Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Tуркий тилли xaлқлaрнинг ўзбeк xaлқи этнoгeнeзидaги ўрни. Tуркий xaлқлaрнинг шaкллaниши
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ҳар қандай цивилизация
2. Tуркий тилли xaлқлaрнинг ўзбeк xaлқи этнoгeнeзидaги ўрни. Tуркий xaлқлaрнинг шaкллaниши.
Ўзбек элатининг алоҳида этник бирлик (элат) бўлиб шаклланишида ушбу элатнинг илк аждодлари бўлган туб ерли этник бирликлар, яъни икки тил (туркий ва эрон) туркумидаги қавмларнинг аралашуви алоҳида ўрин тутади. Икки тил гуруҳидаги этносларнинг аралашув жараёни сак-массагетлардан, улар яшаган ҳудудларга қиёсан айтганда хоразмийлар, бақтрийлар, суғдиёналиклардан бошланган. Антрополог олим Т.Қ.Хўжаевнинг тадқиқот хулосаларига кўра, юртимизда ҳозирги ўзбекларга хос антропологик қиёфа мил. авв. III- II асрларда шаклланиб бўлган. Кейинчалик шимолий-шарқий ҳудудлардан Ўрта Осиёга кўплаб туркий этник гуруҳларнинг кириб келиши ва маҳаллий аҳоли билан аралашув жараёни кучайиб боради. Мил. авв. II асрнинг иккинчи ярмида Шарқий Туркистон ҳудудларида яшовчи туркий этник гуруҳларнинг Суғдиёна, Бақтрия, Фарғона воҳаларига кириб келиши содир бўлади. Улар Хитой манбаларида юечжилар деб аталади. Юечжилар маҳаллий ҳукмдорлар устидан ғолиб келиб, ҳокимиятни эгаллайдилар ва милодий IV асргача давлат ҳокимиятини бошқарадилар. Бир неча асрлик бу тарихий жараён давомида юечжилар деб номланган туркий этник гуруҳлар маҳаллий аҳоли билан аралашиб, қўшилиб кетадилар. Милодий IV-V асрларда Ўрта Осиё ҳудудига хионийлар, кидарийлар, эфталийлар номли туркий этник гуруҳлар кириб келадилар. Кушонлар сулоласи ағдарилиб, ҳокимият аввал кидарийлар, кейинроқ эфталийлар қўлига ўтади. Бу суронли тарихий жараёнда Ўрта Осиёда яна этник аралашув юз беради. Ташқаридан кириб келган бу туркий этник гуруҳлар маҳаллий аҳоли таркибига қўшилиб кетадилар. Милодий VI аср ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё ерларининг Турк хоқонлиги тасарруфига ўтиши билан боғлиқ ҳолда бу ҳудудда шарқдан турли туркий уруғ, қабилаларнинг келиб жойлашиши ва ўтроқлашиши жараёни янада кучаяди. Айни пайтда бу ерларда ўрнашган туркий этник гуруҳлар ўзларига хос кўплаб миллий анъаналар, удумлар ва маросимларни ҳам олиб келганлар. Бу эса, бир томондан, бу ҳудудда аҳолининг аралашиш-қўшилиш жараёнига сезиларли тасир кўрсатган, бу ерда азалдан яшаб келган аҳолининг туркий қатлами салмоғининг кўпайиб боришига боис бўлган. Иккинчи томондан, ўлка ҳаётида кечган бу тарздаги этник ўзгаришлар, шу ҳудудда яшаган халқларнинг бир-бирлари билан яқинлашиб, маданий-маънавий алоқаларининг ўзаро бойиб, тараққий этишига ижобий таъсир кўрсатиб борган. Турк хоқонлиги ҳукм сурган VI-VIII асрларда юртимизнинг шарқий, ҳусусан Фарғона, Шош худудларига туркий этносга мансуб уруғ, қабилаларнинг кириб келиши кучаяди. Уларнинг кўпчилигини қарлуқлар ташкил этарди. VII аср ўрталарига келиб Фарғона водийсининг шарқий ва марказий ерларида қарлуқлар мустаҳкам ўрнашиб оладилар. Шунингдек, Тошкент воҳасининг тоғли ва тоғ олди туманлари аҳолиси таркибининг анча қисмини ҳам қарлуқлар ташкил этган. Уларнинг кўпчилиги ўтроқ ҳаёт кечириб, турли хил хўжалик юритиш тизимини яратиб борганлар. Улар яшаган жойлар ўз орасталиги, ободонлиги, гавжумлиги билан ажралиб турган. Еттисув кенгликларида, Чу водийси, Иссиқкўл томонларда ҳам қарлуқларнинг катта қисми яшаган. Чу водийси атрофларида уларнинг нисбатан ривожланган шаҳар ва қишлоқлари мавжуд бўлиб, уларда иқтисодий ва маданий ҳаёт даражаси бир мунча юқори бўлган. Аҳолининг анча қисми деҳқончилик, ҳунармандчик савдо сотиқ сингари касблар билан шуғулланган. 200 йил давом этган Турк ҳоқонлиги даврида Евроосиё кенглигида яшовчи бир қанча туркий қабилаларнинг бирлашиб бориши натижасида йирик қабила иттифоқлари, катта-кичик давлатлар вужудга келди. Хоқонликнинг барча ҳудуд аҳолисига тушунарли ёзув ва тил шаклланади. Хоқонлик даврида ташкил топган ўғиз, уйғур, қипчоқ, қирғиз ва бошқа этник уюшмалар ўрта асрлар давомида вужудга келган бир қанча элатларнинг шаклланишига асос солади. Ҳозирги кунда Евроосиёда мавжуд бўлган туркий халқларнинг, жумладан, ўзбек халқининг этногенези хоқонлик давридаги туркий дунё билан бевосита боғлиқ ва шунинг учун бу элатлар қондош халқлар ҳисобланади. X аср ўрталарида шарқий Туркистон, Еттисув кенгликларида яшаган қарлуқ, чигил, яғмо ва бошқа туркий қабилаларнинг Абдулкарим Сотиқ Буғрахон бошчилигида Қораҳонийлар номи билан аталган марказлашган йирик туркий давлатга бирлашуви туркий элатлар тарихий тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. X асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Қорахонийлар давлати ҳудудининг Туронзамин томон кенгайиб бориши ва бунинг натижасида Сомонийлар сулоласининг инқирозга юз тутиб, бутун Мовароуннаҳр бўйлаб Қорахонийлар ҳукумронлигининг ўрнатилиши жараёнида бу заминга шарқдан кўплаб туркий уруғ ва қабилаларнинг келиб жойлашиши содир бўлди Агар аввал бошда бу қавмларга мансуб аҳоли асосан Мовароуннаҳр ўлкасининг Фарғона водийси ёхуд Шош воҳаларига кириб келган бўлса, кейинчалик улар бу заминнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрнашиб, ўтроқлашиб борди. Бу ҳол, шубҳасиз, юртимиз аҳолисининг этник таркибида жиддий ўзгаришларга олиб келди. Бунинг натижасида ўлкада яшаб келган тубжой аҳоли таркиби, унинг турмуш тарзи, маънавий ҳаёти, миллий қадриятлари сезиларли ўзгаришларга рўбаро келди, муҳим янгиликлар билан бойиди. Айни чоғда аҳоли таркибида юз берган қўшилиш жараёни орқасида туркий этносларнинг салмоғи ва таъсири ортиб борди. Кириб келган туркий элатлар Туронзамин ҳудудини макон тутиб, бу ердаги ерли аҳоли билан қўшилишиб, уларнинг турмуш тарзи, удуми, урф-одатлари, маросимларини ўзлаштириш, қабул қилиш баробарида ўзларига хос кўплаб бетакрор удумлару қадриятларни, маънавият сарчашмаларини ўлка ҳаётига олиб кирди, сингдирди. Зотан, «Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир». Шу тарзда ўзбек халқининг шаклланишида муҳим омил ҳисобланган маданий, маънавий, психологик умумийлик таркиб топади. Энг муҳими, худди шу асрларда ўзбек адабий тили узил-кесил шаклланди. Ўзбек тилининг шаклланишида қарлуқ-чигил лаҳжаси муҳим ўрин тутди. Ўзбек тилида умумбашарий ғоялар ва қарашларни ўзида ифода этган кўплаб юксак умрбоқий асарларнинг яратилиши бунинг ёрқин исботидир. Ўзбек тилининг юксак бадиий жарангдорлиги, бойлиги ва қудрати жиҳатидан ўша даврда кенг эътироф топган араб ва форс-тожик адабиётларидан сира қолишмаслигини кўрсатади. Хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар»и сингари юксак инсонпарварлик ғоялари руҳи билан суғорилган бақувват асарлар бунга мисол бўла олади. Таниқли ёзувчи А.Иброҳимов сўзлари билан айтганда, «Барча туркий халқлар даврасида фақат бизким, ўзбеклар биринчи ворис ўлароқ Аҳмад Яссавий шеъриятини аслиятида -бевосита ўқиймиз, чунки Аҳмад Яссавий тили ўзбек адабий тилининг халқчил ва ёрқин намуналаридан биридир. Аҳмад Яссавий «Ҳикмати» барча ўзбеклар учун худди шу замонда ёзилгандек тушинарли ва ёқимлидир». Шундай қилиб, ўлкамизда узоқ йиллар давомида юз берган этник жараёнлар натижасида ўзбеклар IX-X асрларда этник бирлик - халқ бўлиб шаклланадилар. Унинг асосини ўлкада муқим яшаб келган туб ерли аҳоли ташкил этади. Кириб келган туркий тилли этник гуруҳлар ҳам ўзбек халқининг шаклланишида қатнашган асосий компонентлар ҳисобланади. Лекин уларнинг сони маҳаллий аҳолидан кам бўлган, улар турғун аҳоли билан аралашиб, қоришиб кетганлар. Кейинги даврларда ҳам шаклланган ўзбек халқи таркибига бошқа этник гуруҳларнинг кириб келиши ва қоришуви давом этди. XIII асрда Мавороуннаҳр ва Хуросонда мўғуллар босқини ва ҳукронлиги давомида этник аралашув жараёни давом этди. Мўғуллар билан биргаликда уларга тобе қўшни юртлардан бир қатор туркий қавмлар-жалоирлар, барлослар, кавчинлар, арлотлар каби туркий уруғ, қабилалар бу ерга келиб ватан топдилар. Жумладан, барлослар Қашқадарё воҳасига жойлашган бўлса, жалоирлар эса кўпроқ Оҳонгарон водийсида қўним топдилар. Кавчинлар бўлса асосан Фарғона водийси, Қошғар ҳудудлари бўйлаб жойлашдилар. Арлотлар эса Сурҳон воҳаси жанубида ва Афғонистоннинг шимолий минтақасида ўрнашиб, бу ҳудудларда яшовчи аҳоли таркибига сингиб кетдилар. Ўрта Осиёга келиб жойлашган мўғул жамоалари ҳам аста-секин Птроқ ҳаётга ўтиб, ўзларига нисбатан анча юқори маданиятга эга бўлган ерли аҳолининг урф-одатлари, удумлари, турмуш тарзи, мусулмон дини эътиқодларини қабул этиб, кўп ҳолларда улар билан аралашиб борди. Айниқса XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу худудда мўғулларнинг исломни расмий дин сифатида эътироф этиши ва унга эътиқод қилиши, шунингдек, уларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиб бориши, туркий (ўзбек) тилда тўлиқ муомала юритиши - булар ўзаро қўшилиш жараёнининг муҳим омили бўлди Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling