Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


 Орқа мия ва бош мия ўтказувчи йўллари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.17. Орқа мия ва бош мия ўтказувчи йўллари 
Мия пўстлоғида жойлашган анализатор (ҳужайра) толалари маълум 
бир таъсиротни марказдан ишчи аъзоларга ёки аксинча, перифериядан мия 
пўстлоғига етказувчан нерв толаларидан тузилган ўтказувчи йўллардан 
иборатдир. Ўтказувчи йўллар ўз вазифасига кўра ҳаракатчан орқа мия ва 
сезувчи нейронлардан тузилган, уларнинг ҳужайралари орқа ва бош миянинг 
кулранг моддасида, нерв толалари эса миянинг оқ моддасида жойлашган. 
1. Мия пўстлоғи билан орқа мия ўртасидаги йўл – tractus corticospinalis 
(pyramidalis) ҳаракатлантирувчи йўл бўлиб, таъсиротларни эфферент толалар 
орқали бош мия пўстлоғидан орқа мия кулранг моддасига ва у ердан нерв 
толалари орқали ишчи аъзоларга юборади. Бундай ихтиёрий ҳаракатни 
ўтказувчи йўл икки нейрондан иборат. Биринчи нейрон бош миянинг 
олдинги марказий пуштасидан бошланиб, ички капсула орқа оёқчасининг 2/3 
қисмидан, мия оёқлари, мия кўприги ва узунчоқ миядан pyramis бўлиб ўтиб, 
орқа мияга ўтишда толаларининг бир қисми кесишиб (decussatio pyramidium), 
ўнг томондаги толалар чап томонга, чап томондаги толалар эса ўнг томонга 
ўтади ва орқа миянинг ён тизимчасида толаларнинг кесишмаган қисми 
тўғридан-тўғри орқа миянинг олдинги тизимчасида ётади, уларнинг 
сегментларида кесишиб кулранг модданинг олдинги шохида тугайди. Орқа 
мия кулранг моддасининг олдинги шохларидан иккинчи нейрон бошланиб 
мушакларга бориб тарқайди. 
2. Мия пўстлоғи билан бош мия нeрвларининг ядролари ўртасидаги йўл 
ёки мия пўстлоғи билан мия сўғони ўртасидаги йўл – tractus corticonuclearis 
ҳам икки нейронли бўлиб, биринчи нейрон мия пўстлоғидан бошланади
ички капсуланинг тиззасидан ўтиб, мия оёқчасида III, IV, кўприкда V, VI, VII 
ва узунчоқ мия соҳасида IХ, Х, ХИ, ХII нервларнинг ҳаракатлантирувчи 
ўзакларида тугайди. Иккинчи нейронлар эса ана шу нерв ўзакларидан бош 
мия нервлари бўлиб чиқиб, шу нервларнинг ҳаракатлантирувчи мушакларига 
тарқалади. 
3. Қизил ядро билан орқа мия ўртасидаги йўл – tractus rubrospinalis олти 
нейронли ўтказувчи йўлнинг бир қисмидир. Бу йўл тана мушакларининг 
автоматик ишлашини бошқаради. Биринчи нейрон мия оёқчаларидаги қизил 
ўзак (nucleus ruber)дан бошланади, кўприк олдида толалар кесишиб ўнг 
томондаги толалар чапга, чап томондаги толалар ўнг томонга ўтади. Узунчоқ 
мия орқали миянинг ён тизимчалари таркибидаги нерв толалари ҳар бир 
сегментнинг олд шохларидан кулранг моддада тугайди. Иккинчи нейрон 


кулранг модданинг олдинги шохларида орқа мияни ҳаракатлантирувчи 
нервлари сифатида чиқиб ишчи аъзолар (мушаклар)га боради. Бу иккала 
нейрон орасида қўшимча нейронлар бўлиб, улар ёрдамчи вазифани 
бажаришлари мумкин. 
4. Орқа мия билан мия пўстлоғи ўртасидаги оғриқ ва ҳароратни 
ўтказувчи йўл – tractus spinothalamocorticalis уч нейрондан иборат. Биринчи 
нейрон орқа мия тугунчаларида (ganglion spinalis) ҳамда бош мия 
тугунчаларида жойлашади, улар периферик ўсимталар – рецепторлар 
(сезувчи нерв охирлари) ҳосил қилиб, теридан бошланади. Марказий 
ўсимталари эса орқа миянинг орқа шохлари соҳасида иккинчи нейрон билан 
синапс ҳосил қилиб тугалланади (tractus gangliospinalis). Иккинчи нейрон – 
орқа мия шохларининг хусусий ўзакси (nucleus proprii)да жойлашади, 
уларнинг аксонлари comissura alba таркибида қарама-қарши томонида 
кесишади, орқа миянинг ён тизимчалар соҳасига ўтиб кўрув дўмбоғига 
(tractus сапиноthalamicus) бориб тугалланади. Учинчи нейрон танаси кўрув 
дўмбоғи ўзакларида жойлашиб кўрув дўмбоғи – пўстлоқ ўтказув йўли – 
tractus thalamocorticalis таркибида мия пўстлоғининг орқа марказий 
пуштасида тугалланади. Шундай қилиб, бу ўтказувчи йўлга тугун, орқа мия, 
кўрув дўмбоғи ва мия пўстлоғи – tractus gangliospinothalamocorticalis деб ном 
бериш мумкин. 
5. Орқа мия тугуни – мия сўғони билан мия пўстлоғи орасидаги чуқур 
сeзгиларни ўтказувчи йўл – tractus gangliobulbothalamo corticalis. 
Мушаклар, 
бўғимлар 
таркибида 
жойлашган 
рецепторларга 
проприоцептив (ўз-ўзини сезиш) туйғу йўли деб юритилади. Бу йўл ҳам уч 
нейрон занжиридан иборат. Биринчи нейрон орқа мия тугунчаларида 
жойлашади, уларнинг периферик ўсимтаси мушак ва бўғимларда рецептор 
ҳосил қилиб тугалланса, марка-зий ўсимтаси орқа миянинг орқа тизимчалари 
– funiculus posterior да жойлашади. Шунингдек, бу ерда нозик тутам 
(fasciculus gracilis) медиал ҳамда понасимон тутам (fasciculus cuneatus) 
латерал жойлашган. Биринчи нейронларнинг аксонлари узунчоқ мияда ана 
шу тутамлар таркибида бўртмалар – ўзакларгача (nucleus gracilis ва nucleus 
cuneatus) давом этади. Бу йўлни қисқача tractus gangliobulbaris деб айтиш 
мумкин. Иккинчи нейрон юқорида айтилган ўзакларда жойлашган бўлиб, 
уларнинг аксонлари қовузлоқ кесишмаси – decussatio лемнисcорум ни, сўнгра 
медиал қовузлоқ – lemniscus medialis ни ҳосил қилиб, кўрув дўмбоғининг 
латерал ўзакларида тугалланади. Бу йўл tractus bulbothalamicus деб аталади. 
Учинчи нейрон кўрув дўмбоғида жойлашган, унинг аксонлари ички капсула 
толалари таркибида бош мия пўстлоғининг олдинги марказий пуштасига 
бориб тугалланади. У бош мия пўстлоғининг ҳаракат анализатори 
марказидир. Шундай қилиб, бу чуқур сезгиларни ўтказувчи йўлга тугун–
пиёзча–кўрув дўмбоғи – мия пўстлоғи (tractus gangliobulbothalamocorticalis) 
йўли деб айтиш мумкин. 
6. Мияча ҳаракатини тартибга солувчи мураккаб йўл – миячанинг оқ 
моддаси ассоциатив комиссурал ва проекцион толалардан иборат бўлиб: 


проекцион толалар эса миячани орқа мия, бош мия пояси, пўстлоқ ости ва 
яримшарлар пўстлоқ марказларига учта оёқчалари ёрдамида боғлайди. 
Орқа мия-миячанинг олдинги йўли – tractus spinocerebellaris anterior 
нинг биринчи нейронлари орқа мия нервларининг орқа илдизидаги сезги 
тугунчаларидан бошланиб, орқа мия кулранг моддасининг орқа шохлари 
сегментларида тугайди. Иккинчи нейрон орқа шох ҳужайраларидан чиқади, 
қарама-қарши томондаги ушбу йўл толалари билан кесишиб,орқа мия ён 
тизимчаси орқали кўтарилиб мия кўпригидан ўтиб, юқори мия чодирида 
иккинчи марта кесишади ва қарама-қарши томондаги миячанинг устки 
оёқчаси орқали юқориги чувалчанг пўстлоғига бориб тугайди. Учинчи 
нейрон бу ердаги ҳужайралардан бошланиб, миячанинг тишли ўзагида 
тугайди. 
7. Орқа мия-мияча орқа йўли – tractus spinocerebellaris posterior нинг 
биринчи нейронлари орқа мия нервларининг орқа илдизидаги сезги 
тугунларидан бошланиб, орқа мия орқа шохлари сегментларида тугайди. 
Иккинчи нейрони кесишмай орқа миянинг ён тизимчаси орқали кўтарилиб, 
узунчоқ мияга, ундан миячанинг пастки оёқчаси орқали миячанинг пастки 
чувалчанг пўстлоғига бориб тугайди. Учинчи нейрон пастки чувалчанг 
пўстлоғидан бошланиб, тишли ўзакда тугайди. Тўртинчи нейрон мияча 
ҳаракатини тартибга солувчи мураккаб йўл – tractus cerebellarubralis нейрон 
сифатида миячанинг пробка, шарсимон, тишли ўзакларидан бошланиб, 
миячанинг юқориги оёқчалари орқали мия оёқчалари бағрининг қарама-
қарши томондаги қизил ўзакларга бориб тугайди. Бешинчи ва олтинчи 
нейронлар қизил ўзак билан орқа мия ўртасидаги йўл орқали (3-йўлга 
қаралсин) орқа мия кулранг моддасининг олдинги шохига ва ундан орқа мия 
нервлари таркибида скелет мушакларига боради. 
8. Эшитув йўли тўрт нейрондан тузилган. Биринчи нейрон қулоқ 
чиғаноғи ичида жойлашган спирал аъзо яқинидаги бурама тугун (ganglion 
спиралис)дан бошланиб (тугун ҳужайраларидаги таъсирот спирал аъзодан 
келади) даҳлиз чиғаноқ нервлари сифатида мия кўприги ўзакларида тугайди. 
Иккинчи нейрон кўприкдан ромбсимон чуқурчага бориб, эшитув иплари 
бўйлаб кесишиб, трапециясимон тана орқали юқори оливада тугайди. 
Учинчи нейрон устки оливадан бошланиб, ичкари тиззасимон тана – corpus 
гениcулатум medialis ва тўрт тепаликнинг пастки тепачаси (пўстлоқ ости 
эшитув маркази)да тугайди. Тўртинчи нейрон ана шу марказдан бошланиб, 
устки чакка пуштасида тугайди. 
Даҳлиз нерви мувозанат сақланишни автоматик равишда бошқаради. 
Уларнинг биринчи нейрони даҳлиз нерв тугунидан бошланиб, ромбсимон 
чуқурдаги эшитув тепачасида тугайди. Иккинчи нейрон мияча чувалчангига 
ва миячадаги чўққи ўзакларга бориб тугайди. 
9. Кўрув йўли 4 нейрондан иборат бўлиб, биринчи нейрон кўзнинг нерв 
тўқимасидан тузилган. Тўр пардадаги таёқчасимон ва колбасимон 
ҳужайралардан бошланган ушбу нейрон икки қутбли (биполяр) 
ҳужайраларда тугайди. Иккинчи нейрон ана шу ҳужайралардан бошланиб 
тугунсимон (ganglioz) ҳужайраларга боради. Учинчи нейрон ganglioz 


ҳужайраларнинг аксонлари – кўрув нерви (n. opticus) сифатида бошланиб, кўз 
косасининг шу номли каналидан калла бўшлиғига кириб қисман кесишади. 
Натижада ўнг томонга кесишиб ўтган толалар чап кўзнинг медиал ярмидан, 
ўнг кўзнинг ташқи ярмидан, чап томонга ўтган толалар эса аксинча, ўнг 
кўзнинг ички ва чап кўзнинг ташқи ярмидан келган бўлади. Шундан сўнг 
кесишган ва кесишмаган нерв толалари алоҳида иккита тепачалар, ташқи 
тиззали тана ва кўрув тепалигининг ёстиғида тугайди. Тўртинчи нейрон ана 
шу ўзаклардан бошланиб, бош миянинг энса бўлагида қуш пихи эгати 
атрофидаги пўстлоқда тугайди. 
Бош мия ва айниқса унинг пўстлоқ қаватида жойлашган ҳужайралар 
организмнинг узвий муносабатини тартибга солади. Охирги мия – хотира, 
онг ва ақлий фаолият аъзосидир. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling