Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


 Мия яримшарларининг ички тузилиши


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.12. Мия яримшарларининг ички тузилиши 
Мия пўстлоғи (кулранг модда) остида жуда кўп нерв толаларидан 
тузилган оқ модда жойлашган. Бу толалар уч хил:
1. Калта ва узун ассоциатив толалар, улар фақат битта яримшардаги 
пушта ёки бўлакларни бир-бирига боғлайди. Калта ассоциатив толалар бош 
миянинг равоқсимон толалари орқали (fibrae arcuataе cerebri) фақат ёнма-ён 
жойлашган пушталарни, узун ассоциатив толалар: 
1) белбоғ (cingulum) ҳидлов учбурчи соҳасини қадоқ тана ости майдони 
ва илмоқ пушталари билан бирлаштиради;
2) юқориги узунасига йўналган тутамлар (fasciculus longitudinalis 
superior) пешона, чакка ва энса бўлакларини бирлаштиради;
3) пастки узунасига йўналган тутамлар (fasciculus longitudinalis inferior) 
чекка бўлакни энса бўлагига қўшади;
4) илмоқсимон тутамлар (fasciculus uncinatus) эса пешонанинг пастки 
пуштасини чекка соҳасига қўшади. 
2. Комиссурал толалар ҳар иккала яримшарнинг бир хил пушта ёки 
бўлагини қўшиб туради. Бундай толалар тўпланган жойга қадоқ тана (corpus 
cаллосум) деб ном берилган. 
Қадоқ тана иккита яримшарни узунасига ажратиб турувчи чуқур ёриқ 
тубида жойлашган бўлиб, унда танаси truncus corporis callosi, олд томонида 
тиззаси – genu corporis callosi, орқа томонида эса қадоқ тана қайиши – 
splenium corporis callosi кўринади. Бу қисмлар орқали иккита яримшарга нерв 
толалари нур каби тарқалган. Булардан ташқари, миянинг олдинги 
битишмаси (comissura anterior) pars anterior олдинги қисмининг ҳидлов 
соҳаларини ва pars posterior орқа қисми gyrus parahippocampalis ларни бир-
бирига қўшади. Орқадаги равоқсимон битишма (comissura fornicis) учбурчак 
шаклидаги пластинка бўлиб, қадоқ остида гумбазнинг оёқлари орасида 
жойлашади ва тепаликлар (hippocampus)ни ўзаро қўшади. Бу қўшилмалар ўз 
навбатида rhinencephalon таркибига киради. 
3. Проекцион толалар мия пўстлоғини улардан пастда жойлашган 
бўлаклар билан қўшиб туради ва нурсимон тож (corona radiata)га ўхшаб 
тарқалади. 
Ички халта (capsula interna) оқ моддадан тузилган бўлиб, ясмиқсимон 
ўзакни, думли ўзак билан кўрув дўмбоғидан ажратиб туради. Ички халтада 
олд ва орқа оёқчалар – crus anterius et posterius ҳамда улар ўртасидаги тизза – 
genu capsulaе internaе қисмлари тафовут этилади. Халтанинг тизза қисмидан 
мия пўстлоғи билан орқа мия ўртасидаги йўл – tractus corticospinalis, мия 
пўстлоғи билан мия ўзаклари ўртасидаги tractus corticobulbaris йўли ва мия 
пўстлоғи билан мия кўпригидаги ўзаклар ўртасидаги йўл – tractus 
corticopontinus нинг толалари ўтади (ўтказув йўлларига қаралсин). Халтанинг 


олдинги оёқчаси пешона-кўприк йўли (tractus frontopontinus) пешона 
соҳасидаги пушталарни кўприкдаги ўзаклар билан боғлайди. У пўстлоқ-
кўприк йўли tractus corticopontinus таркибига киради. Халтанинг орқа 
оёқчасидан пўстлоқ-орқа мия йўллари, кўриш, эшитиш йўлларининг 
толалари ўтади. 
Гумбаз (fornix) оқ моддадан тузилган бўлиб, қадоқ тананинг тагида 
жойлашган. Гумбазнинг ўрта танаси – corpus fornicis билан орқа томондан 
иккита оёқлар – cрура fornicis га ажралиб ён қоринчанинг пастки шохи 
ичидаги гажим (fimbra hippocampi)га бориб тугайди. Гумбаз танасининг олд 


қисми ҳам икки пояга ажралган. Улар пастга қайрилиб сўрғичсимон таналар 
(corpora mamillare)га боради. Гумбазни ҳосил қилган нерв толалари 
яримшарларнинг чакка бўлагини оралиқ мия билан қўшади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling