Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
5.15. Мия пўстлоғининг тузилиши
Мия пўстлоғи (cortex cerebri) кулранг модда бўлиб, олти қават жойлашган нерв ҳужайраларидан иборат. Ҳужайралар турли шаклли бўлиши билан бир-биридан фарқ қилади, улар ичида пирамида шаклидаги нейронлар ҳам талайгина. 1. Молекуляр қават. Бу қаватда жойлашган ҳужайраларнинг дендрит учлари тўр каби бир-бирига қўшилиб кетган. 2. Ташқи донадор қаватда думалоқ ва учбурчак шаклдаги ҳужайралар алоҳида доначалар каби жойлашган. 3. Пирамида қавати – пирамида шаклидаги ҳужайралардан иборат. 4. Ички донадор қават – иккинчи қаватга ўхшаб майда ҳужайралардан ташкил топган. 5. Тугунчали (ganglioz) қават – асосан катта ҳажмдаги пирамидасимон ҳужайралардан иборат. 6. Дуксимон ҳужайра қаватлари – дук сингари юқорига чўзилган ҳужайралардан иборат. Олти қават жойлашган миянинг пўстлоқ қавати 14–15 миллиард нерв ҳужайраларидан иборат бўлиб, ҳамма жойда ҳам бир хил қалинликда эмас. Бош мия пўстлоғида жойлашган ҳужайралар одам организмида бўлаётган ҳамма таъсиротни, ташқи муҳитнинг организм билан бўлган муносабатини қабул қилиб ўрганади ва керакли жавобни беради. Бинобарин, бош мия пўстлоғи организмнинг бир бутунлигини таъминлайди ва уларда бўлаётган ўзгаришлар, вазифаларни бошқариб бир тартибга солиб туради. И.П.Павловнинг аниқлашича, мия пўстлоғининг ҳаммаси анализаторлар сифатида таъсиротни марказга олиб борувчи ва жавобни олиб кетувчи ҳужайра ва толалар йиғиндисидан ташкил топган бир бутун юза пўстлоқдан иборат. Мия пўстлоғида турли таъсиротларни қабул қилувчи зона (анализатор)лар бўлиб, улар ўзаро ҳамкорликда иш бажариши аниқланган. Булар қуйидагилар: 1. Ихтиёрий ҳаракатлантирувчи анализаторлар (бўғимлар; скелет мушакларининг ихтиёрий ҳаракати) марказ олди пуштасида ва марказ яқинидаги бўлакда жойлашган гигант ҳужайралардан ташкил топган. Ўнг томондаги анализаторлар чап қўл ва оёқни, чап томондаги анализаторлар ўнг қўл ва оёқни идора қилади. 2. Организмнинг тоқ қисми – тана ва тоқ аъзолар (ҳалқум, ҳиқилдоқ, мушаклар) вазифасини ҳар иккала яримшарлар баравар идора қилади. 3. Бош билан кўзни бир вақтда қарама-қарши томонга ҳаракатлантирувчи анализаторлар пешона бўлагидаги ўрта пуштада жойлашган. 4. Бош ҳаракати ва ҳолати билан боғлиқ бўлган анализатор ҳужайралар миянинг чакка бўлагидан ўрин олган. 5. Ички аъзо ва томирлар силлиқ мушакларини ҳаракатга келтирувчи анализаторлар олдинги марказий пуштанинг олд томонидан жой олган. 6. Эшитув анализаторларининг марказий ҳужайралари – устки чакка пуштанинг ўртасида жойлашган. 7. Кўрув анализаторларининг марказий ҳужайралари энса қисмининг ички юзаси (sulcus calcarinus)да ўрнашган. 8. Ҳидлов анализатори ҳужайралари чакка бўлагининг ички юзасида жойлашган. 9. Таъм билиш анализаторларининг марказий ҳужайралари – ҳидлов миясидан ўрин олган. Ҳидлов мияси мия яримшарининг медиал томонидаги гумбаз пушта, денгиз отининг оёғидан (ён қоринчанинг пастки шохи ичидан) тузилган. 10. Тери сезги анализаторлари ҳужайралари – орқа марказий пуштадан ўрин олган. Мия яримшарлари пўстлоғида жойлашган анализаторлар (кўриш, эшитиш, таъм билиш, оғриқни сезиш ва б. И.П.Павловнинг ибораси билан биринчи сигнал тизими деб аталади. Лекин одамлар ҳайвонлардан фарқли ўлароқ фикр юритиш, ижод қилиш, ўз фикрини тил орқали ифодалаш, тушунтириш (ёзиш) қобилиятига эгадирлар. Шундай қилиб, тараққиёт даврида пайдо бўлган фикрлаш ва сўзлаш иккинчи сигнал тизими номи билан аталади. Шунинг учун ҳам одамларда олдин биринчи сигнал тизими, кейинроқ аста-секин фикрлаш, сўзлаш (иккинчи сигнал тизими) вужудга келган. Бу тизимнинг ривожланишида турмуш шароити, атроф-муҳитнинг аҳамияти нақадар катта эканлигини унутмаслик лозим. Демак, иккинчи сигнал тизими фақат одамларгагина хос хусусият. Сўз анализаторининг ҳужайралари пастки пешона пуштасида жойлашган. Агар бу анализатор ишдан чиқса, одамнинг тили, лаби, ҳиқилдоқ мушаклари ҳаракат қилгани билан товушни сўзга айлантириш қобилияти йўқолади. Сўзни ёзиш ҳаракат анализаторлари ҳужайраларининг ўрта пешона пуштасида жойлашган. Ёзма сўзнинг кўрув анализатор ҳужайралари мия тепа қисмининг пастки бўлагида жойлашган. Бундан ташқари, сўзлаш, ўқиш ва ёзиш вақтида мия пўстлоғида жойлашган 14 миллиард ҳужайралар ҳам қатнашади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling