тасвирлар бир-биридан фарқли равишда тўла-тўкис аниқланади. Бу
эса
бинокулар кўриш деб аталади.
Таъм билиш аъзоси (organum gustus)нинг вазифаси ҳар хил овқат
моддаларини
бир-биридан ажрата билиш, сифатини аниқлашдан иборат.
Одамда таъм сезувчи пиёзчалар, асосан, тилдаги papillae vallatae et foliate да,
қисман papilla fungiformis ва юмшоқ танглайда, ҳиқилдоқ усти тоғайининг
орқа
томонида, чўмичсимон тоғайларнинг ички юзасида жойлашган.
Пиёзчалар таъм билиш ҳужайраларидан иборат бўлиб, таъм билиш
анализаторларининг рецепторларини ҳосил қилади.
Таъм билиш анализатори уч хил нерв таркибида келиб тарқалади ва уч
нейронли бўлади. Биринчи нейрон қуйидагича жойлашган:
1. Тизза тугуни (ganglion geniculi) ҳужайраларнинг
периферик
ўсимталари ва тилнинг шиллиқ қаватидаги таъм билиш пиёзчалари бағрида
жойлашган, таъм билиш рецепторларидан chorda tympani таркибида келади.
2. Ganglion inferius (IХ жуфт нервга тааллуқли), бу тугун
ҳужайраларнинг периферик ўсимталари ва тилнинг илдиз қисмида
жойлашган таъм билиш рецепторларидан n.
glossopharyngeus таркибида
келади.
3. Ganglion inferius n. vagi, бу тугун ҳужайраларнинг периферик
ўсимталари ва ҳиқилдоқ усти тоғайи соҳасида
жойлашган таъм билиш
рецепторларидан n. laryngeus superior таркибида келади. Шундай қилиб, I
нейрон уч хил нерв таркибида узунчоқ мияга боради. Иккинчи нейрон
узунчоқ мия ва кўприкдаги шу нерв ўзакларидан
бошланиб, кўриш
дўмбоғига (thalamus) бориб тугайди. Учинчи нейрон кўриш дўмбоғидан
бошланиб, таъм билиш анализатори пўстлоқ маркази – gyrus
parahippocampalis нинг uncus соҳасига боради.
Do'stlaringiz bilan baham: