Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
Бел-думғаза чигали. Бел, думғаза ва дум қисм нервларининг олдинги
шохлари бир-бири билан тола алмашинуви йўли орқали ўзаро қўшилиб, бел- думғаза чигалини ҳосил қилади. Бу чигал ўз навбатида бел чигали (plexus lumbalis) ва думғаза чигали (plexus sacralis)га ажралади. Бел чигали (plexus lumbalis, 231-расм). ХII кўкрак нервининг олдинги шохи билан I, II, III бел нервларининг олд шохлари ва IV бел нерви олдинги шохининг кўп қисми қатнашади, IV бел нервининг бел чигалида қатнашмайдиган қисми V бел нервининг олдинги шохи билан қўшилиб, кичик чаноқ ичига ўтади ва думғаза нервларининг олдинги шохлари билан қўшилади. Бел чигали нервлари катта бел мушаги (m. psoas major) орасидан чиқиб тарқалади. Бел чигали нервлари: 1) мускул толалари (rami musculares) m. psoas major, m. psoas minor, m. quadratus lumborum, mm. intertransversaрii laterales lumborum ларга тарқалади; 2) ёнбош-қорин ости нерви (n. iliohypogastricus Тh XII –L I ) m. quadratus lumborum, m. transversus abdominis нинг олд юзасидан бориб, қориннинг ички ва ташқи қийшиқ мушаклари, кўндаланг мушак ва тўғри мушакни иннервация қилади. Нервнинг сезувчи толалари думба терисига ва қорин терисининг пастки қисмига тарқалади; 3) ёнбош-чов нерви (n. ilioinguinalis – L I ) чов каналидан ўтиб, қов ва ёрғоқ (аёлларда катта уятли лаб) терисига тарқалади; 4) таносил-сон нерви (n. genitofemoralis – L I –L II ) икки тармоққа бўлинади: а) ramus femoralis Пупарт бойлами ва унинг остидаги қисмига тарқалади; б) ramus genitalis чов каналининг орқа деворини тешиб ўтади ва уруғ тизимчаси билан бирга ёрғоққа бориб, m. cremaster ва мояк пардасини (tunica dartos) иннервация қилади; 5) соннинг ташқи тeри нерви (n. cutaneus femoris lateralis L II–III ) ёнбош мушаги (m. iliacus) олдида пастга ва ташқарига бориб spina iliaca anterior superior га етганда қорин девори мушакларини тешиб, сон томон ўтади ва унинг ташқи томондаги терисига (тиззага қадар) тарқалади; 6) сон нерви (n. femoralis L I –L IV ) сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалардан тузилган, у бел катта мушагининг тагидан ва ташқи қирғоғидан ўтади. Чаноқ мушаклари орасида жойлашади ва бу мушакларга тармоқ беради, сўнгра lacuna musculoрум дан m. iliopsoas билан бирга ўтиб, сонга чиқади ва сонда а.femoralis нинг ташқи томонида fasciaе lata нинг чуқур варағи билан ажралиб жойлашади ва учта тармоқ беради: a) мушак шохи – rami musculares тўрт бошли мушак (m. quadratus) га, тикувчилар мушаги ва тароқсимон мушаклар (m. pectineus)га тарқалади; b) терига борувчи толалар – rami cutanei anteriores соннинг олдинги ва медиал соҳасидаги терига тарқалади; c) “яширин” нерв – n. saphenus, нервлар ичида энг узуни бўлиб, сон эгати ва canalis вастоadductorius орқали пастга m. sartorius пайи тагидан ўтиб, epicondylus medialis femoris ни орқасидан айланиб катта болдир суягининг устки (тепа) учига чиқади. Бу жойда v. saphena магна билан ёнма-ён оёқ панжасининг медиал четига қадар боради. Бу нерв тиззанинг пастки соҳасидаги терига ва болдирнинг ички (медиал) ҳамда олд томонидаги терига тарқалади; 7) ёпқич нерв (n. obturatorius L II–IV ) чигалдан чиқиб кичик чаноқ бўшлиғига тушади ва унинг ташқи девори бўйлаб бориб canalis obturatorius орқали соннинг медиал томонига чиқади ва икки шохга ажратади: a) oлдинги шохи – ramus anterior тароқсимон мушак ва нозик мушакларга тармоқланади. Олдинги шохнинг сезувчи толалари (ramus cutaneus) соннинг ички томонидаги терининг пастки қисмига тарқалади (юқоридаги қисмини n. femoralis нинг тармоқлари иннервация қилади). b) oрқа шохи – ramus posterior m. obturator externus, m. odductor ва чаноқ-сон бўғимини иннервация қилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling