Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Ўзбeк xaлқи шaкллaнишининг тугалланиш бoсқичлaридa ўртa oсиёдaги этник жaрaёнлaр


Download 1.34 Mb.
bet22/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

3.Ўзбeк xaлқи шaкллaнишининг тугалланиш бoсқичлaридa ўртa oсиёдaги этник жaрaёнлaр
Ўзбек халқи этник таркибининг эволюцион ўсиш жараёни XV аср охири ва XVI асрда яна муҳим ўзгаришларга дуч келди. Бу жараён мамлакатда ҳокимиятнинг Темурийлар сулоласидан Шайбонийлар сулоласига ўтиши билан боғлиқ ҳолда кечди. Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳокимиятни шайбонийлар сулоласи эгаллагач, бу ҳудудларга Дашти Қипчоқда яшовчи туркий халқлар, кейинчалик ўзларига ўзбек деган номни қабул қилган уруғ-қабилалар кириб келдилар. Баъзи манбаларда 92, бошқа бир манбаларда 96 та деб тилга олинувчи бу кўп сонли уруғ ва қабилаларнинг кириб келиши, ер-сув ва мулк олиб, ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтиши, мамлакатни бошқариш жилови марказда ва жойларда шу сулола вакиллари қўлида тўпланиши ўз навбатида ўлка ҳаётида кескин ўзгаришларнинг юз беришига олиб келди. Бу ҳол айни пайтда этник жараёнлар борасида ҳам акс этмай қолмади.
Қадим-қадимдан туркий этник гуруҳлар нафақат бизнинг она заминимизда, балки шу билан бирга кенг шарқий ва шимолий жуғрофий ҳудудларда, жумладан Дашти Қипчоқда ҳам узоқ йиллар давомида истиқомат қилиб келганлар. Дашти Қипчоқ деб аталган, Сирдарёнинг қуйи ҳавзаси ва Орол денгизидан шимол сари чўзилган ҳамда ҳозирги Урал ва Ғарбий Сибир оролиғидаги кенг даштли ерларни ишғол этган ҳудудларда туркий қавмларга мансуб уруғ қабилалар олис асрлардан буён яшаб келганлар. Академик Б.Аҳмедовнинг ёзишича, «Ҳозирги ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва бошқа халқларнинг аждодлари шу халқлар ҳозир яшаётган ерларда қадим замонларда ҳам яшаганлар, лекин ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар деб аталмаганлар. Тарихий, адабий манбаларда Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмида қадим замонлардан бери турк қабилалари яшаганлиги ҳақида анчагина маълумотлар мавжуд. Бу ерларни XIII аср бошида забт этган мўғуллар бўлса, Дашти Қипчоқнинг турк қабилалари орасида тез орада сингиб кетганлар ва ҳатто ўз миллийлигини йўқотганлар»
Бу фикру қарашлардан келиб чиқадиган қатъий хулоса шуки, XVI аср бошларида Ватанимиз сарҳадларида рўй берган этник ўзгаришлар, тарихимиз кечмишини қийшиқ ойнада кўрмоқчи бўлган баъзи мухолифларимиз даъво қилганларидек, ажнабий халқлару элатлар босқини орқасида юз бермаган. Шунингдек, бу жараёнлар мажбурий, зўрлик асосида ҳам кечмаган. Бунинг акси ўлароқ, бу ўзгаришлар узун ўқ томирлари бир бўлган, бир-бирлари билан қон-қардошлик ришталари ила боғланган, азалдан турли алоқаларда бўлиб келган туркий халқларнинг аста-секин ўзаро қўшилиши, бирикиши давомида юз берган. Тўғри, Дашти Қипчоқда яшовчи ўзбек уруғ, қабилалари билан Мовароуннаҳр ва Хуросон халқи ўртасида турли объектив ва субъектив омиллар орқасида ҳамма вақт ҳам доимий алоқалар, борди-келдилар бўлмаган, уларни катта масофадаги бўш, саҳроли ҳудудлар ажратиб турган. Шу боис уларнинг турмуш тарзи, машғулот турлари, касб-корлари, урф-одатлари, удумлари бошқача кўринишда бўлганлиги табиийдир. Бунинг устига Дашти Қипчоқ аҳолисининг аксарият қисми кенг яйловларда чорвачилик, йилқичилик хўжалиги билан машғул бўлган. Бунинг аксича, Мовароуннаҳр аҳолиси узоқ асрлар давомида ўтроқ ҳаётга ўрганиб, она замин ҳаётида муқим яшаб келган. Улар азалдан миришкор бободеҳқонлар, моҳир ҳунармандлар, устамон савдогарлар сифатида ном қозонганлар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, меҳнати, заҳмати билан юрт обод этилиб, бир-биридан кўркам, гавжум шаҳарлар бунёд топиб, довруғ топган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling