Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари орасида тутган ўрни
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳавфсизликка таҳдиднинг кучайиши.
1.Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари орасида тутган ўрни.
Халқаро вазиятнинг ўзгариши. XXI аср бўсағасида жаҳон тараққиётининг мазмуни тубдан ўзгарди. Илгари бир-бирига қарама-қарши бўлган - СССР ва АҚШ етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок мавжуд эди. Дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлик тизими шу икки системанинг, блокнинг ўзаро мухолифлик мувозанатига асосланган эди. Дунёда "совуқ уруш" сиёсати ҳукмронлик қиларди. Бутун инсоният ядро уруши хавфи остида яшарди. ХХ асрнинг 90-йилларига келиб, социалистик дунёнинг ечакчиси бўлган улкан империя - СССР пароканда бўлди, социалистик система ҳалокатга учради. Варшава Шартномаси блоки тарқалиб кетди. Дунёда янги мустақил давлатлар вужудга келди. Биргина СССРнинг парчаланиши натижасида 15 та мустақил давлат, жумладан мустақил Ўзбекистон давлати бунёд этилди. «Совуқ уруш» сиёсати барҳам топди. Ҳавфсизликка таҳдиднинг кучайиши. Халқаро вазиятда туб ўзгаришлар содир бўлсада, дунё тинчлигига таҳдид солувчи хавф-хатарлар, зиддиятлар сақланиб қолди. Бу қуйидаги ҳолларда намоён бўлмоқда: • Турли даражада ривожланган мамлакатлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий нотенглик ва зиддиятлар янада ўсди. Мамлакатлар ўртасида илмий-техникавий билимлар, илғор технология, эркин сармояларни тўплаш ва жойлаштиришда ҳамон тафовутлар катта. Дунёнинг катта қисмида иқтисоди заиф, аҳолиси қашшоқ яшаётган мамлакатлар мавжуд. • Бир қатор минтақаларда, ҳатто бир мамлакат фуқаролари ўртасида миллий-этник ва диний низолар келиб чиқиб можароларга, қонли урушларга айланмоқда. Минтақавий можаролар туфайли 30 миллионга яқин одам ўзи яшайдиган жойларни ташлаб, бошқа мамлакатларга қочоқ сифатида кетишга мажбур бўлган. • Умумий, минтақавий ва миллий хавфсизликка терроризм, айирмачилик ва диний экстремизм таҳдид қилмоқда. Халқаро террористлар, динни сиёсийлаштириш натижасида вужудга келган экстремистлар, шу жумладан, ислом фундаменталистлари одамлар ўртасида "хақиқий" ва "сохта" диндорлик белгилари бўйича қарама-қаршилик чиқаришга, миллатларни парчалашга, ислом цивилизацияси билан бошқа цивилизациялар ўртасида янги қарама-қаршиликлар, можаролар келтириб чиқаришга уринмоқдалар. Халқаро террористларнинг Ўзбекистон, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда содир этган террорчилик уринишлари дунё аҳлини ташвишлантирмоқда. • "Совуқ уруш" сиёсатига чек қўйилиши натижасида ялпи ядро уруши хавфи камайган бўлсада, бу турдаги оммавий қирғин қуролининг кўп миқдорда сақланаётганлиги,ядро қуролига эга бўлган давлатлар сонининг кўпайиб бораётганлиги (Ҳиндистон, Покистон) дунё узра умумий хавфсизликка жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда. • Жаҳон миқёсида атроф-муҳитнинг ифлосланганлиги, носоғлом экологик вазият, жумладан, Марказий Осиёдаги экологик танглик, биогенетик бузилишлар инсоният бошига хавф солиб турибди. • Тобора кучайиб бораётган коррупция, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, яширин курол олди-соттиси инсониятни ташвишлантирмоқда. Буларнинг барчаси дунё ҳали ҳам илгаридек мўрт бўлиб турганлигидан далолат беради. Бизни қуршаб турган олам ғоят мураккаб ва муаммоли бўлиб келди, ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда бутун инсониятнинг тақдири, ижтимоий тараққиёт истиқболлари халқаро муносабатларга боғлиқ бўлиб қолди. Xалқаро майдондаги ҳар бир сиёсий танглик, можаро барча мамлакатлар ва халқлар манфаатига дахлдор бўлиб қолди. Ҳатто айрим олинган мамлакат ичкарисидаги низоли жараёнларни, урушларни бартараф этиш ҳам жаҳон ҳамжамиятининг вазифасига айланди. Давримизнинг муҳим хусусияти аҳоли талаб эхтиёжларининг ғоят даражада ўсганлиги билан белгиланади. Алоҳида олинган бир мамлакат ресурслари билан унинг аҳолиси талаблари, эҳтиёжларини қондириб бўлмайди. Ҳатто ривожланган мамлакат учун ҳам бошқа мамлакатлар билан иқтисодий, маданий, илмий-техникавий ҳамкорлик қилиш объектив зарурият бўлиб қолди. Ҳозирги дунёда бирон-бир мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам, бошқалардан ажралган ҳудуд эмас. Сайёрамиз яхлит ва бўлинмасдир. Шу боисдан барча мамлакатлар, халқлар бир-бири билан боғланган, ўзаро алоқададир. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling