурий жам қилган (VIII аср) “Қиссаи-ал анбиё” асарида туркларнинг келиб чиқиши Нуҳ пайғамбарга бориб тақалади.
Хитой ёзма манбаларида Турклар “хун” номи остида эрамининг 92 йилида Олтойнинг этакларига келиб ўрганишганлиги ва жужанлардан рухсат олиб улар учун темир қазиб чиқаришни бошлагапнлари ҳақида маълумот берилди. Бу улуғ Ашин уруғи номи билан аввал ьошда аталиб келган. Хитойлар Ашин қабиласини “Ту-кю”, деб ҳам юритилган. П. Пелъо бу сўзни “Турк-ют” (яъни туркийлар) деб изоҳлаган. “Турк” атамаси кучли, бақувват деган маънони англатади.
Аввал бу улуғга берилган турк атамаси кейинчалик уларга яқин турган барча қабила-уруғларга ҳам умумий ном сифатида айтилиб кетилган.
Ашин уруғидан бўлган Асан (Асян), ва Туу, (460-545) туркий қабилалари иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (бу туркча ном, хитойча Тумин) ўзига Теле қабиласини буйсундирилади. Эндиликда анча мустаҳкамланган бу қабилалар иттифоқи ўзлари қарам бўлиб турган жужанлардан халос бўлиш йўлини қидиришади. Бумин 551 йили Марказий Осиёдаги энг кучли бўлган жужанлар хонини мағлуб этади.
Ўша йили Бумин янги давлат –Турк ҳоқонлигига (551-744) асос солади. Или дарёси бўйида ҳукмдор деб эълон қилингача “Илихон” деган унвонни олади. Турклар ҳукумдори ўзини ҳоқон (туркча-қаған) деб юрита бошлайди. Олтойдаги Ўтукан шаҳри янги Турк ҳоқонлигининг пойтахти қилиб белгиланади. Бумин ўз укаси Истамига (Истеми-туркча, Сэдими-хитойча, Синжибу-арабча, Стемби-хаган юнонча) биринчи саркарда, давлатнинг биринчи амаодор даражасига тўғри келувчи “Ябғу” (баҳодир) унвонини бериб у билан биргаликда ўз давлатини кегайтириш пайига бошчилик қилиб тез орада Шарқий Туркистондаги нушиби, туркаш, узли қабилаарини ўзига буйсундиради.
Муқанхон ҳукумронлиги даври турк ҳоқонлигини энг қудратли паллага олиб кирди. 554 йил Муқан ҳоқон Шарққа юриш қилиб Узоқ Шарқ ўлкаларини ўзига буйсундиради ва Тинч океани қирғоқларига чиқади. У Ўрхун, Туғла, Селенга дарёлари бўйларидаги қабилаларни, Енисей дарёси бўйларидаги қирғизларни, Байкал атрофларидаги уйғурларни ўзига бўйсундиради. Муқан ҳоқон эфталитлар давлатини тугатиш учун 544 йил Эрон шоҳи Хусрав I Анушеронга элчи жўнатади.
588 йил турклар Урал ва Волга бўйларини забт этиб Шимолий Кавказдаги кўчманчи оварлар билан тўқнашади. Турклар эфталитлар ва оварларга қарши курашишда Византия ва Эрон билан дўстона алоқани мустахкамлашга ҳаракат қила бошлайдилар. Византиядан фойдаланган Эрон эфталитлардан Тоҳаростон, Чағаниён, Қобул атрофдаги ерларни тортиб олади.
563 йилдан эфталитларга қарши шимолдан турклар Чоч водийсига бостириб кирадилар. Тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб эгалланади. Эфталитлар Хутталон, Термиз, Балх, Амул, Замм шаҳарларидане ёрдам олиб Бухоро яқинида катта жангга тайёргарлик кўрдилар. 8 кунли шиддатли жангда эфталитлар турклардан енгиладилар.
Турклар тезлик билан ҳаракат қилиб иложи борича эфталитларнинг ерларини кўпроқ ўз кўлларига олишга ҳаракат қиладилар. Амударёнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар, Эрон, унинг шимолий соҳилларидан Каспийгача бўлган ерлар турклар қўлига ўтади. Бирмунча вақт эфталитларнинг қолган-қутгани Зарафшон воҳасида яшаб туркларга солиқ тўлаб туради. Жанубдаги ярим мустақил эфталитлар ерлоари сосонийлар томонидан бир оз вақтдан кейин буткул бўйсундирилиб олинади. Эфталитлар давлатининг мағлубиятидан сўнг бевосита иттифоқчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайди.
Ҳоқонликнинг бевосита ғарбий қисмини бошқариб турган Истами ва бош ҳоқон Муқанхон ҳам савдо йўли ва унинг аҳамиятини яхши тушуниб бу масалани тинчлик билан ҳал қилишга ҳаракат қила бошлайдилар. Истами Ябғу Суғд ихшидига бу масалани ҳал этиш вазифасини топширади. Эронга машҳур Суғд савдогарри ва дипломати Мониах бошчилигида элчилар гуруҳи жўнатилган. Хусравшоҳ ўз атрофидаги амалдорларнинг маслаҳатига кириб, суғдийлар олиб келган ипакликларни сотиб олиб, сўнг уни элчилар кўз ўнгида йиғиб ёқиб ташлайди.
Истами бу воқеадан сўнг қатитқ ранжиса-да, Хусравшоҳ ҳузурига 2-маротаба ўз элчиларини юборади. Бу элчилар гуруҳи эндиликда фақат турклардан иборат бўлиб, унинг натижасидан яқин орадаги сиёсат намоён бўлиши керак эди. Бу сафар турк элчилари заҳарлаб ўлдирилади. Уларнинг фақатгина бир нечасигина ҳоқон ҳузурига етиб келади. Ўз ишларини сосонийлар “Турклар иссиқ об-ҳавони кўтариша олмадилар” деб беркитишади. Истами Ҳусрав I Анушервон қўшинларини тор-мол қилиб Эроннинг шимолига бостириб киради. Эфталитлар ўз ерларининг Эронга тушиб қолган қисмини яна ўз қўлларига қайтариб олади. Эрон тинчлик сулҳига келишиб 40000 Византия тилласи тўлаш мажбуриятини олади. Ундан сўнг Эрон билан Византия ўртасида ҳам уруш бошланиб, кетиб, сосонийлар давлати жуда ночор аҳволга тушиб қолди.
576 йили Муқан ҳоқон ва Истами ябғуларнинг вафотидан сўнг Турк ҳоқонлигининг таъсири анча заифлаша бошлайди. Эрон саркардаси Баҳром Чубин Чур-Баға ҳоқон қўмондонлигидаги 30000 кишилик турк қўшинини тор-мол қилади. Чур Баға жангда ҳалоқ бўлади. Баҳром Чубин Бухоро яқинидаги Пойкенд шаҳрига бостириб Ҳоқон ҳазинасини эса Эрон шоҳи Хурмуздга юборади.
Муқон ҳоқон вафотидан (576 йил) сўнг тахтга унинг укаси Арслон Тўба ўтирди. Арслон Тўла буддийликка берилган бўлса-да, ммлакатни мустаҳкамлаш учун Ци салтанати билан шартнома тузади. Бундан ташқари у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш чораларини ҳам кўрди. Аммо, 581 йилда Арслон Тўба вафот этгач Турк ҳоқонлари ўртасида ўзаро курашлар авж олиб кетди. Бу курашлар натижасида ҳоқонлик икки қисмга: шарқий ва Ғарбий қисмга бўлниб кетди. Шароқий ҳоқонлик Хитой ва Мўғулистони бир қисмини ўз ичига олиб уни Арслон Тўбанинг кичик ўғли Ишбара бошқара бошлайди.
Иккинчи ҳоқон ғарбий ерларини-Еттисув, марказий Осиёнинг асосий қисми, Шарқий Туркистон, ҳозирги Қозоғистон тасарруфини олган Истами ябғунинг ўғли Қора Чурин бошқарар эди. Қора Чурин Истамининг вафотидан (576 йил) сўнг бу лавозимига ўтирган бўлиб, бошқа ҳоқон ва хонлар ичида энг қобилиятлиси ва тадбиркори эди. Кейинги хонлар-Тўамон ва Амроқ эди. Улардан ташқари яна кичик 4 та хон бўлган. Бу ҳокимлар ўртасида зимдан адоват кезар, уларнинг кўпи бир-бирига душманд бўлиб, қулай вазият келишини кутиб турар эдилар. Ўзаро курашлар натижасида мамлакат ичида ҳам аҳвол кескинлашиб, иқтисодий таназзул бошланиб кетди.
Шу вақтда кескин вазият пайтида туркий шаҳзода Обрўй бошчилигидаги халқ ҳаракати (585-586 йиллар) бўлиб ўтди. Обрўй ҳаракати тўғрисида узуқ-юлуқ маълумотлар сақланиб қолган. Хусусан Абдурҳмон Муҳаммад Нишопуйрийнинг (XI аср) “Ҳазинат-ал-улум” асаридаги бу масалага ьағишланган парча Наршаҳийнинг “Тарихи Бухоро” асарига киритилган. Унинг ёзишича Обрўйнинг қароргоҳи Пойкандда бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорт ўрнатган. Бунга чидай олмаган зодагонлар Туркистон толмонига йўл олишган. Обрўй атрофида эса қашшоқ деҳқонлар гуруҳлари йиғила борган.
Ўзаро муттасил урушлар ҳамада тахт талашишлар мамлакатни парчаланиб кетиши ва маънавий иқтисодий инқироз ҳолатига олиб келди. Қора Чурин қариб қолган вақтида тахминан 600 йилларга келиб ўзини хоқон деб эълон қилади. Қора Чурин Буғу хоқон (қаҳрамон хоқон) деган номни олган эди. Хоқонликдаги оғир вазиятдан фойдаланган Хитой императори ички назолар келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. 582-603 йиллардаги ўзаро урушлардан сўнг 603 йил хоқонлик тўла мустақил 2 қисмга: Шарқий ва Ғарбий қисмларга айланди. Ғарбий хоқонлик таъсири остида Еттисув, Чуводийси, Волга, Кубаннинг куйи қисми, Иртиш, Ишим дарёлари бўйидаги ерлар, Марказий Осиёнинг кичик ярим мустақил давлатлари унинг таркибида бўлди.
Феодал муносабатлар ривожланаётган Ғарб ҳоқонлигининг ижтимоий таркиби ҳам, сиёсий бошқаруви ҳам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик ҳукумдорлик жараёнида туркларнинг бир қисми ўтроқлашади, қолганлари ерли чорвадорлар билан аралашиб кетади. Зтроқ ҳаётнинг анъанавий –маъмурий удумлари таъсирида бошқарув таркиблари аста-секин ўзгариб, туркларнинг ижтимоий ва сиёсий мавқеи мустаҳкамланиб боради. Турклар сиёсий ҳаётда фаол қатнашиб, Марказий Осиё сиёсатининг ҳамма жабҳаларида тенг қатнаша бошладилар. Ҳоқон Шегуй вафотидан кейин (618 йил) ҳокимияти келган Тўн ябғу (Тўн баҳодир) даврида Ғарбий ҳоқонлик яна кучаяди.
Жаҳон тарихида улкан из қолдирган давлатлардан бири — бу Араб халифалигидир. Араб халифалиги даври Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Яқин ва Урта Шарқ, Шимолий Ҳиндистон, Пиренея ярим ороли ва Шимолий Африка халқларининг ижтимоий, иқти-содий, маданий тараққиётида ўзига хос юксалиш даврини белгилаб берди. Араб истилочилари хусусида шубҳасиз энг асосий маълумотларни араб мусулмон муаллифлари бериб ўтганлар. Шу хусусда, жумладан, ал-Балазурийнинг «Футуҳ ал булдон» (Мамла-катларнинг фатҳ этилиши), ат-Табарийнинг «Тарихи расули ва мулук» (Пайғамбарлар ва подшолар тарихи) асарлари алоҳида аҳамият касб этади.
Ислом динининг ватани Арабистон ярим оролидир. Араблар семит қабилалари гурухига мансуб бўлиб, асосан кўчманчи, чорвачилик билан ҳаёт кечирган. Кўчманчилар бжданийлар деб юритилган. Воҳалардаги аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган. Денгиз бўйлари, воҳаларда шаҳарлар қад ростлаган бўлиб, уларда асосан савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан кун кўрадиган аҳоли яшар эди.
VI асрнинг иккинчи ярми VII асрнинг биринчи ярмидаги араб ижтимоий ҳаёти жуда мураккаб ва ранг-баранг эди. Унда уруғ-аймоқчилик муносабатлари эндигина куртак очиб келаётган феодал муносабатлар билан чатишиб кетган эди. Асосий савдо йўлларининг бу ҳудуддан ўтишидан араб зодагон-савдо аҳли жуда манфаатдор эди. Лекин мамлакатда бу пайтда сиёсий парокандалик ҳукм сурар эди. Ўзаро қабилавий урушлар натижасида деҳқончилик ва савдо-сотиқ ишларига катта зарар етказилар," хонавайронлик авж олган эди. Бу ҳолат араб аслзода гуруҳлари, зодагонлари манфаатига зид бўлиб, мамлакат иқтисодий йўналишида юқоридаги салбий ҳолатлар катта зарар етказар эди. Юқоридаги вазият ҳам турли табақа, тоифа кишиларининг ўзаро ҳамжиҳатликка ягона, кучли давлат атрофига бирлашишга чақирар эди. Аҳоли ичида кўп худолик-бутпарастлик урф эди (хусусан Каъбада 360 та бут бўлиб, уларнинг энг йириклари Ҳубал ва Лут бўлган).
Шундай вазиятда Ислом тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи дин сифатида юзага келди. Ислом — бу Аллоҳ ягона деб эътироф этиб, унга бўйсунмокдик ва бутун қалби билан унга ихлос қилмоқлик ва Аллоҳ буюрган диний эътиқодга имон келтирмоклик дсмакдир. Ислом «итоат», «бўйсуниш» маъноларини билдиради. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад пайғамбар (570-632) маккалик Абдуллоҳнинг ўғли бўлган. Унинг <и)(юси Абумуталлиб қурайш қабиласининг бошлиғи бўлган.
Муҳаммад пайғамбарнинг таълимотига эргаш-Пшларни «муслим», яъни «итоаткорлар», деб юритганлар. Ўз пайғамбарлик фаолиятини Муҳаммад Маккада бошлаган. Макка Арабистон ярим оролининг Црбий қисмидаги Ҳижоз вилоятида жойлашган шаҳар Иўлиб, бу ерда Каъба жойлашган эди. Диний таълимотга кўра Каъбани Одам Ато барпо қилган
Мадинада Муҳаммад ўз таълимотини давом эттиради. Мадинада шуҳрат қозонган маккаликлар бутпарастлик ғояларига қарши ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий зарба бера бошлайдилар. Муҳаммад (с. а. в.) пайғамбар вафот этгач (632 й.), кетма-кет «Хулофоий рашоддин» (ҳақ йўлдан борган саҳиҳ халифалар) номларини олган Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар (661 йилгача) пайғамбар сиёсатини давом эттириб, Арабистон ярим оролида марказлашган - Араб халифалиги давлатига асос соладилар. Ўзаро қабилалар бирлашуви, дини исломнинг ёйилишида илоҳий муқаддас китоб Қуръоннинг ўрни ниҳоятда катта бўлди.
VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб халифалик кенгая бориб ўз чегараларини ғарб ва шарқ томон кенгайтиришга ҳаракат қилди. Яқин ва Ўрта Шарқнииг бой вилоятлари қўлга олиниб, ниҳоятда уюшган ва| жанговар араб қўшини шиддат билан ҳаракатлариии бошлаб юборган эди. Бир вақтнинг ўзида араблар юришларини Византия ва Эронга қарши олиб бордилар. Эрон шоҳи Ёздигард III (632-6^ I), сосонийларнинг сўнгги вакили арабларга қарши туришга ҳаракат қилди. Лекин Кадисия (636 й.) ва Наҳаванд (642 й.) даги жангларда араблар қўшини форсларга қақшатқич зарба бериб сосонийлар сулоласига барҳам бердилар. Византияга қарши қилинган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Фаластин, Миср, Сурия, Ироқ эгалланди. Халифа Умар ибн ал-Хаттоб (634-644) даврида илк бора араб истилочилари Хуросон чегараларида пайдо бўлган эди. 643-644 йилларда араб саркардаси Абдуллоҳ ибн Варқа Кирмонни эгаллаб Хуросоннинг жанубдаги дарвоза-лари ҳисобланган Табас ва Қурейнга юриш қилади. Бу ернинг аҳолиси ўз зиммасига йилига 60000 дирҳам солиқ тўлаш мажбуриятини оладилар.
Арабларнинг кейинги ҳарбий ҳаракатлари 650-651 Йилларга тўғри келади. Шу йилларда Басра ноиби ибн Курайза Хуросон билан чегарадош ерларга юриш қцлади. 651 йилда Марв шаҳри эгалланди. Марв марзабони (ҳокими) Абраз (Бараз) саркарда ибн Амирга 2 млн. 200 минг кумуш дирҳам эвазига тинчлик билак шаҳарни топширади.
Ўрта Осиёдаги сиёсий парокандалик ва кичик 1илатларнинг бир-бирлари билан тез-тез низоларга •вриб туриши Қутайбага қўл келди. Ўз ҳарбий юришларини Қутайба 705 йил Балх вилоятини босиб олиш билан бошлади. Балхдан ташқари Қутайбага Чағониён, Шуман ва Ўрта Осиёнинг жанубидаги кичик вилоятлар бўйсунади. Чағониён ҳркими Тиш араблар томонига ўтиб кетади.
706 йил Қутайба катта қўшин билан Мовароуннаҳрга кириб келди. Табарийнинг маълумотларига кўра Қутайба энг обод ва бой шаҳарлардан бири Пойканд томон ҳаракат қилди. Унинг қўшини таркибида араблар хизматига ўтган Балх ва Чағониён ҳокимларининг ҳам қўшинлари бор эди. Пойканднинг кўпчилик аҳолиси савдогарлар эди. Шаҳарда қолдирилган ҳарбий қўшинга турк саркардаси бош эди. Суғд ва бошқа вилоятлардан келган кучлар билан пойкандликлар арабларга қаттиқ туриб қаршилик кўрсатдилар. Араблар суғдлар томонидан ўраб олиниб Қутайбанинг барча йўллари кесиб қўйилди.
Лекин ички иттифоқнинг йўқлиги, ўзаро низолар натижасида Пойканд ҳимоячиларининг кучи заифлаша борди. Қутайба қалъага биринчи сафда борган ва шаҳид бўлган кишиларнинг оилаларига катта мукофот ваъда қилди. Кетма-кет 15 кун давом этган жанглардан сўнг араблар қалъа деворини тешишга муваффақ бўлдилар. Шаҳардаги оғир жанглардан сўнг Пойканд
араблар қўлига ўтди.
Пойканд фожиасидан сўнг Қутайба бошлиқ кучли рақибга зарба бериб уни мағлуб этиш мақсадида Суғд подшоси Тархун, Бухоро ҳукмдори Хунукхудод, Шопурком ҳокими Варданхудод бошлиқ катта қўшин йиғилди. Уларга турклар ёрдамга келиб, жами қўшиннинг миқдори 40000 киши атрофида эди.
Иттифоқчилар қўшини Бухоро яқинида Тороб, Хунбун, Ромитон оралиғида тўпланди. Қутайба қуршовда қолди. Арабларнинг аҳволи ниҳоятда оғирлаша борди. Шунда бу аҳволдан қутулиш учун Қутайба маккорлик йўлини тутиб, найранг ишлатади Наршаҳийнинг ёзишига кўра, Қутайба Хаён-ан-Набатий исмли ўз кишисини иттифоқчилар ичида қудратли бўлган Суғд подшоси Тархунга махфий суратда вакил қилиб юборади. Набатий Тархунга араблар ҳаво совуши билан шундоқ ҳам Марвга қайтиб кетажакларини, ҳолбуки туркийлар Суғдни араблар кетганидан сўнг буткул эгаллаб олажаклари хусусида сохта хабар етказади. Бу хабар иттифоқчилар ичида бўлинишга сабаб бўлади. Тунда саросимага тушган Тархун Қутайба лагерига совға-саломлар билан 2 млн. дирҳам юбориб, эвазига сулҳ шартномаси матнини олади.
Араблар иттифоқчиларни заифлаштириб, кетма-кет улар ерларини эгаллай бошлайдилар. 708-709 йиллар мобайнида Қутайба Бухоро ва унинг атрофига бир неча бор ҳужум қилиб, Бухорхудод Туғшод қўшинларини тор-мор этади ва унга амир этиб ўз яқинларидан бирини тайинлайди. Амир Бухорхудод устидан назорат қилиб туриш, Бухорода қолдирилган ҳарбий қисмга аскарбошилик қилиш, аҳолидан солиқ ундириши ва уни ўз вақтида халифаликка етказиб бериш вазифасини адо этар эди.
Хоразмда бошланган ички зиддиятлар Қутайба фикрини ўзгартирди. Хоразмда халқ ғалаёни бошланган бўлиб, унга Хоразмшоҳ Чағоннинг укаси Хурзод бошчилик қилар эди. Қутайба Хурзод бошчилигидаги қўзғолончиларни тор-мор келтиради. 710-712 йилларда Хоразмшоҳ Қутайба билан тинчлик сулҳини тузиб, унга 10000 қорамол миқдорида бож гўлайди. Хоразм шу билан ўз мустақиллигини йўқотиб араблар ҳокимиятини тан олади. Қутайба эса ўз қушини ҳамда Хоразмшоҳ ва Бухорхудод қўшинлари '•илан биргаликда Самарқандга йўл олади.
Шу пайтда норозилик ва қўзғолон натижасида Сў-длар подшоси Тархун тахтдан ағдарилган эди. Суғд мкдшоси ва Самарқанд афшини сифатида Тархуннинг ук.чси Ғурак (710-737) тахтга ўтиради. Тархун зса >и1>сда ўзини-ўзи ҳалок этади.
Ғурак Қутайбага қарши чиқади. Ка^тақўрғон Иқинидаги Арбинжон мавзесида шиддатли жанг бўлиб *Тади. Аммо Ғуракнинг кучлари озлик қилиб Самарқандга чекинишга мажбур бўлади. Араблар томонидан Хоразм ва Бухоро ҳокимлари қўшинининг қатнашуви, суғдийларнинг яккаланиб қолишлари ва атрофдан ёрдам ололмасликларига сабаб бўлади. Ундан ташқари Самарқанд зодагонлари ичида бирлик ҳам йўқолади. Тархуннинг ўлимдан сўнг унииг тарафдорлари кўпроқ арабларга ён боса бошлашади. Панжикент ҳокими Деваштич шу гуруҳга раҳбарлик қила бошлайди. Қутайба эса «Тархун ўлими учун қасд оламан» деб эълон қилади.
Қамалда қолган Ғурак Шош подшоси, Туркий хоқон ва Фарғона ихшидига мурожаат қилиб улардан ёрдам сўрайди. Туркийлар қўшини бу пайтда Суғд чегараси яқинида бўлиб Фарғона ва Шош қўшинлари билан биргаликда иттифоқчилар лашкарини вужудга келтиради. Иттифоқчилар қўшинининг тепасига лашкарбоши этиб Туркий хоқоннинг кичик ўғли Инал хоқон тайинланади. Қутайба дарҳол ўз укаси бошчилигида сараланган қўшин тузиб, иттифоқчилар йўлига тузоқ қўяди. Араблар иттифоқчиларни тор-мор этиб, уларнинг мол-мулкларини талайдилар.
Қутайба шундан сўнг Самарқандга ҳужумни кучайтиради. Шаҳар раъданроз (тош отғич) лардан ўққа тутилади. Бу жангларда айниқса бухороликлар, хоразмликлар катта жонбозлик кўрсата бошлайдилар. Бир ой давомида шаҳар мудофаачилари Самарқандни қаҳрамонона мудофаа қилдилар. Араблар охир оқибатда шаҳар деворларини бузиб Шаҳристонга бостириб кирдилар. Самарқанд арабларга таслим бўлди. Ғурак ва Қутайба ўртасида сулҳ тузилди. Қутайба жўнаб кетиши олдидан шаҳарда ўз укаси Абдураҳмон ибн Муслим бошлиқ яхши сараланган қўшинни қолдириб кетади. Лекин матонатли Суғд аҳолисининг қаршилиги бу билан тугамайди. Ал-Яқубийнинг ёзишича, 712 йил кузида Самарқандда араб ноибига қарши қўзғолон кўтарилади. Уларга турклар ёрдам беради. Фақатгина 713 йил баҳорид» Қутайбанинг етиб келиши билан шаҳардаги қўзғолон бостирилади.
Муғ тоғидан топилган ҳужжагга кўра Қутайба ўзининг кейинги юришларида Шош, Фарғона ва Туркий хоқонлик қўшинларидан иборат яна бир ҳарбий вдтифоқнинг қаршилигига дуч келади. Суғд, Шош, Фарғона иттифоқига ГТанжикент ҳокими Деваштич ҳам қўшилади. У Шош ва бошқа ерларга ўз элчиси Фатуфарнни юборади. Фатуфарн номани Шош ҳукмдори Мохеду тудун (Баҳодир тудун) га топширади. Қолган икки мактубни Фарғона элчиси орқали туркийлар ҳокими ва Фарғона ихшидига бериб юборган.
Қутайба бу ўлкаларни тезда ўзига бўйсундириш ҳаракатига тушади. Табарийнинг маълумотларига кўра, Қутайба 713 йил Бухоро, Кеш, Насаф ва Хоразм аҳолисидан 20000 аскар тўплаб беришни талаб қилди. Ўз қўшини билан уни қўшиб, қўшинни 2 га бўлиб ажратади. Кеш, Насаф, Хоразмдан келган қўшин Шош вилоятига, ўзи эса асосий куч билан Уструшона орқали Фарғона водийсига йўл олади. Биринчи қўшин Шош қўшинини тор-мор этиб, Шош вилоятини эгаллайди. Қутайба эса Уструшонада ҳал қилувчи жанг олиб бориб, Хўжанд ва Косонни забт этади.
714 йил Қутайба Туркий хоқонлиқдан ҳарбий ёрдам келиш йўлини тўсиш мақсадида Шош воҳасига қайта востириб киради. Ўша йили асосий йўлдаги Исфижоб (Сайрам) ни ишғол этади. 715 йил бошида эса Фарғонага қочиб кетишга мажбур бўлади. Қутайба ўша йили Қашқаргача бўлган ерларни истило этади. Ҳамма вилоятларга араблардан бўлган амирларни ноиб этиб тайинлайди. Ўша йили араб халифаси Волид вафот этади - Халифалик тахтига Сулаймон ибн Абдумалик »чиқади. Қутайба Сулаймонга нисбатан ғанимлик муносабатида бўлиб уни қўлламас эди. Қутайбага нисбатан исён кўтарилади. Натижада бу исён муваффақиятсиз тугаб Қутайбанинг ўзи Фарғонада ўлдирилади (735 й.).
Шундай қилиб, 10 йил давомида олиб борилган доимий курашлар натижасида Мовароуннаҳр халифалик ихтиёрига кирса-да, аммо унинг мағрур аҳолиси узмни буткул тобе этилган деб ҳисобламайди. Шунинг учун ҳам Қутайба ҳар йили қишлаш учун Марвга жўнаб кетар, баҳорда эса янги кучлар билак Мовароуннаҳрга ҳужум қилар эди. Шунинг учун ҳам араблар Мовароуннаҳрни эгаллашда муваффақият қозондилар. Бунинг асосий сабаблари қуйидагича эди. Аввало мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тарқоқлик ва кичик ҳукмдорларнинг ўзаро курашлари арабларга жуда қўл келган эди.
Бу вазиятдан улар усталик билан фойдаланишар эди. Улар кичик давлатларнинг ўзаро бирлашувига йўл қўймасликка ҳаракат қилдилар ва бунинг уддасидан чиқдилар. Араблар ўзаро курашаётган ҳокимларнинг бирига иккинчисини енгиши учун ёрдам кўрсатиб, кейин уларнинг ҳар иккисини ҳам бирин-кетин бўйсундирдилар. Суғдни забт этишда Қутайба араб қўшини билан бир қаторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди.
Айниқса араблар кўчманчи жанговар туркийлар билан ўтроқ деҳқончилик вилоятлари аҳолиси ўртасида баъзан юзага келган келишмовчиликлардан фойдаланиб, уларни бирини иккинчисига қарши қўйдилар ва иттифоқчиларни ажратиб юборишга муваффақ бўлдилар. Шу билан бирга, халифалик Мовароуннаҳрдан ҳарбий қурол-аслаҳалар жиҳатидан унчалик устун бўлмаса ҳам, бироқ қўшин сафларини тўлдириб туриш имконига эга эдилар.
Араблар қўшинига мунтазам равишда янги ҳарбий кучлар ички вилоятлардан сафарбар қилиб турилар эди. Ундан ташқари кескин қаршилик курашини олш борган халқ, маҳаллий ҳукмдорларнинг хоинон ҳаракатлари, араблар билан махфий тил бирик-тиришлари туфайли муваффақиятсизликка учради.
Иқтисодий ҳаётни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида араблар бу ерда сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Бу тизимга ер солиғи - хирож (ҳосилнинг ўндан бир ёки ўндан икки қисми миқдорида) чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот (қирқдан бир миқдорда) ҳамда исломни қабул қилмаган шахслардан олинадиган жизъя солиғи ҳам қўшилди.
Араблар ўз ҳукмронлиги сиёсий негизини мустаҳкамлаш ва унинг барқарорлигини таъминлашда ислом динини кенг ёйишга ва тарғиб қилишга катта эътибор бердилар. Ўрта Осиё аҳолиси ичида эътиқод қилаётган зардуштийлик, монийлик, буддизм, насроний ва бошқа динлар сохта деб эълон қилинди. Айниқса зардуштийликка қарши кескин кураш олиб борилди. Босиб олинган ерларда бу диннинг барча ибодатхоналари йўқ қилинди. Унинг ўрнига мачитлар барпо қилина бошланди. Зардуштий адабиётлар, хусусан диний китоблар, Суғд тилидаги номалар, халқ адабиёти йўқ қилиниб юборилди.
«Қутайба ибн Муслим Хоразм хаттотларини қатл эттирди ва дин пешволарини қириб ташлаб, уларнинг китоб ва қўлёзмаларини ёқиб юборгандан кейин, — деб ёзган эди Беруний, — хоразмликлар саводсиз бўлиб қолдилар, уларнинг фақат ёдда сақлаб қолган хотираларигина қодди, аммо вақт ўтиши билан бу унутилиб, фақат ўзлари учун мос бўлган хотираларгина сақланиб қолди».
Суғд тилидаги дунёвий адабиётлар йўқ қилиб ташланди. Ислом динини қабул қилган, мусулмон бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари дастлабки йилларда хирож ва жизъя солиқларидан озод этилиб, уларга анчагина имтиёзлар берилди. Номоз ўқиш учун масжидларга борган шахсларга 2 дирҳамдан пул ҳам берилар эди. Жизъя солиғини ўз вақтида тўламагак кишилар тутиб олиниб бўйинларига «қарздор», деб •пхтачалар осиб қўйилган.
Қутайбанинг ўлимидан сўнг араб ҳокимиятининг Мовароуннаҳрдаги мавқеи бироз заифлаша борди. Хуросоннинг янги ноиби Ал-Жарроҳ (717-719) янги мусулмон аҳолисига исломга зид равишда шафқатсиз муносабатда бўла бошлайди. Сулаймон вафотидан сўнг тяхтга ўтирган янги халифа Умар ибн Абдулазиз (717-719) - Умар II хорижийлар таълимоти тграфдори эди. Хорижийлар шиалардан ажралиб чиққан гуруҳ бўлиб ИЛК ислом таълимоти тартибларини ва умумий тенглик гояларини илгари сурар эдилар. Умар II Мовароуннаҳрдаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, бўйсундирилган халқлар билан муросачилик сиёсатини юргиза бошлади. У Мовароуннаҳр аҳолисини исломни қабул қилишга чақириб, катта аҳамиятли фармон қабул қилди. Унга кўра арабларга янги ерларни забт этиш ман қилинди ва молиявий ислоҳотлар ўтказиш кўзда тутилди. Араблар билан бир қаторда янги мусулмонлардан ҳам жизья ва хирож солиғи олиш бекор қилинди. Умар II солиқ йиғувчилардан ва халифалик амалдорларидан Қуръон ва ҳадисларга қатьий амал қилишни буюрди.
Араб феодал-зодагонлари турли йўллар билан хирож солиғи йиға бошладилар. Халифа хазинасига келадиган солиқлар эса камайиб кета бошлади. Хирож ерларини давлат солиғи сифатида сақлаб қолиш мақсадида Умар II арабларга ўз ерларини кенгайтиришни ман этди ва ҳижрийнинг 100 йилидан (719 йил) кейин сотиб олинган барча хирож ерларини қайтиб беришни буюрди. Шу пайтгача олинган ерлардан эса хирож эмас, ушр (ўндан бир қисми) солиқ олиш кўзда тутилди.
Умар II ислоҳотларидан руҳланган Самарқанд аҳли зодагонлари унга элчилар юбориб Самарқанд Шаҳристонини қайтариб беришни сўрадилар. Умар II рамарқанд ҳокими Сулаймон ибн-Абус-Сарияга мактуб ёзиб, қози бу ишни ҳал қилиб беришини сўрайди. Самарқандликлар шикояти кўриб чиқилиб, бу иш самарқандликлар фойдасига ҳал бўлди. ҚозиСамарқанддан араб гарнизони олиб чиқиб кетилиши керак деб ҳукм чиқарди. Бу эса урушни билдирар эди. Араблар куч-қудратини билган самарқандликлар ўз даъволаридан яна воз кечдилар. Маҳаллий зодагонлар ўзларини мусулмон ҳисоблаб, ғазнага солиқ тўламай қўйдилар. Шундан сўнг халифалик барчадан солиқларни олишни белгилади. Натижада Мовароуннаҳрда норозилик кучайиб кета бошлади. Маҳаллий зодагонлар билан араб маъмурияти орасида зиддият кескинлаша борди.
Ислом дини жаҳон миқёсида тарқалган динлардан бири бўлиб, бугунги кунда ер юзи аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғи унга эътиқод қилади. Ислом динининг келиб чиқиши ва унинг ёйилиши бевосита Муҳаммад пайғамбаримиз фаолияти билан боғлиқдир. Макка шаҳридаги Қурайш қабиласининг нуфузли Хошимийлар хонадонида 570 йилда таваллуд топган Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ ниҳоятда ибратли ҳулқ-одоб доирасида вояга етиб, 40 ёшларида Хиро номли ғорда у кишига Куръон оятлари Аллоҳ томонидан нозил бўла бошлаган. Аллоҳ у кишини бутун инсониятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи - Расул бўлишини ихтиёр этганлар.
610 йилдан бошлаб Муҳаммад Алайҳиссалом Маккада Ислом динини (якка худога сиғинишни) тарғиб қилишни бошлаган.
Ислом сўзини маъноси-арабча, «Худога ўзини топшириш», «Итоат», «Бўйсуниш» демакдир. Умуман исломнинг келиб чиқиши VI аср охири ва VII аср бошларида Арабистон ярим оролида юз берган ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар билан болиқдир. Якка худога сиғиниш ҳақидаги тарғибот исломдан илгари бошланган эди. Уни дастлаб тарғиб қилган ханиф (ҳақиқат изловчи, эътиқод қилувчи)лар маҳаллий қабила худоларига, уларнинг санамларига эмас, ягона худога итоат қилишга даъват қилганлар. Ханифлик VI аср охири ва VII бошларида аста-секин Арабистоннинг бир мунча вилоятларига ёйила бошлаган. 610 йиллардан якка худога сиғиниш тарғиби бошланган. Муҳаммад изидан дастлаб жуда оз киши эргашган. Аввал унинг энг яқин кишилари исломни қабул қилганлар. Кейинчалик уларнинг сони ортиб борган. Макка зодагонлари бунга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Аҳвол кескинлашганлиги сабабли мелодий 622 йилда Муҳаммад бошчилигидаги Макка мусулмонлари Мадина (Ясриб) шаҳрига кўчишга мажбур бўлдилар. 622 йили юз берган бу кўчиш (арабча «Хижрадан») мусулмонларнинг хижрий йил ҳисоби бошланган. Мадинада Мусулмончилик кўчайиб борган ва натижада кейинчалик Макка аҳли ҳам ислом динини қабул қилган. Бу 630 йилларга тўғри келади. Натижада кучли Ислом давлати вужудга келади ва уларнинг устидан турувчи араб ҳалифалигига асос солинади. Ҳалифалик кўпгина Шарқ ва Ғарб давлатларини ўзига бўйсундиради. Шундай қилиб VIII асрнинг охирига келиб Атлантика океанидан Тян-шангача, Кавказдан ҳинд океанигача бўлган ерларда, турли тилда сўзлашувчи халқларни ўзида бирлаштирган буюк араб ҳалифалиги вужудга келади.
Муҳаммад 632 йилнинг июн ойида Мадинада вафот этади. Унинг вафотидан сўнг ўринбосарлари ёки ноиблари(арабчада “Халифалар”) давлатни бошқара бошлаганлар. Дастлабки тўрт ҳалифа ислом тарихида ўзига хос ўринга эга бўлиб, улар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилардир. Иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамланиб олган араб ҳалифалигининг қўшни мамлакатларни босиб олиш учун ҳарбий юришлари-араб истилосининг биринчи босқичи-Умар ҳалифалиги даврида (634-644)бошланган. VII аср охиридан VIII acp ўрталаригача араб истилочилари аввал Эрон ҳудудини, сўнгра эса Ўрта Осиё ерларини тўлиқ босиб олдилар ва бу ҳудудларда ҳам ислом динини тарқатдилар. Моварауннаҳрда (икки дарё оралиғи-араблар шундай ном бергандилар) Сўғд, Хоразм, Турк ёзувлари ўрнига араб тили ва ёзуви жорий қилина бошлади. Араблар ҳукмронлигига қарши Моварауннаҳр халқлари қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Муқанна, Рофи Ибн Лайс, Сумбод Муг, Гурак, Дивашти, Абу Муслим, Ҳамза Ал Хориж, Хорис Ибн Сурайж бошчилигидаги йирик халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Лекин бу қўзғолонлар шавқатсизларча бостирилди. Исломнинг дунёвий дин сифатида вужудга келиши ва бошқа майда динлар ўрнини эғаллаши тарихан ижобий роль ўйнади. Чунки унда аввалги динларнинг ижобий хусусиятлари ўз ифодасини топган эди. Чунончи, ислом ва унинг муқаддас китоблари бўлмиш «Куръон» ва «ҳадисларда» аҳлоқ-одоб, иймон, инсонни улуғлаш, тарбия, инсоний фазилатлар масалалари асосий ўринни олган эди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling