Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Ўзбeкистoннинг xoрижий мaмлaкaтлaр билaн ҳaмкoрлиги
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮНЕСКО билан ҳамкорлик.
- ЕХҲТ билан ҳамкорлик.
- Флоренция шаҳрида Европа Иттифоқи
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти .
3.Ўзбeкистoннинг xoрижий мaмлaкaтлaр билaн ҳaмкoрлиги.
Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши. Ўзбекистон Республикаси ўзининг хоҳиш иродаси ва таклифига кўра 1992 йил 2 мартда жаҳондаги энг нуфузли халқаро ташкилот - Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тўла тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1993 йил 24 октябрда Тошкентда БМТ нинг ваколатхонаси очилди ва у иш бошлади. Ўзбекистон раҳбарияти ва БМТ раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон БМТнинг Халқаро телекоммуникация уюшмаси, Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Қочоқлар иши бўйича олий кўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро атом энергияси агентлиги, Аҳоли жойлашиш жамғармаси, Наркотик моддаларни назорат қилиш дастури, Саноат тарақиёти ташкилоти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти сингари ихтисослашган муассасаларга аъзо бўлди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида 1995 йил 15-16 сентябрь кунлари Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган Тошкент кенгаш-семинари бўлиб ўтди. Халқаро кенгашда иштирок этган 31 давлат ва 6 халқаро ташкилотдан келган мухтор вакиллар минтақа хавфсизлигининг, можароларнинг олдини олиш, интеграция жараёнларини чуқурлаштаришнинг ишончли тизимини барпо этиш масалалари юзасидан ўз фикрларини, таклифларини айтдилар. Кенгаш якунлари юзасидан қабул қилинган Баёнот жаҳон халқларини, хусусан Марказий Осиё халқларини, турли сиёсий кучларни минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга, иқтисодий ва экологик ҳамкорлик тизимларини барпо этишга чақирди. ЮНЕСКО билан ҳамкорлик. Ўзбекистоннинг БМТ ҳомийлигидаги таълим, фан ва маданият билан шуғулланувчи халқаро ташкилот - ЮНЕСКО билан алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. 1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКО га аъзоликка қабул қилиш маросими бўлди. Уша куни Улуғбек таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКО дастурига киритилди. 1994 йил октябрида Парижда Улуғбек ҳафталиги тантана билан ўтди. Хива ва Бухоро ЮНЕСКО нинг жаҳон маданий қадриятлар рўйхатига киритилди. Бу рўйхатда 411 та объект бор. 1994 йил декабрда республикамизда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташкил этилди, у идоралараро орган бўлиб, таркибига таълим, фан, маданият ва ахборот соҳасидаги вазирликлар ва идоралардан 49 киши аъзо бўлди. ЮНЕСКО Марказий Осиё тараққиётини ўрганиш, тиклаш ва оммалаштиришга катта аҳамият бермоқда. "Ипак йўли - мулоқот йўли" деб номланган йирик тадқиқотда Марказий Осиёга биринчи даражали аҳамият берилди. 1995 йил июль ойида ЮНЕСКО қарорига биноан Самарқандда Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ташкил этилди. ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майорнинг Ўзбекистондаги расмий ташрифи чоғида 1995 йил июль ойида мазкур институт очилди. ЮНЕСКО бобомиз Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини халқаро миқёсда нишонлашга қарор қилди ва 1996 йил октябрьда Парижда Амир Темурга бағишланган бир ҳафталик халқаро анжуман бўлиб ўтди. Амир Темур таваллуд топган Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКОнинг маданий қадриятлар рўйхатига киритилди. ЕХҲТ билан ҳамкорлик. Ўзбекистон 1992 йил февраль ойида дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича катта тадбирларни амалга ошираётган нуфузли халқаро ташкилот -Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти - ЕХХТ га аъзо бўлиб кирди. И.Каримовнинг 1992 йил 910 июлда бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мажлисида иштирок этиши, унда нутқ сўзлаши ва Кенгашнинг 10 июлда бўлган мажлисига раислик қилиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаётганлигининг далилидир. И. Каримов ўз нутқида у ёки бу минтақада тинчлик ва барқарорликни бузиши мумкин бўлган можаролар яқинлашувининг олдини олиш, можароларга йўл қўймаслик муаммолари билан шуғулланувчи механизмни вужудга келтириш, ташкилот қабул қилаётган ҳужжатларнинг таъсирчанлигини ошириш, ҳужжатлар можароларни олдини олиш, йўл қўймаслик руҳида бўлишини таъминлаш таклифларини илгари сурди. 1999 йил ноябр ойида бўлган ЕХХТнинг Истанбул саммити Ислом Каримовнинг халқаро террорчиликка қарши курашувчи халқаро марказ тузиш ҳақидаги таклифи ҳам маъқулланди. 1996 йил февраль ойида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар бўлди. Шу йил июль ойида Флоренция шаҳрида Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва унга аъзо бўлган 15 та мамлакат билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий негизи бўлиб сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар учун кенг имкониятлар очди. Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминловчи муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида сайёрамиз озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена Конвенциясига, озон қатламини камайтирадиган моддалар хақидаги Монреал Протоколига, атроф-муҳитга таъсир этувчи воситаларни ҳарбий ёки бошқа душманлик мақсадида қўллашни тақиқловчи Конвенцияга, Ядро қуролини тарқатмаслик хақидаги шартномага қўшилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон тарихан қисқа бир даврда жаҳон ҳамжамиятига қўшилди, халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда, умумий ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда фаол қатнашаётган нуфузли давлат даражасига кўтарилди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти. 1996 йилда Шанхайда, 1997 йилда Москвада бўлиб ўтган Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарларининг саммитларида ҳарбий соҳада ҳамда чегара ҳудудларида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қуролли кучларни қисқартириш тўғрисида шартномалар имзоланган эди. Шу тариқа, «Шанхай форуми» ёки «Шанхай бешлиги» ташкилоти тузилган эди. 2001 йил 14-15 июнь кунлари Хитойда навбатдаги Шанхай саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашди ва Ўзбекистоннинг «Шанхай форуми»га тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши тўғрисида баёнот имзоланди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling