Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet95/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Х О Т И М А

Азиз талаба, Сиз мазкур услубий кўрсатмани қўлга олиб, уни мутолаа қилиб, доно халқимизнинг неча минг йилликлар билан бўйлаша оладиган, ўзига хос бетакрор тарихи, бетимсол осори атиқалари, юксак маънавий қадриятлари билан танишиб чиқдингиз. Шубҳасизки, бунинг натижасида тарихий хотирангиз, тасаввур оламингиз янада бойиди, ақлу зеҳнингиз, шуурингиз тағинда чархланди. Энг муҳими, Сиз улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ноёб бисотлар, тарихий меросни ўрганиш баробарида ўзлигингизни таниш, кимларнинг қонуний ворислари, давомчилари эканлигингизни яна бир бор англаб етишга мушарраф бўлдингиз.


Шу ўринда муҳтарам Юртбошимизнинг «Хаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас», деган донишмандона сўзлари беихтиёр ёдга келади. Ха, ҳаққоний тарих том маънода билимлар манбаи, маънавият негизи, қолаверса, чинакам тарбия мактабидир.
Не бахтки, миллий мутақилликка эришганимиз туфайли она тарихимиз тўғрисидаги чин ҳақиқат юзага чиқди, унинг қиёфасини тўсиб келган ғуборлар, «оқ» ва «қора» доғлар буткул супириб ташланди. Бунинг орқасида катта тарих яратган халқимизнинг юксак даҳоси, не-не буюк аждодларимизнинг ёрқин сиймоси, уларнинг мангуликка дахлдор ўлмас мероси янгидан тўла куч билан намоён бўлди.
Қўлингиздаги ушбу услубий кўрсатма ҳам миллий истиқлол шарофати билан туғилган бебаҳо имкониятдан фойдаланиб, Ватан тарихига янгича тамойиллар нуқтаи назаридан ёндашилиб, асрлар силсиласини холис, ҳаққоний ва илмий асосда ўрганилиб яратилгандир. Сиз унинг саҳифаларини қунт билан ўрганиб, бу азим юрт бағрида узоқ даврлар давомида юз берган хилма-хил тарихий жараёнларни, воқеа, ҳодисаларни кўз ўнгингиздан бирма-бир ўтказдингиз ҳамда уларнинг нечоғлик мураккаб, зиддиятли кечганлигига гувоҳ бўлдингиз. Айни чоғда не-не улуғ тарихий сиймоларимизнинг ўз киндик қонлари тўкилган шу муқаддас юрт учун, унинг эрки, озодлиги, ҳурлиги ва мустақиллиги учун фидойилик билан курашганлигига, ўз онгли ҳаёти, фаолиятини шу олийжаноб мақсадларга бахшида этганлигига амин бўлдингиз. Бошқа бир ўринда эса буюк бобокалонларимизнинг бой илмий, маданий мерос яратиб, юрт довруғини дунёга маълуму машҳур этганлигини англаб, ўзингизда фахру ифтихор туйғусини ҳис қилдингиз.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Амир Темур сиймоси ҳақида тўхталиб «Амир Темур бизнинг фахримиз, ифтихоримиз, ғуруримиз», деб бежиз айтмаганлигининг боиси ҳам мана шундан.
Хуллас, ўз тарихини пухта билиш, ундан яхши хабардор бўлиш, навқирон авлодимизнинг Сиздек намояндалари учун бамисоли сув билан ҳаводек зарурдир. Негаки, у Сизни шу муборак Ватанни фарзанд янглиғ севиш, унинг ҳар бир сиқим тупроғини кўзга тўтиё этиш, она юрт хизматига камарбаста бўлиш, унинг сарҳадларини ҳар қандай ёвуз кучлардан, ғанимлардан ҳимоялаш, керак бўлса азиз жонни ҳам фидо қилишга чорлайди. Бунда улуғ аждодларимизнинг ибрати, жасорати Сизга руҳий мададкор бўлади.
Бизу сиз Ватанимиз тарихини чуқур, асосли ўрганиш орқалигина миллий истиқлолдек бебаҳо неъматнинг қадрини янада теран тушунамиз. Ва, у бизнинг қўлимизга осонлик билан келмаганлигига, унга эришиш йўли оғир, машаққатли кечганлигига, бу борада мислсиз қурбонлар берилганлигига жонли гувоҳ бўламиз. Бинобарин, истиқлол неъматини авайлаб асраш, уни нон каби, жон каби улуғлаш, бугина эмас, уни мустаҳкамлаш ва кучайтириш борасида доимий саъй-ҳаракатларда бўлишлик ҳар биримизнинг жонажон ишимиз, фуқаролик бурчимиз бўлмоғи айни муддаодир.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling