Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet9/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Қадимги Парфия давлати: Мил ав. III асрнинг ўрталаприда мустақил давлат сифатида ташкил топган Парфия давлати ҳозирги Туркистон ва Эроннинг бир қисмини ўз ичига олган. Бу давлатнинг биринчи ҳукмдори Аршак бўлиб, у мил. авв. 247 йили тахта ўтиради. Мил. авв. 235 йилдан бошлаб, Парфия подшолари ўз ерлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар. Милодий III асрнинг биринчи чорагида сосонийлараршакийлар ҳукмронлигини тугатиб, Парфияда ҳокимиятини қўлга олдилар. Антик давр Парфиянинг қишлоқ ҳўжалигида қуллар меҳнатидан кенг фойдананилган. Мил. авв. III аср ўрталаридан бошлаб Парфия давлати ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган қадимги вилоятлар-Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна билан сиёсий, маданий ва иқтисодий муносабатларни айниқса ривожлантирди.
Ундан ташқари, парфияликлар беш аср давомида Ҳиндистон, Ўрта Осиё ва Хитойнинг ғарб мамлакатлари билан қилган савдо алоқаларида воситачилик қилдирлар. Парфияликларнинг ёзуви оромий (Нисо ҳужжатлари) ёзуви бўлиб, зардуштийлик динига эъттиқод қилишган.
Стабоннинг ёзишича, “.... дай (дах)ларнинг Оҳу (Тажан) дарёси бўйларида яшовчи апарнлар (парнлар) деб аталган бир қисмига Арсак (Аршак) бошчилик қилиб, у Парфияга ҳужум қилди ва уни босиб олди ”. шунингдек антик давр тарихчилари парнлар қабиласини Парфия империясининг асосчиси сифатида тилга олдилар. Бу қабила ҳақида Аҳмонийлар даврига оид ёзма манбаларда ахборот берилмайди.
Парфия ҳақида дастлабки маълумотлар милоддан аввалги VII асрларга оид Оссурия ҳужжатларида учрайди. Мил. авв. VI асрнинг бошларида Прфия кучли Мидия ҳукмронлиги остига тушиб қолади.
Парфия қўшин Бақтрия, Марғиёна ва Суғдиёна каби серҳосил ерларга эга эмас, шаҳарлари ҳам кам эди. Шу ўринда В.М. Массоннинг “Қорақум-Парфия подшолигининг бешигидир” деган сўзларини келтириш мумкин. Бироқ мамалакат ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган муҳим ерда жойлашган. Мидияликларга у скифлар ҳужумидан сақланиш учун зарур бўлса, Кир учун бой Хоразм воҳаларига чиқиш йўлидаги дарвоза вазифасини ўтар эди. Македониялик Искандарнинг Парфияни истило қилишга сабаб шимолдаги кўчманчи қабилаларни итоатда тутиш бўлса, салавкийлар учун Парфияни қўлда сақлаш шимолий чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш демак эди.
Милоддан аввалги IIIасрнинг ўрталарига келиб Маркеазий Осиёдаги Бақтрия ва Парфия давлатлари салавкийлар давлатидан ажралиб чиқади. Парфия тарихида дуч келинадиган чалкаш, лекин қизиқарли масалалардан бири Арашакийлар сулоласи тўғрисидаги муаммодир.
Мил. авв. 247 йилда Аршак бошчилидаги парнлар қабиласи салавкийлардан ажралиб чиқади ва Нисога ҳужум қилиб уни эгаллайди. Шу йили парнлар Аршакни ўзларига подшо қилиб сайлайдилар. Қадимги муаллифлар маълумотларига қалранганда тахтга ўтирган Аршак узоқ муддат подшоғлик қилган ва катта обрўга эга бўлган. Сулола асосчиси ўзининг ташкилотчилиги, жасурлиги ва моҳир дипломатлиги сабабли қисқа вақт ичида мустақил давлат тузишга эришган. Мил. авв. 235 йилдан бошлаб Парфия подшолари ўз давлатлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар.
Митридат I ҳукумронлик қилган йилларда (мил. авв. 171-138 й) у Парфия давлатини Бақртия салавкийларнинг бошқа ерлари ҳисобига кенгайтириб борди. 155 йилда Мидия подшолиги ишғол этилди. Мил. авв. 1414 йилда Бобил босиб олинди. Митридат I вафотидан сўнг унинг ўғли Фраат (Аршак VI билан) тахтга ўтирди. У подшолигининг кўп даврини империянинг шарқий ноҳияларида ўтказган. Тадқиқотчиликларнинг фикрича, бунга Марказий Осиё кўчманчи қабилаларининг фаол ҳаракатлари сабаб бўлган.
Мил.авв. II асрнингн ўрталарида юечжилар сак қабилаларининг парфиянинг шарқий чегалаларида суриб борган. Саклар билан бўлган жангда Фраат III ва Артабон Iiлар ҳалокт бўлдилар. Мил. авв. 128 йилда Митридат II тахтга ўтирди. Унинг ҳукумронлик давридан бошлаб Рим папаси кучли рақибларга айланди. Икки кучли давҳлатнинг ўзаро муносабатлари шарқ ва ғарбдаги сиёсий жараёнларни белгилаб бера бошлайди. Мил.авв. 88 йилда Митридат II вафот етиб Аршак IX номи билан Готрас тахтга ўтиради. Унинг ҳокимият тепасига келиши мамлакакт ичидаги сиёсий инқирозлар даврига келади. Баъзи дўавлатлар епарфиядан ажралиб кета бошлайди. Умуман, мил.
III асрига қадар Парфия давлатига Аршакийлар сулоласи ҳукумронлик қилди. 207-222 йилларда Парфияга Вологез V ҳукумронлик қилди. Унинг ҳукумронлик даврида давлат иккига бўлиниб кутади. Булар ()213 й.
Вологез V ҳукмронлигидаги Мессопатамия ва Артабон V ҳукумронлигидаги Мидия эди. Ҳудди шу вақтга келиб Форс ерларида янги кучли давлат-сосонийлар вужудга келмоқда эди. Ўзини ўнглаб, оёққа туриб олган бу ёш давлат кўҳна ва улкан Парфия салтанатини ағдариб ташлади.
Парфиянинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида Нисо шаҳаридан топилган ҳужжатлар хабар беради. Нисо ҳужжатларида подшонинг ерларидан тушган солиқларнинг ҳажми, ким томонидан ва қачон, қаердан келтирилганлиги ёзиб қўйилган. Ёзувлар оромий усулда ёзилган бўлиб, солиқлар солинган хумларга битилган. Қишлоқ хўжалигида қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Помпей Трог маълумотларига кўра “Парфияда қуллар кўп эди, қулларни озод қилиш давлат томонидан ман қилинганди”.аскарларнинг кўпчилиги қуллардан эди. Бутун Парфияда қуллар меҳнатидан суғориш иншоатларини қуриш мақсадида кенг фойдаланилган. Мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида савдо-сотиқ ишлари муҳим аҳамиятга эга бўлган. Парфия давлати беш пср давомида Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Хитойнинг Ғарб мамлакатлари билан қилган савдо алоқларида воситачилик қилган. Парфияликлар жуда катта ҳарбий кучга эга бўлиб, манбаларга кўра римлик жангчилардан ҳам афзал бўлган.
Парфияларда қадимги маданият, ҳусусан амалий санъат анча ривожланган. У4лар оромий ёзувдан фойдалаганлар. Парфияликлар тили билан бир қаторда юнон тили ҳам рамий давлат тилидан бири ҳисобланган. Ягона диниий эътиқод бўлмаган. Лекин зардуштийлик кенгроқ ўрин эгаллаган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling