Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Тери анализаторлари 
Тери (cutis) орқали одам ҳарорат, атмосфера босими, оғриқни, бирор 
нарса тегиб турганини сезади. Шу билан бирга тери организмни ташқи 
таъсиротлардан ҳам сақлайди. Одатда, тери сатҳи ўртача 1,5–2 м
2
га тенг. 
Одам териси икки қаватдан тузилган.
1. Тeри усти қавати – эпидермис, кўп қаватли эпителийдан тузилган
унинг ташқарига қараган қисми шохсимон қаватга айланиб, аста-секин 
кўчиб, янгиланиб туради. 
2. Чуқур қават (асл хусусий тери) – corium (dermis) эластик ва силлиқ 
мушак толалари аралашган бириктирувчи тўқимадан тузилган. Шунинг учун 
одам териси (айниқса, ёшларда) эластик хусусиятга эга. Асл тери қаватининг 
юза томонидан эпидермис ичига қон ва лимфа капиллярлари ҳамда нерв 
охирлари (рецептор)га бой сўрғичлар кириб туради. Тери остида тери ости ёғ 
қавати – tela subcutaneus бор, у танани совуқдан сақлайдиган эҳтиёт озиқ 
ҳисобланади. Тери ости ёғ қавати гавданинг ҳамма жойида бир хил 
бўлмайди. Терининг чуқур қаватида терига ранг бериб турувчи меланин 
пигменти мавжуд. Меланин оз-кўплигига қараб тери турли рангда бўлади. 
Терининг баъзи қисмлари сочлар (pili) билан қопланган. Сочларнинг 
тери ости қавати – соч илдизи ёки пиёзи деб аталади. Улар халтачасимон 
тузилган бўлиб, ичига мой безларининг чиқариш йўллари очилади. Соч 
халтачасига тегиб турган силлиқ мушаклар қисқарганда тери ғадир-будур 


(буришган) бўлиб, “ғоз териси” га ўхшаб қолади. Соч ранги соч 
халтачасидаги пигмент ва ҳаво миқдорига боғлиқ. Ҳаво ва пигмент камайгач, 
соч аста-секин оқара бошлайди. Теридан, сочдан ташқари тирноқлар (ungeus) 
ҳам ўсиб чиқади. 
Одам териси ичида ёғ, сут ва тер безлари мавжуд. Ёғ безлари одам 
танасининг оёқ-қўл панжаларидан бошқа ҳамма ерида бўлади. Улар алвеоляр 
шаклда бўлиб, соч халтачаларига очилади ва сочлар билан ташқарига чиқиб 
терини ёғлайди. Шу билан терини қуриб қолишдан, ёрилишдан сақлайди. Ёғ 
безлари терининг соч ўсмайдиган жойида алоҳида йўллар орқали тери 
юзасига чиқади. 
Тер безлари найсимон шаклда бўлиб, асл тери қаватида жойлашган. 
Тер безлари тер ишлаб чиқаради. Одам организмида тер безларининг 
аҳамияти катта бўлиб, улар таркибида ҳар хил зарарли чиқинди моддалар
тузлар чиқиб кетади, терлаш организм ҳароратини пасайтиради. Тер 
безларининг меъёрда ишлаши буйраклар фаолиятига ёрдам беради. 
Бундан ташқари, тери бағрида артериал ва вена қон томирлар тўри 
яхши ривожланган. Терида сезувчи нерв охирлари (рецепторлар) жуда кўп. 
Уларда совуқни сезувчи рецепторлар юзароқ, иссиқни сезувчи рецепторлар 
чуқурроқ жойлашади. Тери ҳамма ерда ҳам бир хил қалинликда эмас, қалин 
жойда 2,5–3 мм, энг юпқа жойда 0,3–0,5 мм. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling