Ҳид билиш аъзоси (organum olfactus) ҳид билиш хусусиятининг яхши
ёки ёмон тараққий этганлигига қараб – макросмик (ҳидни яхши сезувчилар –
ит, мушук, сут эмизувчилар ва ҳоказо), микросмиклар (ҳидни ёмон
сезувчилар – одам, маймун)га бўлинади, уларда ҳидлаш мияси (мия
яримшарларига қаранг) яхши тараққий қилмаган бўлади. Аносмиклар –
ҳидни бутунлай сезмайдиганлар (делфинлар). Одамда ҳид
билиш
анализаторининг периферик учи бурун бўшлиғи шиллиқ қавати (regio
olfactoria), яъни буруннинг юқори чиғаноғи соҳасида жойлашади.
Нафас
олганда ҳаво билан бирга ҳид қўзғатувчи моддалар бурун бўшлиғида
жойлашган ана шу рецепторларни қўзғатади. Улар ҳид билиш
ҳужайраларидан чиққан нерв толалари – аксонлар, ҳид билиш иплари (filia
olfactoria) ёрдамида юқорига кўтарилиб, ғалвирсимон суяк (lamina
cribrosa)дан ўтиб, bulbus olfactorius даги ҳид билиш тугуни (glameruli
olfactorii)да тугайди (I нейрон). Ана шу ердан ҳид билиш йўлининг иккинчи
нейрони
бошланиб, tractus olfactorius
таркибида trygonum olfactorium,
substantia perforata anterior ва septum pellisidum га боради. Учинчи нейрон шу
ердан мия пўстлоғидаги ҳид билиш соҳаси, gyrus parahimppocampalis ва uncus
га боради.
Назорат саволлари
1. Бош мия тузилиши ва тарраққиёти.
2. Бош мия марказлари ва ўтказув йўллари.
3. 12 жуфт нервлар топографияси.
4. Бош мия қоринчалари ва ликвородинамика.
5. Орқа мия тузилиши, ўтказув йўллари.
6. Периферик нерв тизими структуралари.
7. Бўйин нерв чигали.
8. Елка нерв чигали.
9. Бел нерв чигали.
10. Думғаза нерв чигали.
11. Вегетатив нерв тизими.
12. Сезги аъзолари тузилиши.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Human Anatomy. Kenneth S. Saladin, New York, USA, 2014
2. Gray´s Anatomy for Students.
Drake RL, Vogl W, Mitchell AWM.
Elsevier
Churchill Livingstone. 2005.
3. Файзулла Баҳадиров «Одам анатомияси» - Тошкент 2005 йил
4. Сагатов.Т.А Миршаропов.У.М-Одам анатомияси-2011йил
5. Миршарапов У.М., Сагатов Т.А.- Одам анатомия -2014 йил
6. Netter's Clinical Anatomy, John T. Hansen, PhD, USA 2014.
7. Atlas of Human Anatomy J. Waschke, F. Paulsen Sobotta, 15th Edition. Elsevier
2012.
8. Аҳмедов Н.К. Одам анатомиясининг атласи–Тошкент 2007 йил
9. Баходиров Ф.Н. ва бошқалар-Анатомик терминиология-2010