Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
5.6. Ортқи мия
Ортқи мия (metencephalon) мия кўприги ва миячадан иборат. Кўприк (pons) кўндаланг толалардан тузилган бўлиб, мия тубининг орқа томонида жойлашган. Кўприк олд томонидан мия оёқчаларига pedinculi cerebri, икки йн томондан миячани ўрта ояқчаси pedinculi cerebellares medii, орқа томонидан узунчоқ мияга қўшилиб туради ва миянинг қўшни қисмлари билан кўндаланг жойлашган эгатчалар орқали чегараланади. Узунчоқ мия билан кўприк орасидаги орқа кўндаланг эгатдан n. abducens (VI жуфт), n. facialis (VII жуфт) ва эшитув-мувозанат n. vestibulocochlearis (VIII жуфт) бош мия нервлари чиқади. Кўприкнинг олди томони бўртиб чиққан бўлиб,унинг пастки юзаси ўртасида олдиндан орқага томон кетган эгат (sulcus basillaris)да асосий артерия – а.basillaris ётади. Кўприкнинг икки ёни пастки юзасида V жуфт нервлар – n. trigeminus чиқади. Кўприкнинг кўндаланг нерв толалари миячанинг ўрта оёқчаларини (pedinculi cerebellares medii)ни ҳосил қилади. Кўприкнинг орқа томони ромбсимон чуқур (fossa rhomdoidea)нинг юқори қисмини ҳосил қилади. Кўприк кўндалангига кесиб қаралганда эшитиш йўлининг нерв толаларидан ҳосил бўлган трапециясимон тана – corpus trapezoideum ни кўрамиз. У кўприкни олд ва орқа қисмга бўлади: олд қисм (pars ventralis pontis) кўпроқ оқ моддадан иборат. Кўприк пастки юзасининг ўртасида кулранг модда алоҳида ўзакчалар тарзида узунасига жойлашган. Бу ўзакчаларга бош мия яримшарларидан пўстлоқ – кўприк ўтказиш йўлининг толалари (fibrae corticopontinius) келади. Ўзакчалардан эса миячага борадиган кўприк – мияча ўтказиш йўли (tractus pontocerebellaris)нинг нерв толалари бошланади. Кўприкнинг орқа қисми (pars dorsalis pontis)да кулранг моддадан тузилган ўзаклар кўпроқ бўлиб, улар уч шохли (V жуфт) нерв, узоқлаштирувчи нерв (VI жуфт), юз нерви (VII жуфт) ва даҳлиз-чиғаноқ нерви (VIII жуфт)да жойлашади. Нозик ҳаракатларни бошқарадиган нерв толалари ва ҳужайраларидан иборат бўлган кўприкнинг тўрсимон форматсияси – formatio reticularis pontis узунчоқ мияга бевосита давом этади. Ортқи мия оқ моддаларида жойлашган афферент ва эфферент нервлар периферияни бош мия пўстлок қавати билан боғлайди – ҳақиқий кўприк вазифасини бажариб, лунж-чайнов мушаклар фаолиятини таъминлайди. Бурун ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида жойлашган рецепторлар орқали сезги импулсларини қабул килади ва идора қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling