Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet8/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Давлатни бошқариш. Грек-Бақтрия давлати бошида подшо турган. Айрим вақтларда подшонинг ўғли давлатни бирга бошқарган. Давлат ҳудди Салавкий лардагидек сатрапларга бўлинган. Подшонинг 6 та яқин амалдорлари бўлиб, улар давлатни бошқаришда муҳим роль ўйнаганлар. Уларга: лашкарларнинг юқори бошлиғи, биринчи министр, бош қози, хазина бошлиғи ва бошқалар кирган.
Давлатда лашкарлар катта роль ўйнаганлар. Улар греклардан ва маҳаллий халқлардан ташкил топган. Армияда асосий рольни отлиқ лашкарлар ўйнаган. Отлиқ лашкарлар маҳаллий амалдорлар вакилларидан ташкил топган. Армияда пиёдаларга ҳам катта эътибор билан қаралган. Улар асосан найза билан қуролланган бўлиб, улар оддий эркин кишилардан тузилган. Подшонинг шахсий гвардияси бўлган. Армияда филлардан фойдаланилган.
Иқтисодий ҳаёт. Грек-Бақтрия давлати (Суғд, Бақтрия, Марғиёнда) ҳосилдор ерлари билан ажраплиб турган. Бу ерда суғорма дехқончилик ривожланган бўлиб, экинлардан буғдой, гурунч экилган. Кўплаб боғу - роғлар бўлган.
Деҳқончилик билан бирга чорвачилик ҳам ривожланган. Айниқса, йилкичилик юқори даражада бўлган. Бақтрия ва Суғдда қисман тилло ҳам қазиб олинган.
Юстиан ва Страбонлар Бақтрияни “Минг шаҳарли мамлакат” деб таърифлашган. Демак ажойиб шаҳарлар кўп бўлган. Мамлакат подшолик пойтахти Бақтра шаҳри бўлган. (Бу шаҳар ҳозирги Афғониистонга қарашли Мозори шарифдан 20 км масофада бўлган). Шаҳарларда савдо - сотиқ, хунармандчилик юқори даражада бўлган. Ўз вақтида Бақтриялик кулолчилар, кўнчилар, заргарлар, тўқувчилар дунёга машҳур бўлганлар.
Бақтрия савдо йўллари кесишган жойда жойлашган бўлгани учун бу ердан Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга турли буюмлар олиб бориб сотилган ва олиб келишган.
Грек – Бақтрия подшолиги даврига келиб, Ўрта Осиёда пул муомаласи соҳасида дастлабки сезиларди ишлар амалга ошириларди. Подшолар тилло, кумуш ва мисдан тангалар зарб этганлар. Бизларгача бу даврга ҳос тангалар етиб келгани буни яққол исботидир.
Маданият. Суғд ва Бақтрия аҳолиси турли ҳил Эрон шеваларида гапиришган. Бироқ, улар бир-бирига жуда яқин бўлган. Сарой тили албатта грек тили бўлган. Арамий ёзуви билан бирга грек ёзуви ҳам кенг тарқалган бўлган. Ойлар македонча календар асосида саналган. Маҳаллий халқ орасида зоростризм календари амал қилган. Мусиқа мамлакат тхалқи ҳаётида катта роль ўйнаган.
Грек-Бақтрия подшолигида турли ҳил динга сиғиниш бўлган. Динлар ичидан зардуштийлик ҳал қилувчи ўрин тутган. Буддизм ҳам кенг тарқалган. Маҳалий маданият билан грек маданияти қўшилиши натижасида маданиятнинг янги йўналиши-Шарқ эллинизми вужудга келди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling