Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.18. Периферик нерв тизими 
Периферик нервлар бош миядан (12 жуфт) ва орқа миядан (31 жуфт) 
нервлар бўлиб бошланади. 
Бош мия нервлари (n. craniales) доимий тартиб рақамига эга бўлган 12 
жуфт нервдан иборат. 
I жуфт – ҳидлов нервлари – n. olfactorius. 
II жуфт – кўрув нерви – m. opticus.
III жуфт – кўзни ҳаракатлантирувчи нерв – n. oculomotorius. 
IV жуфт – ғалтак нерви – n. trochlearis. 
V жуфт – уч шохли нерв – n. trigeminus. 
VI жуфт – узоқлаштирувчи нерв – n. abducens. 
VII жуфт – юз нерви – n. facialis. 
VIII жуфт – даҳлиз-чағаноқ нерви – vestibulocochlearis. 
IХ жуфт – тил-ютқин нерви – n. glossopharyngeus. 
Х жуфт – адашган нерв – n. vagus. 
ХI жуфт – қўшимча нерв – n. accesorius. 
ХII жуфт – тил ости нерви – n. hypoglossus. 
Бу 12 жуфт нерв вазифасига, ривожланишига ва уларга алоқадор 
бўлган аъзолар Функциясига қараб уч гуруҳга бўлинади. Улардан I, II, VIII 
жуфт нервлар сезувчи (ҳидлаш, кўриш ва эшитиш аъзолари нервлари), III, IV, 
VI, ХI ва ХII жуфт нервлар эса орқа миянинг олдинги илдизига ўхшаб 
ҳаракатлантирувчи нервлар ва V, VII, IХ, Х жуфт нервлар таркибида ҳам 
сезувчи, ҳам ҳаракатлантирувчи толалар бўлганидан аралаш нервлар 
ҳисобланади. Бош мия нервлари жойланиш тартибига қараб (сегментар 
ҳолатда) орқа мия нервларига ўхшаб тузилган. Лекин бош мия нервларининг 
ҳар бир жуфти ривожланиши, функцияси ва аъзоларининг вазифасига кўра 
алоҳида хусусиятга эга бўлиб, орқа мия нервларидан фарқ қилади. Чунки 
бош мия нервлари орқа мия нервларининг олдинги ёки орқа илдизларига 
тўғри келади. Жумладан, III, IV, VI, ХI ва ХII жуфт бош мия нервлари орқа 
мия нервларининг олдинги ҳаракатчан (эфферент) илдизига ўхшаса, V, VII, 
VIII, IХ ва Х жуфт нервлар мия нервларининг орқа сезувчи (афферент) 
илдизига ўхшаб тузилган. III, VII, IХ ва Х жуфт нервлар бағрида 
ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толалардан ташқари, парасимпатик толалар 


ҳам мавжуд. Ҳидлов нерви билан кўрув нерви бошқа жуфт нервлардан охири 
мия пуфакчаларидан ривожланганлиги билан фарқ қилади. Шунинг учун бу 
нервларда нерв тугунлари бўлмайди. Аралаш нервлар эса орқа мия 
нервларига ўхшаш тузилган, уларнинг сезувчи толаларида нерв тугунлари 
бўлади. Бош мия поясининг кулранг моддаларида ҳам орқа мия нервлари 
сингари сезувчи нерв ўзаги (мия кулранг моддасининг орқа шохига тўғри 
келади) бўлади. Ҳаракатлантирувчи – соматик ўзаги (орқа мия кулранг 
моддасининг олдинги шохига тўғри келади) ва вегетатив ўзаги (орқа мия 
кулранг моддасининг ён шохларига тўғри келади) ўз навбатида висцерал 
сезувчи ва висцерал ҳаракатлантирувчи тармоқларга бўлинади. Висцерал – 
ҳаракатлантирувчи толалар фақат силлиқ мушакларни эмас, балки ички 
аъзоларнинг тараққиётидан келиб чиқувчи скелет мушакларини ҳам 
иннервация қилади. 
Бош мия нервлари бажарадиган вазифаларига қараб таркибида орқа 
мия нервларига ўхшаш сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва вегетатив толалар 
бўлади. 
1. Соматик сезувчи толалар (II, В, VIII жуфт нервлар) физик 
таъсиротларни қабул қилувчи аъзолардан (босим, ҳарорат, товуш ва ёруғлик) 
ёки тери, кўрув ва эшитув аъзоларидан таъсирларни қабул қилувчи нерв 
охирларидан бошланади. 
2. Висцерал сезувчи нервлар (I, V, VII, IХ, Х жуфт нервлар). Улар 
ташқи муҳит ёки ички бўшлиқдаги эриган моддалар ва заррачаларни қабул 
қилувчи аъзолардан, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш ва бошқа ички 
аъзолардаги нерв охирларидан, яъни алоҳида аъзолар, ҳалқум, оғиз бўшлиғи 
(таъм билиш) ва бурун бўшлиғидан (ҳид билиш) таъсиротларни қабул 
қилади. 
3. Эфферент толалар (соматик ҳаракатлантирувчи толалар) кўндаланг-
тарғил мушаклар, яъни ихтиёрий қисқарувчан мушаклар ва бош миотомлар 
билан боғлиқ ҳолда ривожланган мушакларни, шунингдек кўз соққасининг 
мушаклари (III, IV, VI жуфт нервлар) ва тил ости мушакларини (ХII) ҳамда 
чайнов, мимика мушакларини (V, VII, IХ, Х, ХI жуфт нервлар) иннервация 
қилади. 
4. Висцерал ҳаракатлантирувчи толалар (VII, IХ, Х жуфт нервлар) ички 
аъзо қон томир деворининг мушакларини, ҳазм тизими, нафас аъзолари, яъни 
киши ихтиёрига боғлиқ бўлмаган мушакларни, юрак мушакларини ва 
безларни 
иннервация 
қилади. 
Юқоридаги 
аъзоларга 
борувчи 
ҳаракатлантирувчи нервлар таркибида симпатик толалар ҳам бўлиб, улар шу 
толаларга мойил бўлган симпатик тугунлардан бошланади. 
I. Ҳидлов нервлари – nn. olfactorii таркибида кимёвий таъсиротларни 
қабул қилувчи, аъзолардан келадиган висцерал сезувчи толалар бўлади. 
Ҳидлов нервлари 16–20 та ингичка нерв толалари – filamenta olfactoria 
нинг йиғиндисидан иборат бўлиб (бурун шиллиқ қаватида, regio olfactoria 
соҳасида жойлашган ҳидлов рецепторларидан бошланадиган толалар), 
ғалвирсимон суякнинг илма-тешик пластинкасидаги тешиклардан ўтиб бош 
мия яримшарлари асосидаги bulbus olfactorius га, сўнгра tractus et trygonum 


olfactorium га давом этади. Бу ерда сезги ҳидлов маркази (gyrus hyppocampi, 
gyrus cinguli)га боради. 
II. Кўрув нерви – n. opticus ёруғлик таъсирини ўтказувчи нервдан 
иборат, унинг таркибида соматик сезувчи толалар бўлади. Кўрув нервининг 
афферент толалари кўз тўр пардасининг кўрув қисмида жойлашган нерв 
ҳужайралари (нейроцит)нинг давоми ҳисобланади. 
N. opticus кўз соққасининг қутбидан ҳамда кўз бўшлиғидан canalis 
opticus орқали қарама-қарши томондаги нерв билан биргаликда калла ичига 
кириб, понасимон суяк эгатида (sulcus chiasmaticus) кесишма ҳосил қилади 
(фақат медиал толалари кесишади), сўнгра кўрув йўли (tractus opticus) 
таркибида corpus genicalutum laterale, pulvinar thalami et colliculus superior га 
боради. Бу ерда мияга sulcus calcorinus йўналади (кўриш аъзолари ва унинг 
ўтказиш йўлига қаралсин). 
III. Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв – n. oculomotorius кўз 
соққасининг мушакларига борувчи толалар ўрта мияда жойлашган соматик 
ҳаракатлантирувчи ўзакдан бошланса, кўзнинг ички мушакларига (m. 
sphincter pupillae ва m. ciliaris) борувчи парасимпатик толалари (nucleus 
accesorius – ўрта мияда жойлашган) ўзагидан бошланган n. oculomotorius 
таркибида йўналади. Толалар мия оёқчаларининг ички юзасидан бошланиб, 
кўз косасининг устки (fissura orbitalis superior) ёруғи орқали кўз косасига 
кириб тепа ва пастки шохчаларга (ramus superior et inferior) бўлинади. 
Нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари устки қовоқни кўтарувчи мушагига, 
кўз соққасининг устки-пастки, ички-тўғри ва пастки-қийшиқ мушакларига 
бориб тарқалади. Нерв таркибидаги парасимпатик толалар пастки шохи 
илдизчасининг – radix oculomotorius бир қисми кўз қорачиғини сиқувчи 
сфинктери киприк мушакларига борса, иккинчи қисми кўз косасининг орқа 
қисмида жойлашган киприк нерв тугуни – ganglion ciliare да тугайди. 
IV. Ғалтак нерви – n. trochlearis таркибидаги кўз соққасининг қийшиқ 
мушагига борувчи ҳаракатлантирувчи толалари ўрта мияда жойлашган 
соматик ҳаракатлантирувчи ўзакдан бошланади. Нерв юқори мия чодирининг 
орқа томонидан чиқиб, мия оёқчаларининг ташқи томонидан кўз косасининг 
тепа ёриғи fissura orbitalis superior орқали кўз косасига кириб, m. obliquus 
superior га боради. 
V. Уч шохли ёки учлик аралаш нерв – n. trigeminus нинг (225-расм) 
сезувчи толалари олд томондан бошнинг пешона ва юз қисми терисига 
тарқалади, пастки томондан бўйин чигали нервларининг сезувчи тармоқлари 
билан қўшилади. Бундан ташқари, оғиз, бурун, кўз ва қулоқларнинг ўзига хос 
нервлари (I, II, VII, VIII ва IХ жуфтлари) иннервация қилмайдиган 
қисмлардан сезги таъсиротларини мияга олиб келади. Ҳаракатлантирувчи 
толалари чайнов мушаклари ва оғиз тубини ҳосил қилувчи мушакларни 
иннервация қилади. Нерв таркибидаги автоном толалар юз соҳасидаги 
безларга боради. Уч шохли нерв аралаш нерв бўлганлиги учун ҳам унда 4 та 
ўзак тафовут қилинади. Учта сезувчи ва битта ҳаракатлантирувчи ўзак 
ромбсимон мияда, битта сезувчи (проприоцептив) ўзак эса ўрта мияда 
жойлашади. Шунинг учун икки бўлакдан иборат нерв сезувчи илдиз – radix 


sensoria ва ҳаракатлантирувчи илдиз – radix motoria миядан алоҳида чиқади. 
Нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари кўприк (кўприк билан мияча ўрта 
оёқчасининг чегараси – linea trigeminifacialis)дан чиқади. Сезувчи толалари 
эса ҳаракатлантирувчи толалардан орқароқда жойлашади. Ҳар икки илдиз 
ёнма-ён турган ҳолда нерв поясини ҳосил қилиб, ўрта мия чуқурчаси остида 
мия қаттиқ пардасини тешиб ўтиб, чакка суяги пирамидасининг юқори 
юзасидаги impressio trigemini (қаттиқ парда варақлари орасидаги бўшлиқ – 
cavum тригеминале)да уч шохли нервнинг radix sensoria бўлаги тугун 
(ganglion тригеминале) ҳосил қилиб жойлашади. 
Тугунда жойлашган ёлғон – униполяр ҳужайраларнинг ўсимталари 
сезувчи илдизни ҳосил қилиб, қуйидаги сезувчи ўзаклар – pontinus nucleus n. 
trigemini, tractus spinalis nucleus n. trigemini ва tractusс mesencephalicus nucleus 
n. trigemini га бориб тугайди. Тугун ҳужайраларининг периферик ўсимталари 
эса уч шохли нервнинг учта шохи: 
– кўз нерви – nervus ophthalmicus. 
– юқори жағ нерви – n. мaxillaris 
– пастки жағ нерви – n. mandibularis га бўлинади. 
Уч шохли нервнинг ҳаракатлантирувчи кичик бўлаги тугун ҳосил 
қилишда қатнашмай, учинчи шохнинг пастки жағ нервига қўшилиб кетади. 
Шунинг учун нервнинг биринчи ва иккинчи шохлари сезувчи нервлар
учинчи шохи аралаш нерв ҳисобланади. 
Уч шохли нервнинг ҳар қайси шохи ўзининг биринчи тармоғини 
миянинг қаттиқ пардасига беради. Уч шохли нервнинг ҳар қайси шохида 
вегетатив нерв тизимига тегишли нерв тугунчаларини кўрамиз. Бу вегетатив 
тугунчалар эмбрион тараққиёти даврида нерв найидан уч шохли нервнинг 
шохлари бўйлаб кўчиб чиққан ҳужайралардан ҳосил бўлган. Жумладан, 
ophthalmicus нервига тегишли киприк тугуни (ganglion ciliare), n. мaxillaris га 
тегишли (ganglion pterygopalatinum), n. mandibularis га тегишли (ganglion 
отиcум) ва ниҳоят nervusс lingualis тармоғига тегишли ganglion 
submandibulare лар мавжуддир. 
I. Сезувчи кўз косаси нерви (n. ophthalmicus) уч шохли нервнинг 
биринчи шохи кўз косасининг юқориги ёриғи (fissura orbitalis superior) 
орқали калла бўшлиғидан кўз косасига ўтади. Кўз косасига ўтишдан олдин 
уч тармоққа: пешона нерви – n. frontalis, кўз ёши нерви – n. lacrimalis, бурун-
киприк нерви – n. nasociliaris га бўлинади. 
а) Пeшона нерви – n. frontalis, кўз косасининг устки қирғоғидаги тешик 
– foramen supraorbitalis орқали чиқиб пешона соҳасида юқориги қовоқ ва 
пешона терисига, кўз косасининг ички бурчагига тармоқланади. 
б) Кўз ёши нерви – n. lacrimalis кўз косасига кириб, кўз ёши безини, 
кўзнинг ташқи бурчаги атрофидаги терини иннервация қилади. Нерв кўз ёши 
безига кирмасдан олдин n. zygomaticus (уч шохли нервнинг II шохи тармоғи) 
билан анастомозлашади. 
д) Бурун-киприк нерви – n. nasociliaris, бурун бўшлиғининг олдинги ва 
орқа қисмини (n. ethmoidalis anterior et posterior) кўз соққасининг томирли 
пардаси ва киприкли танасини (n. ciliares longi), кўзнинг ички бурчагидаги 


терини, кўз ёши халтачаси ва конюнктивасини (n. infratrochlearis) иннервация 
қилади. 
Юқорида келтирилганидек, кўз нерви пояси қисмида киприк тугуни 
(ganglion ciliare) бўлиб (узунлиги ўртача 1,5 мм), кўз соққасининг орқа, кўрув 
нервининг ён томонида, кўз косасининг ташқи тўғри мушаги остида 
жойлашган. Тугун бағрида уч хил (ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва симпатик) 
нерв толалари бўлади. Ҳаракатлантирувчи парасимпатик тола (вегетатив 
ўзаксидан чиққан) n. oculomotorius таркибида бориб (тугун олди 
preganglionar) тугунда тугайди. Сезувчи тола уч шохли нервнинг (биринчи 
шохи) n. ophthalmicus тармоғи – n. nasociliaris дан nn. ciliaris longi га (киприк 
узун нерви) борса, тугунга борадиган симпатик толалар а. ophthalmica 
тармоғи аа. ciliares девори орқали тугунга келади. Киприк тугунидан чиққан 
3 дона тугун орқа (postganglionar) толалар – nn. ciliares breves кўз қорачиғини 
торайтирувчи мушак (m. ciliaris)ни иннервация қилади. 
II. Юқори жағ нерви (n. мaxillaris) уч шохли нервнинг иккинчи шохи 
калла бўшлиғидан юмалоқ тешик (foramen rotundum) орқали чиқиб қанот-
танглай чуқури – fossa pterygopalatina га йўналади. Юқори жағ нервидаги 
калла бўшлиғидан мия тармоғи (r. meningeus) ажралади ва мия қаттиқ 
пардасининг ўрта қисмига тарқалади. Бу ерда нервдан n. infraorbitalis, n. 
zygomaticus ва rr. ganglionарes толаларини беради. 
1. Кўз косаси пастидаги нерв (n. infraorbitalis) кўз косасининг пастки 
ёриғи (fissura orbitalis inferior) орқали кўз косасига ва foramen infraorbitalis 
орқали юзга чиқиб, пастки қовоқ (rr. palpebrales inferiores), бурун ён 
томонидаги терилар (rr. nasales laterales)га, юқори лаб териси (rr. labiales 
superiores)га тарқалади. 
2. Ёноқ нерви – n. zygomaticus юқори жағ нервидан, қанот-танглай 
чуқурчасидаги тугундан толалар олиб, ажралгандан сўнг, fissura orbitalis 
inferior орқали кўз косаси га чиқади. Кўз косасида кўз ёши нервига қўшилиб, 
вегетатив толалари кўз ёши безига ва иккинчи сезувчи тармоғи ёноқ 
суягидаги тешикчалар орқали юзга чиқиб, лунж ва чакка соҳасидаги терига 
тарқалади, ўз навбатида юз нерви толалари билан қўшилади. 
3. Юқориги катакчалар нерви – nn. alveolares superiores каналдан rr. 
alveolares anteriores, medius et posteriorеs га бўлиниб, юқори жағ суягининг 
тиш катаклари жойлашган қирғоғида plexus dentalis superior ни ҳосил қилади. 
Чигалдан юқори жағ тишлари – rami dentales superiores ва милкларга rami 
gingivales тармоқлари тарқалади. 
4. Тугун тармоқлари – rr. ganglionares да сезувчи ва вегетатив толалар 
бўлиб, қанот-танглай чуқурчасига боради ва қанот-танглай тугуни (ganglion 
pterygopalatinus) билан қўшилади. Қанот-танглай тугуни шу номли чуқурчада 
n. мaxillaris дан пастроқда жойлашади. Тугун одатдагидек парасимпатик, 
сезувчи ва симпатик тугун олди – preganglionar толалари билан 
таъминланган. Ҳаракатлантирувчи парасимпатик тола n. facialis тармоғи – n. 
petrosus major (катта тошсимон нерв) hiatus canalis n. petrosi majoris дан чиқиб 
қанот-танглай чуқурчасида тугунча билан қўшилади. N. zygomaticus 
таркибида кўз ёши безига боради. Тугунга қўшилувчи сезги нерв толаси 


(rami ганглинares) уч шохли нервнинг иккинчи шохи (n. мaxillaris)дан қанот-
танглай чуқурчасида ажралади. Тугунга қўшилувчи симпатик толалар а. 
carotis interna атрофидаги нерв чигалидан ажралган n. petrosus profundus дир. 
Тугундан чиққан postganglionar секретор нерв толалари қуйидагилар: 
а) rami nasales posteriorеs (буруннинг орқа тармоқлари) foramen 
sphenopalatinum орқали бурун бўшлиғига кириб шиллиқ безларини 
иннервация қилади. 
б) n. насоpalatinus (бурун-танглай нерви) дан чиқиб, танглай шиллиқ 
безларини иннервация қилади. 
д) nn. palatini (танглай нервлари) canalis palatinus (танглай канали) 
орқали танглайнинг катта ва кичик тешиклари (foramina palatina major et 
minor)дан чиқиб, танглай шиллиқ қавати безларини иннервация қилади. 
III. Пастки жағ нерви (n. mandibularis) уч шохли нервнинг учинчи шохи 
бўлиб, таркибида ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толалари бўлгани учун нерв 
калла суяги бўшлиғидан понасимон суякнинг овал тешиги (foramen ovale) 
орқали чиқиб, шу ондаёқ 2 гуруҳга: ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толаларга 
бўлинади: 
а) ҳаракатлантирувчи толалар чайнов мушакларига: n. masseterиcus, nn. 
temporales profundi, n. pterygoidei medialis et lateralis, n. tensoris tympani, n. 
tensoris veli palatini, n. mylohyoideus га толалар бериб, ана шу номли 
мушакларни иннервация қилади. Булардан ташқари, n. mandibularis дан 
чиққан тармоқлар қўш қоринли мушак (m. digastricus)нинг олдинги 
қоринчасини ҳам иннервация қилади; 
б) пастки жағ нервидан ажралган сезувчи толалар: 
1) Миянинг қаттиқ пардасига борувчи тола (r. meningeus) – нерв 
поясидан ажралиб, юқорига кўтарилиб, foramen spinosum орқали калла 
бўшлиғига киради-да, миянинг қаттиқ пардасига тарқалади. 
2) Лунж нерви – n. buccalis нервдан ажралгандан кейин қанотсимон ва 
чайнов мушаклари олдидан йўналиб лунж шиллиқ пардасига тарқалади. 
3) Қулоқ-чакка нерви (n. auriculotemporalis) пастки жағ нервидан 
иккита илдиз ҳолатида бошланади. Бу нерв илдизлари а. meningea media ни 
ўраб ўтиб, сўнгра битта пояни ҳосил қилади. Кейинчалик пастки жағ 
суягининг тожсимон ўсиғини айланиб ўтиб, тепага a. temporales superficialis 
билан биргаликда кўтарилади ва чакка соҳасидаги терига (rr. temporalis 
superficiales), қулоқ олди безига, секретор толалар (rr. parotidei)га, қулоқ 
supraсига (rr. auriculares anteriores), ташқи қулоқ йўлига (n. meatus acustici 
externi), қулоқ пардасига (rr. membranaе tympani) толалар беради. 
4) Тил нерви – n. lingualis аралаш нерв бўлиб, қанотсимон мушаклар 
орасидан ўтади, пастки жағ суягининг ички юзаси орқали йўналиб оғиз 
тубининг шиллиқ пардаси остида жойлашади, шиллиқ пардага n. sublingualis 
(тил ости) тармоқланади ва тилнинг пастки юзасидан тилга кириб, шиллиқ 
қаватнинг олдинги учдан икки қисмини иннервация қилади. Тил нервига юз 
нервининг тармоғи chorda tympani fissura petrotympanica орқали чиқиб 
қанотсимон мушаклар орасидан ўтиб қўшилади. Бу нерв ўз таркибида тил 


ости ва жағ ости сўлак безларига n. intermedius нинг вегетатив ўзаги (nucleus 
salivatorius superior)дан парасимпатик толалар етказади. 
5) Пастки катакчалар нерви – n. alveolaris inferior аралаш нерв бўлиб, 
шу номли артерия билан бирга пастки жағ тешиги (foramen mandibulare) 
орқали пастки жағ суяги канали (canalis mandibularis)га кириб чигал – plexus 
dentalis inferior ни ҳосил қилади. Чигалдан чиққан толалар пастки жағ 
тишларига, милкка тарқалади. Каналнинг олд томонида n. alveolaris inferior 
энгак тешигидан чиқиб, n. mentalis номи билан даҳан ва пастки лаб терисида 
тарқалади. 
Уч шохли нервнинг III шохи соҳасида вегетатив тизимга тегишли 
бўлган иккита тугун тафовут қилинади. Ана шу тугунлардан чиққан 
postganglionar нерв толалари барча сўлак безларини иннервация қилади. 
Улардан бири юмалоқ шаклли қулоқ тугуни (ganglion oticum, диаметри 3–5 
мм) бўлиб, овалсимон тешик (foramen ovale) остида n. mandibularis нинг 
медиал томонида жойлашган. Бу тугун ҳам уч хил (парасимпатик, сезувчи ва 
симпатик) нерв толалари билан таъминланган. Ganglion oticum га қўшилувчи 
ҳаракатлантирувчи парасимпатик тола n. glossopharyngeus дан чиққан n. 
tympanicus нинг толаси кичик тошсимон нерв (n. petrosus minor) чакка 
суягининг пирамида қисмидаги hiatus canalis n. petrosi minoris орқали чиқиб 
тугунга preganglionar тола сифатида қўшилади. Тугунга қўшилувчи 
preganglionar сезувчи тола n. mandibularis дан, симпатик тола – а. meningea 
media нерв чигалидан чиқади. Тугундан чиққан postganglionar толалар n. 
auriculatemporalis таркибида қулоқ олди безига бориб тарқалади. 
Пастки жағ нервига алоқадор бўлган иккинчи тугун жағ ости тугуни 
(ganglion submandibulare) n. lingualis билан жағ ости бези орасида жойлашган.
Тугунга борадиган парасимпатик толалар n. facialis нинг толаси chorda 
tympani бўлса, n. lingualis эса тугунга борувчи сезувчи тармоқдир. Тугунга 
қўшилувчи симпатик толалар а. facialis атрофидаги нерв чигалидан йўналади. 
Ganglion субmandibulare дан постганглионар толалар жағ ости ва тил ости 
безларини иннервация қилади. 
Уч шохли нерв тугунларининг схемаси: 
1) Ganglion ciliare. Парасимпатик тола – n.oculomotorius дан. Сезувчи 
тола – n.ophthalmicus нинг толаси (n. nasociliaris)дан чиққан n. ciliaris longi. 
Симпатик тола – а.ophthalmica атрофидаги нерв чигалидан. Тугундан чиққан 
– 3–6 дона нерв толалари nn. ciliares breves m. sphincter pupillae ва m. ciliaris 
ларга боради. 
2) Ganglion pterygopalatinum – қанот-танглай тугуни. Парасимпатик 
тола – n. petrosus major n. facialis тармоғидан. Сезувчи тола – n. мaxillaris нинг 
rami ganglionares тармоғидан. Симпатик тола – а. carotis interna атрофидаги 
нерв чигалидан чиққан n. petrosus profundus. Тугундан чиққан нерв толалари: 
а) rami nasales posteriorеs – бурун бўшлиғи шиллиқ безларига тарқалади; б) n. 
nasopalatinus – танглай шиллиқ безларига боради; д) nn. palatini – танглай 
шиллиқ безларига тарқалади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling