Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Ташқи сиёсатга тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик йўли асос қилиб олинди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат


Download 1.34 Mb.
bet91/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Ташқи сиёсатга тинчлик, барқарорлик, ҳамкорлик йўли асос қилиб олинди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
• мафкуравий қарашлардан қатьи назар ҳамкорлик учун очиқлик,умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
• давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш;
• бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
• низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
• куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик;
• инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш;
• ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устиворлиги;
давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга кириш ва улардан ажралиб чиқиш;
• тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;
• давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлат миллий манфаатларининг устунлиги;
• ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш хисобига бошқасидан узоқлашмаслик.
Мамлакатимизнинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тушган тинчликсевар ташқи сиёсати, уни жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини дунёдаги нуфузли давлатлар тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 43 мамлакатнинг элчихонаси очилди. Булар жумласига АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Хиндистон Покистон ва бошқаларни киритиш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистонда 88 хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Дунёдаги 30 дан ортиқ давлатда - АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Хитой, Покистон ва бошқаларда Ўзбекистоннинг элчихоналари ва консулликлари ишлаб турибди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling