Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
Ромбсимон чуқурча қоқ ўртадан ўтган эгат – sulcus medianus орқали
ўнг ва чап бўлакларга бўлинади. Эгат олд томондан сув йўлига, орқа томондан орқа миянинг марказий каналига туташиб кетади. Эгатнинг икки ёнбошида кулранг моддадан ҳосил бўлган тепалик – colliculus facialis да юз нерви билан узоқлаштирувчи нерв ўзаклари жойлашган. Шунингдек, эшитув майдони – area vestibularis ва ундан чиққан эшитув нерви толаларининг кўндаланг йўли – striae medullares ва VIII жуфт нервнинг ўзакси кўринади. Ромбсимон чуқурчанинг пастки қисмида ХII жуфт нерв (n. hypoglossus) ўзаксининг учбурчаги – trygonum n. hypoglossi жойлашган. Шундай қилиб, ромбсимон чуқурчада юқорида айтилганидек, бош миянинг V, VI, VII, VIII, IХ, Х, ХI ва ХII жуфт нерв ўзаклари жойлашган. Жумладан VI ва ХII жуфт нервларнинг ҳаракатига тааллуқли соматик ўзакси ромбсимон чуқурчанинг медиал қаторида, VII, IХ ва Х жуфт нервларнинг вегетатив ўзаклари ўрта қаторда ва ниҳоят VIII жуфт нервнинг соматик сезувчи ўзакси латералда жойлашади. ХII жуфт нерв (n. hypoglossus) – якка ҳаракат қилувчи нервнинг ўзакси ромбсимон чуқурчанинг энг пастки бурчагида, n. hypoglossus учбурчаги бағрида жойлашган, ХI жуфт қўшимча нерв (n. accesorius)нинг иккита ҳаракатчан ўзакси бўлиб, бири орқа мияда (nucleus n. аccеsorii) жойлашса, иккинчиси IХ ва Х жуфт нервлар ўзаксининг думсимон давоми (nucleus ambiguus)дир. Бу ўзак ромбсимон чуқурчадаги олива ўзаксининг орқа ва латерал қисмида жойлашган. Х жуфт адашган нервнинг учта ўзакси бор: 1 – сезувчи ўзак (nucleus solitarius) ва 2 – вегетатив ўзак (nucleus dorsalis) ХII жуфт нерв ўзаксининг ёнбошида жойлашган. 3 –ҳаракатга тааллуқли ўзак (nucleus ambiguus) IХ жуфт нерв ўзакси ёнбошида жойлашган. IХ жуфт тил- ютқин нерви (n. glossopharyngeus)нинг ҳам 3 та ўзакси бор: 1 – сезувчи ўзак (nucleus solitarius) тил ости нерви ўзаксининг ёнбошида жойлашган; 2 – вегетатив (сўлак оқизувчи) ўзак (nucleus salivatorius inferior) олива ва унинг атрофида тарқоқ ҳолда жойлашган; 3 – ҳаракатчан ўзак Х ва ХI жуфт нерв ўзаклари билан бирга жойлашган. VIII жуфт даҳлиз-чиғаноқ нерви (n. vestibulocochlearis)нинг ўзаклари икки гуруҳга ажратилган. Бири чиғаноқ ўзакси (pars cochlearis) бўлиб, ромбсимон чуқурчанинг ёнбош бурчаги (area vestibularis)да жойлашган, иккинчиси pars vestibularis ҳам тарқоқ ҳолатда тўртта ўзак бўлиб area vestibularis соҳасида жойлашган. VII жуфт юз нерви (n. facialis)нинг ҳаракат қилувчи ўзакси кўприкнинг орқа қисмида тарқоқ жойлашган. Юз нерви билан бирга жойлашган оралиқ нерв (n. intermedius)нинг вегетатив (сўлак ажратувчи) ўзак (nucleus salivatorius superior) ва сезувчи ўзак (nucleus solitarius)лари юз нервининг кўприкдаги ўзакси орқасида жойлашган. VI жуфт узоқлаштирувчи нерв (n. abducens)нинг ҳаракатлантирувчи ўзакси colliculus facialis (ромбсимон чуқурчанинг юзасида) биргаликда жойлашган. V жуфт уч шохли нерв (n. trigeminus)нинг тўртта ўзакси бор: 1 – сезувчи ўзак, nucleus tractus pontinus n. trigemini кўприкнинг тепа қисми орқасида учрайди; 2 – орқа мия йўлидаги ўзак (nucleus tractus spinalis n. trigemini) узунчоқ миянинг барча қисмида жойлашган; 3 – ҳаракатлантирувчи (чайнов) ўзак (nucleus motorius n. trigemini) кўприк тепасининг орқа қисмида бўлади; 4 – ўрта мия йўлидаги ўзак (nucleus tractus mesencephalicus n. trigemini) aqueductus cerebri деворида жойлашган. Бу ўзак чайнов ва кўз соққаси мушакларини проприоцептив (мушак) сезгилар билан таъминлайди. Эҳтимол, nucleus mesencephalicus n. trigemini уч шохли нервнинг биринчи шохи n. ophtalmicus билан боғланган ҳолда ривожланган бўлса керак. Чунки бу нерв алоҳида учрайди. Шунинг учун ромбсимон чуқурча одам организмида муҳим вазифани бажаради. Жумладан, юрак ва қон томир, нафас аъзолари, ҳазм тизими, сийдик чиқариш ва таносил аъзолари фаолиятини автоматик равишда тартибга солади ва уларни бир бутун тизимга қўшади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling