Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Кўз ёш-бурун йўли (canalis nasolacrimalis) бурун бўшлиғига (пастки 
чиғаноқ остига) очилади. Кўзга чанг заррачалари тушганда ёки одам ҳаддан 
ташқари ҳаяжонланганда кўз ёши безининг фаолияти кучайиб, суюқлик кўп 
ажралади. Бундай ҳолатда кўз ёши ўз йўлига сиғмайди, ортиқчаси эса пастки 
қовоқ қиррасидан юз узра пастга қараб оқа бошлайди. 
Кўз физиологияси. Кўз ўртача 400–750 ммк узунликдаги ёруғлик 
тўлқинини нормал қабул қилади. Аммо ултрабинафша, инфрақизил (қисқа 
тўлқинли) нурларни кўз сеза олмайди. Ёруғлик тўлқини тўр пардага баъзидан 
сўнг тасвир пайдо бўлади. Ёруғлик аввало шох парданинг камераларидан 
ўтиб кўз қорачиғи орқали кўз гавҳарига боради. Ундан шишасимон тана 
орқали ўтади. Кўзга тушган нурлар шох парда ва шишасимон танада 


редуксияланиб (синиб) ҳажми кичиклашиб, сўнгра тўр пардага боради. 
Нурлар тўр пардада бир нуқтага йиғилади (фокусланади). Бундай ҳолатда 
кўзга тушган тасвирлар тескари (оёғи осмондан бўлиб), аниқ ва равшан 
кўринади. Тўр пардада пайдо бўлган тасвир тескари бўлса ҳам бошқа сезув 
аъзоларининг таъсири орқали одам тасвирларни тўғри кўради. Кўз икки 
нуқтани аниқ ва алоҳида кўрса, унга кўз ўткирлиги дейилади. 
Кўзнинг нормал кўриши тасвирларни бир дақиқа давомида аниқ ва 
равшан кўриши билан ифодаланади. Агар кўриш муддати бир дақиқадан кам 
бўлса унда кўз хиралашган бўлиб, тасвирлар аниқ кўринмайди. 
Одам узоқдан қараганда кўзга тушган нурлар тўр пардадаги 
колбачаларни қаторасига бирдан қўзғатса, унда кўзга тушган тасвирни аниқ 
кўра олмайди. Аксинча, тасвирлар яқиндан кўзга тушса, тўр пардадаги 
колбачалар оралаб таъсирланиши натижасида одам ҳар бир тасвирни аниқ 
(айрим нуқталарни ҳам) кўриш қобилиятига эга бўлади. 
Одамнинг кўриш ўткирлиги тўр пардадаги сариқ доғ марказида 
жойлашган колбачалар йиғиндисига боғлиқ бўлиб, нуқтадан узоқлашган сари 
колбачалар таёқчалар билан аралашиб жойлашади. Натижада кўриш 
ўткирлиги нуқтадан (марказдан) периферияга қараб камайиб боради, яъни 
тасвирлар аста-секин ноаниқ кўрина бошлайди. 
Кўриш ўткирлиги махсус жадваллар орқали аниқланади. 
Аккомодация ҳар хил масофада турган тасвирларни аниқ ва равшан 
кўриш орқали содир бўлади. Бунда шох парданинг синдирувчи кучи 
сақланиб қолади, гавҳар эгрилиги эса ўзгариб (фотокамерага ўхшаш) 
фокусланади-да, тасвир аниқ кўринади. Кўзнинг бундай мослашишига 
аккомодация дейилади. Яқиндаги тасвирларни кўрганда кўз гавҳари думалоқ 
бўлади, нурни синдирувчи куч эса катталашади. Қари одамларда кўз гавҳари 
қаттиқлашиб, мослашиш қобилияти анча пасаяди. Натижада одам яқиндан 
аниқ кўролмайди. Шунинг учун кўзойнак тақиш йўли билан яқиндан кўриш 
тикланади. Баъзида кўз соққаси чўзинчоқ ёки калта бўлиб ривожланса, 
нарсаларнинг тасвир фокуси тўр пардага етмасдан ундан олдинроқда ёки 
орқароқда тўпланади. Натижада тасвирларни одам аниқ кўролмайди. Бундай 
ҳолатда кўз кўзойнак ёрдамида нормал ҳолга келтирилади. Баъзида шох 
парда ёки кўз гавҳари эгри (қийшиқ) бўлиб, бунда тасвирлар нотўғри 
(астигматизм) кўринади. Бундай аномалияни ҳам махсус кўзойнак тақиш 
орқали тузатса бўлади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling