Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Дашти Қинчоқда яшаган уруғларнинг номлари


Download 1.34 Mb.
bet23/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Дашти Қинчоқда яшаган уруғларнинг номлари:
• Буркут Кенегас
• Қиёт Дўрмон
• Қушчи Қурловут
• Қўнғирот Туб
• Ушун (усун) Ойи
• Ўтачи Манғит
• Найман Нўкуз
• Жот Уйғур
Чимбой Хитой
• Қарлиқ Тоймас
• Эчки Туман
• Қирқ Юз, минг в.б.
Дашти қипчоқлик кўп сонли уруғ, қабилалар Мовароуннаҳр ҳудудларига кириб келар эканлар, улар, энг аввало, маҳаллий қардошлари, элатдошлари билан табиий суратда яқинлашиб, улардек ўтроқ ҳаётга мослашиб, уларнинг турмуш тарзига хос ҳамма энг яхши нарсаларни ўзларига қабул қилиб, сингдириб бордилар. Энг муҳими, кириб келган уруғ, қабилалар бу заминда ўзларининг иккинчи ватанларини топиш баробарида аста-секин бу ернинг тубжой аҳолиси таркибига сингишиб борди. Бу нарса айниқса уларнинг аввалги кўчаманчилик ҳаётига хос турмуш тарзидан ўзларидан маданий ва маиший соҳаларда анча юқори даражада бўлган маҳаллий ҳалқнинг илғор турмуш тарзига ўтишида, унинг кўп асрли бой маънавий мероси сарчашмаларидан баҳра топиб боришида яққол намоён бўлди. Шунинг учун ҳам улар маҳаллий қардошлари билан қоришиб, маънан юксалишга юз тутиб, уларнинг илғор ҳаёт тарзини ўзларига узил-кесил сингдириб бордилар.
Энди «Ўзбек» атамаси ва унинг истеъмолга кириб келиши ҳамда кенг ёйилиши хусусида тўхталадиган бўлсак, айтиш жоизки, бу масала ҳам маълум маънода принципиал аҳамиятга моликдир. Негаки, бу ном замирида бутун бир ҳалқнинг тарихий кечмиши, тақдири билан боғлиқ ҳолатлар кузатилади. Собиқ совет тарихшунослигида, шунингдек, айрим қўшни давлатларнинг муаллифлари қарашларида ҳам «ўзбек» атамасини ўзбек ҳалқининг келиб чиқиши билан атайин боғлашга уриниш ҳоллари кузатилади. Бу эса мазкур нозик масалани чалкашлаштириш ёхуд сувни лойқалатишдан бошқа нарса эмас, албатта. Юртбошимиз ўзининг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида мана бу сўзларни бежиз таъкидлаб ўтмаган: «Ўзбек номи қачон пайдо бўлган? Совет тарихшуносларининг ёзишича, XVI асрда бизнинг заминимизни Дашти Қипчоқ хонлари ишғол қилгандан кейин ўзбек номи пайдо бўлган эмиш. Ахир биз Мовароуннаҳр деб атайдиган икки дарё оралиғида унгача ҳам халқ яшаганку! Еки бу халқ бошқа миллат бўлганми? Мантиқ қани бу ерда»
Бу кескин ва ҳаққоний айтилган сўзларнинг маъно, мазмунини чақар эканмиз, миллатимиз ҳақидаги бор ҳақиқатни билишимиз, унинг номи билан мазмун-ўзаги ўртасидаги тафовутни аниқ-тиниқ тасаввур этишимиз нечоғлик муҳим эканлиги ўз-ўзидан равшанлашади. Маълумки, халқимизнинг «ўзбек» атамаси билан номланиши XVI аср бошларига тўғри келади. Бу ҳол асосан юртимиз ҳудудларига Дашти Қипчоқдан катта оқим сифатида кириб келган ўзбек деган умумий номни XV асрда қабул қилган уруғлар ва қабилалар ҳаёти билан боғлиқ йўсинда юз берган. Негаки, улар бу заминга келиб жойлашиб, маҳаллий аҳоли қатлами таркибини бойитиш, унинг юксак маънавияти, бой асрий қадриятларини ўзлаштириш баробарида ўзларининг умумий ўзбек номини аста-секинлик билан шу ҳудудда яшаган барча аҳолига ҳам нисбат бера бордилар. Бу эса «ўзбек» атамасининг шу даврдан эътиборан бутун Мовароуннаҳр бўйлаб кенг ёйилишига, бу ердаги халқнинг шу ном билан аталишига боис бўлди. Бироқ шу нарса равшанки, ўзбеклар, аввало, қайси қабилага мансуб бўлсалар шу номни узоқ вақт сақлаб қолганлар. Хатто XX асрга қадар ҳам Туркистон ўлкасида аждодий-қабилавий номлар сақланиб қолганлиги буни тасдиқ этади. Аммо бу дегани ўзбек халқининг келиб чиқиши фақат XVI асрда юз берган, деган маънони асло англатмайди. Бу ерда гап фақат «ўзбек» иборасининг этник ном сифатида пайдо бўлган вақт хусусида бораяпти. Ваҳоланки ўзбек халқи ўз мазмун, моҳияти, теран томирлари билан Туронзамин ҳудудида жуда қадимий замонлардан буён яшаб келганлиги, бой тарих, оламшумул аҳамиятга молик маънавият дурдоналарини ижод этганлиги ҳаммага маълумдир. Шу маънода Президентимизнинг: «Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз», деб айтган сўзлари алоҳида аҳамият касб этади.
«Ўзбек» атамаси ва унинг келиб чиқиши, ёйилиши тўғрисида фикр юритганда, бу масаланинг яна бир қатор муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш керак бўлади. Негаки, бу ҳам ўша халқнинг маълум маънода ўзига хос хусусиятларини, табиати, мазмуни, моҳиятини тушунишда асқотади. Шу нуқтаи назардан қараганда «Ўзбек» атамасининг келиб чиқиши, уни халқимизга нисбат берилиши хусусида ҳам тарихимизда турлича қарашлар ва ёндашувлар мавжуддир. Зеро, уларни кўздан кечириш, турли нуқтаи назарларни таққослаш ва аниқлаштириш орқали ҳам халқимиз тарихига оид кўп нарсаларни ойдинлаштириш, ўз тарихий хотирамизни янада бойитиб боришимиз мумкин бўлади. Маълум бўлишича, «Ўзбек» ибораси XIII-XIV асрларда яшаб ўтган ўша даврнинг машҳур тарихчилари Жувайний ва Рашидидин асарларида ҳам учрайди. Машҳур бобокалонимиз, буюк аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» асарида ҳам «Ўзбекия», «Ўзбеклар мамлакати» деган жумлаларга кўзимиз тушади. Бунда, бизнинг назаримизда, Дашти Қипчоқда яшаган уруғ, қабилалар яшаган жой, ҳудуд номлари кўзда тутилган бўлса керак.
Баъзи манбаларда эса ўзбек номи Олтин Ўрда хонларидан бири Ўзбекхон (1312-1340) номидан олинганлигига ишора қилинади. Рус олимларидан А.Якубовский, Н.Аристов, И.Ивановлар ҳам шундай қарашга мойиллик кўрсатадилар. Венгер олими Херман Вамбери эса янада қизиқроқ маълумотни илгари суради: «Ўзбек» сўзининг туб маъноси - «ўз-ўзига бек, хўжайин, мустақил». Нима бўлганда ҳам «Ўзбек» атамасини дастлаб Дашти Қипчоқда яшовчи туркий қабилалар қабул қилган ном бўлиб, бу қавм, элатларнинг юртимизга ўрнашиши, тубжой аҳоли одамлари билан тақдиран қўшилиши жараёнида «Ўзбек» атамаси Туркистонда яшаган аҳолининг умумий номига айланади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling