Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.4. Бош миянинг ривожланиши 
Эмбрионнинг дастлабки тараққиёт даврида нерв найчасининг олд 
қисми (бу қисмдан бош мия ривожланади) икки жойидан торайиб учта 
(олдинги – prosencephalon, ўртадаги – mesoencephalon ва орқадаги – 
rhombencephalon) ромбсимон мия пуфакчаларига ажралади. Олдинги ва 
ромбсимон мия пуфакчалари ўз навбатида иккитадан пуфакчага бўлиниб, 
бешта бош мия пуфакчасини вужудга келтиради. 
Шундай қилиб, ромбсимон пуфакчадан узунчоқ мия – melencephalon 
пуфакчаси, ортқи мия – metencephalon пуфакчаси вужудга келади. Ўрта мия 
пуфакчаси бўлинмайди. Олдинги мия пуфакчаси ҳам иккита пуфакчага 
бўлинади. Уларнинг бири охирги мия пуфакчаси – telencephalon, иккинчиси 
оралиқ мия пуфакчаси – diencephalon. Бирламчи нерв найчаси узунчоқ мия 


пуфакчаси кейинги қисмидан орқа мия – medulla spinalis ривожланади. Бош 
миянинг бешта мия пуфакчасидан бош миянинг алоҳида қисмлари 
ривожланади. 
1. Metencephalon – ортқи мия пуфакчасидан мия кўприги ва мияча, VI, 
VII ва VIII жуфт бош мия нервлари ривожланади. 
2. Melencephalon – узунчоқ мия пуфакчасидан узунчоқ мия, IV қоринча, 
brachia conjuctiva, velum medullare anterior, сиқиқ қисми (isthmus) ва V–VI 
жуфт бош мия нервлари ривожланади. 
3. Меsencephalon – ўрта мия пуфакчасидан мия оёқчалари ва тўрт 
тепалик, сув йўли ва III, IV жуфт бош мия нервлари ривожланади. 
4. Diencephalon – оралиқ мия пуфакчасидан кўриш дўмбоғи бўртиқ 
ости соҳаси ва эпифиз таналар, кўз соққаси, II жуфт бош мия нерви 
ривожланади. 
5. Telencephalon – охирги мия пуфакчасидан бош мия яримшари ва 
унинг қопламаси, ёнбош қоринчалар ва I жуфт бош мия нерви тараққий 
этади. 
5.5. Узунчоқ мия 
Узунчоқ мия (medulla oblangata) узунлиги 25–30 мм ли пиёз шаклида 
бўлиб, энса суягининг ичида нишаб ҳолда жойлашган. Унинг орқа чегараси 
энсанинг катта тешиги рўпарасида бўлиб, орқа мияга ўтиб кетади, олд 
томондан кўприкка қўшилиб туради. 
Узунчоқ мия тузилиши жиҳатидан орқа мияга ўхшайди. Уни олд – 
fissura mediana anterior ва орқа – sulcus medianus posterior томонида 
жойлашган ўрта эгатлар икки паллага ажратади. Ҳар иккала палла ўз 
навбатида ёнбош эгатлар орқали тизимчаларга ажралган бўлади. Олдинги 
тизимчаларда ҳаракатлантирувчи нерв толалари (пирамида йўлларига 
тааллуқли) пирамидалари – pyramides medullaе oblangataе жойлашган. Орқа 
мия чегарасида пирамида йўли кесишмаси – decussatio pyramidium ни 
кўрамиз. 
Пирамидаларнинг кўприкка яқин қисмида икки ёнида овал шаклидаги 
тепалик – олива (oliva) жойлашган. Олива билан пирамида орасидаги эгатдан 
ХII жуфт тил ости нервларининг илдизчалари, оливанинг орқа томонидаги 
ёнбош эгатдан sulcus anterolateralis, IХ жуфт тил-ютқин, Х жуфт адашган ва 
ХI жуфт қўшимча нерв илдизлари чиқади. Узунчоқ мия орқа марказий 
эгатининг ёнбошида жойлашган орқа тизимчаларнинг ҳар бири унча чуқур 
бўлмаган эгатлар sulcus intermedius posterior ёрдамида икки даста (ички 
томондаги нозик даста – fasciculus gracilis, ташқи понасимон даста – 
fasciculus cuneatis)га бўлинади. Ҳар иккала дастанинг учлари йўғонлашиб, 
tuberculum nuclei gracilis ва tuberculum nuclei cuneati дўмбоқчаларини ҳосил 
қилади. Бу дўмбоқчаларда ўтказувчи йўлларнинг иккинчи нейронлари 
жойлашган. Булар ўз навбатида ингичкалашиб, чилвир таналарга айланади. 
Узунчоқ мия орқа юзасининг тепа бўлаги учбурчак шаклида бўлиб, 
ромбсимон чуқурчанинг пастки ярмини ҳосил қилади. 
Узунчоқ мия икки хил моддадан – ички кулранг ва ташқи оқ моддадан 
тузилган. Оқ модда узун ва қисқа ўтказиш йўлларидан иборат. 


Узунчоқ мияда нафас олиш, юрак-қон томир мувозанат, ҳаракатларни 
тартибга солувчи нерв ҳужайралари жойлашган. Узунчоқ миянинг ички 
тузилишини олдиндан орқага қараб кўриб чиқадиган бўлсак, пирамиданинг 
орқасида ички қовузлоқлар толалари (decussatio lemnissus medialis)ни, икки 
ёнида тишли ўзак (nucleus olivaris)ни, нозик ҳаракатларни таъминловчи тўр 
форматсияни, яна ҳам орқароқда V жуфт нервнинг ўзаклари (tractus spinalis 
nucleus n. trigemini)ни, Х жуфт нервнинг дорзал (nucleus dorsalis n. vagi), IХ–
Х жуфт нервларга тааллуқли ҳаракатлантирувчи (nucleus ambiguus), ХII жуфт 
нерв ўзаги ҳамда чуқур сезгини ўтказувчи нозик ва понасимон ўзакларни 
кўрамиз. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling