Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Ўзбeкистoн вa Мустaқил Дaвлaтлaр xaмдустлиги.(МДҲ)


Download 1.34 Mb.
bet94/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

4.Ўзбeкистoн вa Мустaқил Дaвлaтлaр xaмдустлиги.(МДҲ)
МДҲнинг ташкил топиши 1991 йил 8 декабрда Минскда уч славян республикаси - Россия, Украина, Белорус раҳбарлари – Б.Ельцин, Л.Кравчук С. Шушкевичларнинг учрашуви бўлди. Уша куни Беловежское Пушчеда уч давлат бошлиқлари Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДХ)ни тузиш тўғрисида Шартнома имзоладилар. Шартномада ягона иқтисодий макон, ягона валюта ва молия-банк системаси бўлади, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилинади, ташқи сиёсат, армия соҳасидаги сиёсат келишилган ҳолда юритилади, деб белгиланган эди. Хужжатда СССРнинг мавжудлиги ва СССР Конституцияси тўхтатилади, деб эълон қилинди.
Украина, Белоруссия, Россия парламентлари МДХни тузиш ҳақидаги шартномани ратификация қилдилар ва 1922 йил 30 декабрдаги СССРни тузиш тўғрисидаги шартномани бекор этдилар.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари МДХга уни таъсис этувчилар ролида киришга тайёр эканлигини билдирдилар.
МДҲ кенгашларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида протокол имзоланди. Шу тариқа, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топди.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг иқтисодий ва маданий алоқалари катта машаққатлар ва секинлик билан мустаҳкамланиб борди. Қабул қилинган ҳужжатларнинг аксарияти қоғозда қолиб кетди. Бунга сабаб томонларнинг муаммоларни ечишни истамаётганида эмас, аксинча, ўзаро ҳамкорлик тенг ҳуқуқли асосда, ҳар бир мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда юритилишига интилаётганлиги билан боғлиқ эди. Утган йиллар давомида эришилган аҳдлашувларни амалга оширишнинг самарали механизми яратилмади, ўзаро ҳисоб-китоблар мувофиқлаштирилмади.
Террорчиликка қарши кураш маркази раҳбари этиб Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Конституциявий тузимни ҳимоя қилиш ва террорчиликка қарши кураш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Борис Милников тайинланди.
2001 йил 29-30 ноябрь кунлари Москвада МДҲ ташкил этилган куннинг 10 йиллигига бағишланган юбилей саммити бўлиб ўтди. Саммит қатнашчилари Афғонистондаги воқеалар тўғрисида баёнот қабул қилдилар. Баёнотда аксилтеррор операцияси ижобий баҳоланди.
Ҳамдўстлик ҳозирги кунда ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. МДҲ ён-атрофдаги воқеаларга муносабат билдиришда якдиллик кўрсатиш, хусусан, террор, наркобизнес, уюшган жиноятчилик, экстремизм каби балоларга қарши туришда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, баҳамжиҳат ҳаракат қилишда муҳим ўринга эга. Ҳамдўстликнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, глобализация жараёнлари жадаллашиб бораётган ҳозирги шароитда дунёда юз бераётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларга тайёр туриш, турли инқирозларни енгишда барча аъзо давлатлар учун керакли ва фойдали ташкилотдир.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling