Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Эшитиш аъзолари онтогенези 
Эмбрион ривожланишининг 3-ҳафталарида мия орқа пуфагининг икки 
томонида эктоderma бир оз қалинлашади, 4-ҳафталарда чуқурлик ҳосил 
қилади. Кейинчалик такомиллашиб эшитиш пуфакчасига айланади. Эшитиш 
пуфакчасидан эмбрион такомилининг 4-ҳафтаси охирида эндолимфатик йўл 
– ductus endolymphaticus ва учта ярим ҳалқасимон найча ўсиб чиқади. 
Эшитиш пуфагининг юқори қисми, утриcулус, ва пастки қисми, саccулус 
ҳосил бўлади. Пуфак ўртасидаги тор жойдан ductus utricula-saccularis пайдо 
бўлади. Демак эшитув пуфакчасида парда лабиринтининг барча қисмлари 
ҳосил бўлади. Аъзонинг суяк қисми парда лабиринт атрофидаги мезенхима 
тўқимасидан ривожланади. Ноғора бўшлиғи эшитув найи биринчи жабра 
чўнтакларидан, эшитув суяклари, ноғора бўшлиғи мушаклари I ва II жабра 
ёйларидан ривожланади. 
Кўриш аъзоси 
Кўриш аъзоси (organum visus) кўз соққаси, қовоқлар, кўз соққасини 
ҳаракатга келтирувчи мушаклар ва кўз ёши аппаратидан ташкил топган. 


Кўз соққаси (bulbus oculi) кўз косасида жойлашган бўлиб, уч қават 
парда ва улар ичида жойлашган кўзнинг нур синдирувчи аппаратидан 
иборат. 
1. Кўзнинг фиброз қавати (tunica fibrosa bulbi) кўз соққасининг энг 
ташқи қават пардасидан, яъни оқ парда ва шох пардадан тузилган: 
а) оқ парда (sclera) тўқимадан иборат. Қовоқлар очилганда оппоқ бўлиб 
кўринади. Унинг қалинлиги орқа томонда 1 мм, олд томонда 0,4–0,6 мм. 
Парданинг орқа томонида кўриш нерви ўтадиган тешик бор; 
б) шох парда (cornea) оқ парданинг олд томонида соат ойnasiга ўхшаб 
(қавариқ линза каби) жойлашган. Унинг диаметри 12 мм, қалинлиги 1 mm. 
Шох парданинг оқ пардага бириккан жойида (лимбус corneae) унчалик чуқур 
бўлмаган айлана эгатча (sulcus scleraе) жойлашган. Sclera билан cornea 
чегарасида айлана веноз канали (sinus venosus scleraе) кўринади. 
2. Кўзнинг ўрта (томирли) пардаси (tunica vasculosa bulbi) қон томир ва 
пигментларга бой парда бўлиб, бевосита оқ парда остида ётади ва уч қисмга: 
томирли парда – choroidea, киприкли тана (corpus ciliare) ва рангдор парда 
(iridis)га бўлинади. Томирли парда тўр пардани қон билан таъминлайди, 
сувсимон тиниқ суюқлик ажратади. Суюқлик унчалик катта бўлмаган 
бўшлиқ (spatium perichoroideale)да бўлади: 
а) томирли парданинг choroidea қисми кўз ўрта пардасининг орқа 
томонидаги энг катта бўлагини ташкил этади; 
б) киприкли тана (corpus ciliare) томирли парданинг олд шох 
пардасидан оқ пардага ўтиш соҳасидаги қалинлашган қисми бўлиб, орқада 
томирли парда, олдинда рангдор парда билан чегараланади. Киприкли 
тананинг орқа қисмида тахминан 4 мм қалинликдаги киприкли чамбарак 
(orbiculus ciliaris) бўлиб, у орқада томирли пардага ўтиб кетади. Киприкли 
тананинг олд қисмида 70 га яқин узунасига қараб жойлашган бурмалар 
(plicaе iridis) мавжуд, уларнинг ҳар бири учида 3 мм узунликдаги киприкли 
ўсимталар (processus ciliaris) кўринади. Ўсимталар, асосан, қон томирлардан 


иборат, улар киприкли тана тожлари (corona ciliaris) деб аталади. Киприкли 
тана таркибида m. ciliaris бўлиб, қисқарганда кўз гавҳари аниқ кўришга 
мослашади (аккомодацсия). M. ciliaris такибида узунасига ва айланасига 
жойлашган мушак толалари бўлади. Узунасига жойлашган толалар (m. 
dilatator pupillae) қисқарганда киприкли тана камари (zonula ciliaris) 
бўшашади. Натижада кўз гавҳарини ўраб турган парда кенгайиб, кўз гавҳари 
олдинга бўртиб чиқиб, нурни қабул қилиш қобилиятини оширади. 
Айланасига жойлашган мушак толалари (m. sphinctor pupillae) қисқарганда 
киприкли тана йиғилиб, кўз гавҳарига яқинлашади-да, унинг пардасини 
бўшаштиради, натижада кўз қорачиғи кичиклашади; д) рангдор парда (iris) 
томирли парданинг олд қисми бўлиб, киприксимон танадан бошланади. 
Рангдор парда олдинда, қорачиқ (pupilla) тешигида, қорачиқ эса олдинда, 
қорачиқ қирраси (margo ciliaris)да тугайди. Рангдор парданинг ташқи – 
киприксимон тана қирраси (margo ciliaris) киприксимон тана билан 
тароқсимон бойлам (lig. pectinatum iridis) воситасида бирлашади. Тароқсимон 
бойламлар орасида Фонтан оралиғи бўлади. Рангдор парданинг олдинги 
юзаси кўз соққасининг олдинги бўшлиғи камераси (camera anterior)га, орқа 
юзаси эса кўз гавҳари бўшлиғи орқа камераси (camera posterior)га қараган. 
Пигментлар миқдорига қараб кўз ҳар хил рангда (қора, жигарранг, кўк ва 
ҳоказо) бўлади. Пигмент бўлмаганда эса рангдор парда қизил рангли бўлиб 
кўринади. Кўз қорачиғи қирраларида уни сиқувчи мушак (m. sphincter 
pupillae) ва узунасига жойлашган қорачиқни кенгайтирувчи мушак (m. 
dilatator pupillae) бўлади. 
3. Тўр парда – retina кўз соққасининг энг ички, учинчи пардаси ташқи 
томондан томирли пардага ёпишган бўлса, ички томондан шишасимон тана 
(corpus vitreum)га тегиб туради. Тўр парданинг ташқи қавати пигментларга 
(pars pigmentosa), ички ҳақиқий тўр парда (retina) қавати нурларни қабул 
қилувчи нервларга (pars nervosa) бой. Тўр парданинг ана шу қисми орқа 
томонда томирли парда остида жойлашган. Олдинги киприксимон (pars 
ciliaris) ва рангдор парда (pars iridica retinae) остида жойлашган қисмида 
нурларни қабул қилувчи элементлар бўлмаганлиги учун тўр парданинг 
“кўр”(pars caecum)қисми деб аталади. “Кўр” қисм pars optica retinae дан 
тишли бўлак (ora serrata) орқали ажралган. Тўр парданинг кўриш қисми 
(optica retinae) ўн қаватдан иборат бўлиб, уларнинг бирида нерв 
ҳужайраларининг таёқча ва колбачалари жойлашган. Таёқчалар оқ-қора 
нурларни қоронғи пайтда қабул қилади. Колбачалар эса турли рангларни 
ажратиш хусусиятига эга. Тўр парданинг иккинчи ва ўрта қаватлари катта 
ҳажмли (ganglioz) нерв ҳужайраларидан тузилган. Ана шу ҳужайралардан 
чиққан нерв толалари (аксонлар) йиғилиб, кўриш нервини вужудга 
келтиради. Кўриш нерви тўр парданинг орқа томонидан ташқарига чиқиб 
кетади. Кўриш нервининг чиқиб кетаётган тешиги бир оз бўртган бўлиб, унга 
кўриш нерви сўрғичи – papilla n. optici дейилади. Унда колбача ва таёқча 
бўлмайди, шунинг учун у «кўр доғ» деб аталади. Унинг ташқи томонида 
кўзнинг энг ўткир кўриш нуқтаси – сариқ доғ (macula lutea) бўлиб, бу доғ 
марказида тирик одамда чуқурча (fovea centralis) кўринади. Сариқ доғ 


айланаси (2 мм) колбачалардан тузилган, узоқлашиш содир бўлса, 
колбачалар камайиб, ўрнини таёқчалар қоплайди. Тўр парда кўриш 
қисмининг олд томонида таёқчалар бўлади. Тўр пардада ҳаммаси бўлиб 110–
125 млн таёқча ва 6–8 млн колбача учрайди. 
Кўз гавҳари, шох парда ва шишасимон тана оралиғида кўз соққасининг 
суюқлик сақлайдиган бўшлиқлари (камералар) бўлади. Олдинги камера 
(camera anterior bulbi) шох парда (cornea) билан рангдор парда (iris) 
оралиғида бўлса, кўз соққасининг орқа камераси (camera posterior bulbi) 
рангдор парда (iris) билан кўз гавҳари (lens) оралиғида жойлашган. Иккала 
камера қорачиқ тешиги орқали ўзаро қўшилиб туради. Булардан ташқари, lig. 
пеcтинатум iridis оралиғидаги Фонтан бўшлиғи (spatia anguli iridocorneales) 
орқали суюқлик кўз соққасининг олд камерасидан оқ парданинг вена синуси 
(Шлемм канали)га, каналдан эса вена томирига қуйилади. Кўз соққасининг 
орқа камераси киприксимон тана камераси (fibrae zonulares) оралиғидаги 
бўшлиқни (spatia zonularia), кўз гавҳари (lens) атрофида жойлашган айланма 
Петит каналини ҳосил қилади. Орқа камера ҳам кўз соққасининг олдинги 
камерасига ўхшаш қон томирлардан сизилиб чиққан тиниқ суюқликдан 
иборат бўлади. 
Кўз соққасининг тўр парда қисми оралиқ миядан ривожланади. 
Кўзнинг нур синдирувчи аппарати шох парда – cornea, кўз гавҳари – 
lens ва шишасимон тана (corpus vitreum)дан тузилган. 
Кўз гавҳари икки томонлама қавариқ линзага ўхшаб тузилган. Гавҳар 
тиниқ ва бўйига чўзилган ҳужайралардан иборат бўлиб, марказида ўзак 
қисми (nucleus лентис) мавжуд. Гавҳарнинг олд ва орқа юза маркази 
уларнинг қитъа (polus)лари (polus anterior et posterior) ҳисобланади. 
Қитъаларнинг оралиқ масофаси ўртача (гавҳарнинг ҳолатига қараб) 3,7–4,4 
мм бўлади. Гавҳарнинг айланма масофаси эса 9 мм га тенг. Гавҳарни уст 
томондан ўраб турган тиниқ парда (capsula lentis) киприксимон тана камари 
(fibrae zonulares сеу zonula ciliaris) орқали киприксимон танага бирлашади. 
Киприксимон таналар оралиғида суюқликка тўла бўшлиқ (spatia zonularia) 
бўлади. 
M. ciliaris қисқарганда fibrae zonulares орқали кўз гавҳари ўзгаради, 
яъни аккомодация (мослашиш) юз беради. Бундан ташқари, гавҳарнинг орқа 
томонида жойлашган шишасимон тананинг олд томонидаги чуқурча гавҳарга 
мос бўлиб, унга тегиб туради. 
Жумладан, кўз гавҳари кўзнинг узоқ ёки яқинга қарашига қараб 
ўзгаради, узоққа қаралганда гавҳар атрофига ёпишган бойламлар гавҳарни 
четга тортиб ялпайтиради. Яқинга қаралганда эса киприксимон мушаклар 
қисқариб, киприксимон бойламни бўшаштиради, натижада гавҳар 
юмалоқлашади, аккомодация деб шунга айтилади (кўзнинг ўтказувчи йўлига 
қаралсин). 
Шишасимон тана (corpus vitreum) кўз гавҳари билан тўр парда 
оралиғида жойлашган тиниқ – юмшоқ модда. У юпқа парда (membrana 
hyloidea) билан ўралган. Шишасимон тана билан гавҳарда қон томир ва 
нервлар бўлмайди. Шишасимон тананинг олдинги юзасида чуқурча (fossa 


hyloidea) бўлиб, унинг чеккалари махсус ипчалар (stroma vitreum) ёрдамида 
кўз гавҳарига ёпишади. 
Кўз соққасининг шох парда марказида (ўртасида) кўзнинг олдинги 
қутби бўлади. Кўзнинг орқа қутби эса шох парданинг орқа қисмида (кўриш 
нервининг чиқиш жойидан четроқда) жойлашган. Олдинги қутб билан орқа 
қутб оралиғи 24 мм дан иборат бўлиб, унга кўз соққасининг ўқи дейилади. 
Кўз соққасининг айлана ўлчови унинг экватори ҳисобланади. Кўз 
соққасининг олдинги қутби билан орқа қутби оралиғидаги масофага – кўз 
соққасини доира бўйлаб бирлаштирадиган чизиққа кўз меридианaси 
дейилади. 
Кўз соққасини одам ихтиёри билан ишловчи тўртта тўғри (mm. recti 
superior, inferior medialis et lateralis) ва иккита қийшиқ мушаклари (m. 
obliguus superior et inferior) ҳаракатлантириб туради. Буларнинг ҳаммаси 
(остки қийшиқ мушакдан бошқа) кўз косасидаги кўрув канали атрофидаги 
тоғай ҳалқа (annulus tendineus communis)дан бошланиб, кўз соққасининг 
турли томонларига (тепа, пастки, латерал ва медиал юзаларига) келиб 
ёпишади. Пастки қийшиқ мушак (m. obliquus inferior) кўз косаси юзасидан, 
кўз косасининг пастки деворидан бошланиб, юқорига кўтарилади ва кўз 
соққасининг латерал юзасига ёпишади. 
Юқори қийшиқ мушак (m. obliquus superior) тоғай ҳалқадан бошланиб 
тепа ва медиал тўғри мушаклар орасидан йўналади, кўз косасининг 
ғалтаксимон чуқурчасига яқинлашганда синовиал қинга ўралади ва ғалтак 
(трачлеа)ни айланиб ўтиб кўз соққасининг тепа юзасига ёпишади. 
Функцияси. Кўзнинг қийшиқ мушаклари қисқариб, кўз соққасини ўз 
ўқи атрофида айлантиради. Тўғри мушаклар эса кўз соққасини пастга, 
юқорига, ташқарига ва ичкарига тортади. 
Тепа қовоқни кўтарувчи мушак (m. levator palpebrae superior) тоғай 
ҳалқадан бошланиб m. rectus superior устидан йўналиб, тепа қовоққа бориб 
тугайди. Бу мушак қисқариб тепа қовоқни кўтариб туради. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling