Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруғ жамоаси
2.Уруғчилик жамоасининг шаклланиши.
Қадимги тош асрининг сўнгги Полеолит даврининг охири мезолит даврига келиб 12 минг йилликда ибтидоий одамлар меҳнат қуролларининг яхшиланиб бориши, ишлаб-чиқариш кучларини бўлиниши билан ибтидоий тўда давридан уруғчиликка ўта бошлайдилар. Уруғчилик даврида ҳам одамларнинг ҳаммалири тенг меҳнат қилганлар. Меҳнат тақсимотлари умумий бўлган. Уруғчилик тузуми икки босқични-она ва ота уруғ босқичларини ўз ичига олади. Дастлаб она уруғи пайдо бўлган. Чунки уруғнинг бутун ҳаётида она катта рол ўйнайди. Она уруғи жуфт никох келгунча, яъни одамлар металлни кашф қилгунларича давом этган. Марказий Осиёда сўнгги полеолит даврига мансуб топилмалар, ёдгорликлар, шундан далолат берадики, уруғчилик тузуми даврида тасвирий санъат ривожланган. Одамлар тошдан қурилган уйларга расмлар солганлар, тош ва суякларга хайвонлар, балиқлар ва одамларнинг қиёфасини ўйиб ишлаганлар. Тош ва суякдан ясалган хайкалчаларда она уруғига эътиқод қилганликларини тасвирлаганлар. Демак, сўнги полеолит даврида жамиятда тўда ўрнини матриархат-она уруғи жамияти эгаллаганлигини кўрамиз. Аёллар жамиятда етакчи мавқени эгаллаганлар. Жинслар ўртасида меҳнат тақсимоти келиб чиққан. Аёллар озиқ-овқатларни сақлаш, овқат тайёрлаш, оилани зарур ёқилғи билан таъминлаш, болани боқиш ва тарбиялаш ишлари билан машғул бўлганлар. Эркаклар эса асосан овчилик билан шуғулланганлар, меҳнат қуроллари тайёрлаганлар. Бу даврда қариндош-уруғига бир-бири билан уйланиш таъқикланган, яъни экзогамия пайдо бўлган. Бу нарса одамнинг биологик жиҳатдан такоминлашиб боришини таъминлаган. Ўрта тош асри яъни мезолит даврига келиб (бундан 12-7 минг йил аввал) музлик эриб иқлим деярли ҳозирги замон иқлимига яқинлашган. Археологик тадқиқотлар натижасида олинаётган маълумотга кўра мезолит даврида Ўрта Осиё иқлими сернам бўлган дарё бўйлари ва ботқоқликларда тўқай ва ўрмонлар пайдо бўлган. Натижада одамлар яшайдиган майдонлар кенгайган. Бу даврни муҳим янгилиги ўқ-ёйнинг, болтанинг ва идишларнинг ихтиро қилиниши бўлди. Бу даврда бир жойда яшаган бир неча уруғлар бирлашиб қабилани ташкил қилганлар. Қабиладагилар бир тилда гаплашганлар, ўз урф-одатларига эга бўлганлар. Ўрта Осиёдаги қабилалар хўжаликни икки йўналишда ривожлантириб борганлар. Жанубда яшаган қабилалар маданий ўсимликларни ўстиришга ўта бошлаганлар. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл ҳудудларида яшаган қабилалар эса овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганлар. Эрамиздан аввалги 6-4 минг йилликда ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти янги тош асрига яъни неолит даврига киради. Бу даврда қабилалар ривожланади, жуфт оила ажралиб чиқади. Хайвонларни ўргатиш яхшиланади. 1930 йилда Ўзбекитон ҳудудидаги Урганч яқинидаги Амударё соҳилида неолит даврида яшаган одамнинг манзилгоҳи топилган. Бундай манзилгоҳлардан яна 18 таси очилиб уларнинг ҳаммасини (уларни кашфиётчиси академик С.П.Толстов) Калтаминор маданияти деб аталган. Унинг маъноси шундан иборатки, қабилалар уй-жойларини қамиш ва ёғочлардан қурганлар, овқатланишда сопол идишдан фойдаланилганлар, сопол идишлар сиртини қизил бўёқ билан бўяганлар. Катта бир уйда (17-24 метрли) бутун бир жамоа тахминан 100-200 киши яшаганлар. Жуфт оила ажралиб чиққан бўлсада, лекин унинг алоҳида хўжалик ўчоғи бўлмаган. Калтаминор маданияти овчилар ва балиқчилар маданиятидир. Металлдан қачон фойдаланила бошланган?. Ўрта Осиё ҳудудида яшаган қабилалар металлдан биринчи марта эрамиздан аввалги 4-минг йилликда фойдаланишни билиб олганлар. Аввал хўжаликда мисни қўллай бошлаганлар. Мис соф металл сифатида унча қаттиқ ва мустаҳкам эмас. Шунинг учун ҳам мисдан унча мустаҳкам бўлмаган қуроллар ва безаклар тайёрлаш учун фойдаланганлар. Шу сабабли дастлабки даврда мисдан фойдаланиш ишлаб-чиқариш кучлари тараққиётининг кескин бурилишига таъсир этолмаган. Бу даврда яшаган қабилалар тош қуролларсиз яшолмаганлар. Шунинг учун металлни қўллашнинг бу дастлабки даври энеолит яъни мис-тош асри деб аталади. Бу даврда дехқончиликда ва чорвачиликда бир мунча малака хосил қилганлар. Яшаш учун зарур бўлган ўсимликлардан сунъий ўстиришга ўта бошлаганлар, баъзи хайвонларни қўлда боқиш одат тусига кира борган эди. Дехқончилик ва чорвачилик қачон келиб чиққан?. Ибтидоий дехқонлар ва чорвачиликнинг ўтроқ жамоалари аста секин меҳнат қуролларининг такомиллаштириб металлар, мис, қалай, кумуш, олтин эритиш, қуйиш улардан фойдаланиш йўлларини ўрганганлар. Ишлаб-чиқаришда бронзанинг ишлатила бошланиши билан жамият тараққиётида эрамиздан аввалги 3-минг йилликда бронза даври бошланади. Бронза, мис ва қалай аралашмасидан иборат. У мисга қараганда афзалликларга эга. У ишлов бериш учун жуда қулай ва турли меҳнат қуроллари тайёрлашга жуда боп. Бронза қуролларининг тарқалиши ўша давр жамиятининг хўжалик ижтимоий ва маданий ҳаётининг ҳамма соҳаларида муҳим силжишларни туғдиради. Мис, бронза иш қуролларидан фойдаланиш натижасида дастлабки меҳнат тақсимоти содир бўлади: дехқончиликдан чорвачилик ажраб чиқади. Сув нисбатан сероб бўлган Амударё қуйи оқими, Фарғона ва Зарафшон водийларида яшаган қабилалар дехқончиликка, иқлими қуруқ бўлган Қашқадарё, Сурхандарё, Бухоро нохиясидагилар чорвачиликка ихтисослашдилар. Бронза даврининг хўжалик соҳасида энг катта ютуқларидан бири қадимги деқончиликнинг кенг ёйилиши ва милоддан аввалги 2-минг йилликнинг иккинчи ярмида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидир. Демак хўжаликнинг бу икки тармоғи эрамизгача 3-2-минг йилликда вужудга келади. Йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти содир бўлиши меҳнат қилишни оғирлаштиради. Жисмоний кучли бўлган эркакларнинг ижтимоий турмушдаги роли ортиб боради. Ривожланиб бораётган дехқончилик ва чорвачилик маданияти ва иқтисоди заминида катта оила жамоаларида эркаклар мавқеининг ошиб бориши матриархатнинг емирилишига ва ота хуқуқини-патриархатни қарор топишига олиб келади. Шундай қилиб она уруғи ўрнига ота уруғи вужудга келади. Бронза давридан бошлаб уруғчилик отага қараб олиб бориладиган бўлди. Жамоаларнинг мол мулкларини қўриқлаш эхтиёжини ҳарбий қабила иттифоқини вужудга келтиради. Темирдан қачон фойдалана бошланди? Одамлар темирдан буюм ясашни ўрганганларидан кейин ҳақиқий металл-асри бошланди. Ўрта Осиёда темир эрамиздан аввал I минг йиллик бошида тарқалади. Ишлаб чиқаришда темир қуроллардан фойдаланиш дехқончилик ва ҳунармандчиликдаги техника тараққиётида муҳим роль ўйнайди. Темирнинг пайдо бўлиши билан ундан қиличларгина ясабгина қолмай, балки, омоч, белкурак ва бошқа меҳнат қуроллари ҳам ясай бошладилар. Омоч ва белкуракнинг пайдо бўлиши сув тақсимлагич шахобчалари бўлган узунлиги бир чақиримдан узоқроқ суғориш анхорлари қуриш имкониятини туғдирди. Эрамизгача 1 минг йилликда Ўрта Осиёда кўпгина минтақаларда дамба ва туғонлар пайдо бўлиб,улар сувни дала ва экинзорларга керагича тақсимлаш имконини берган. Ҳунармандлар темирдан пичоқлар, ўроқлар ва бошқа қуролларни ясашни ўргандилар. Қулолчилик чархи, нақш билан безатилган ганч ва сувоқ пайдо бўлади. Темирчилик босқони, қўл тегирмони вужудга келади, металлга ишлов бериш ривожланади. Темирдан қилинган иш қуролларининг такомиллашуви натижасида дехқончиликни катта кўламда ривожлантириш учун чексиз имконият туғилди, меҳнат унумдорлиги ошди, ибтидоий одамлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта ўзгаришларга олиб келди. Бу ўзгаришлар туфайли мулкий тенгсизлик келиб чиқади. Уруғ жамоаси-Ибтидоий тузумнинг асосий ижтимоий-иқтисодий ташкилотидир. Бу ибтидоий жамоа тузумининг ибтидоий чала давридан кейин бошланган босқичларидан бири бўлиб, материархат ва потериерхат даврларини ўз ичига олади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling