нерв қовурғалар эгатида шу номдаги артерия ва
веналар билан олдинга
йўналади. Тh
I
–Тh
XII
шохи бел чигалини ҳосил қилишда қатнашади.
Қовурғалар оралиғидаги нервлар ички ва ташқи қовурғалараро
мушаклар орасидан қовурғага йўналади ва қовурғалараро нервлар –
нерви
intercostalis деб аталади. Бу нервлар қўшувчи тармоқлар (rami communicantes)
ёрдамида умуртқа поғонаси ёнбошида жойлашган
симпатик нерв тугунлари
билан алоқа боғлайди. Қовурға оралиқ нервларининг (I–VI) охири тўш
суягигача борса, VII–ХI қовурға ости нервлари қориннинг кўндаланг ва ички
қийшиқ мушаклари орасидан йўналиб,
уларга толалар бериб, сўнгра қорин
тўғри мушаги қинининг деворини тешиб тўғри мушакга тарқалади.
Охирги
ХII қовурға ости нерви эса m. quadratus lumborum орқали қовуқ суягигача
бориб, тўғри мушакнинг пастки қисми ва m. pyramidalis да тарқалади.
Қовурға оралиқ нервларининг тери тармоқлари (rami cutanei laterales et
abdominales) қорин терисининг ёнбош ва олдинги қисмларига ҳамда сут
безига (rami mammarii) тарқалади. Қовурға оралиқ нервларининг орқа
тармоқлари mm. serrati posteriorеs superiores et inferiores mm. levatorес
costarium ни иннервация қилади. Улардан ХII нерв ХII қовурға
остида
жойлашгани учун n. subcostalis деб аталади ва бел чигалини ҳосил қилишда
қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: