Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102
Маркетинг
 
 
 
43 
Маркетинг режаси асосий ҳужжат бўлиб, ким, нима ва қаерда ҳамда қайси йўл 
билан аниқ вазифани бажариш шарт деган саволларга жавобларни ифодалайди. 
Тактик режалаштириш яқин муддатга ассортимент, савдо, нарх, реклама, молия, 
кадрлар ва бошқалар бўйича корхона сиёсатини белгилайди. 
 
маҳсулот ассортиментини режалаштириш - бўлажак истеъмолчилар 
гуруҳини ва улар талабини аниқлаш, маҳсулотни техник кўрсаткичларини ва 
истеъмол қийматларини мувофиқлаштириш, унинг рақобатбардошлигини баҳолаш, 
упаковка (ўрам)ни ривожлантириш, товар турларини янгилаш ва бошқаларни ўз 
ичига олади; 
 
товар ҳаракати йўналишларини ва сотишни режалаштириш - товарлар 
оқими йўлларини, қанча заҳирага эҳтиёж борлигини, транспорт орқали ташиш, 
қайта упаковка(ўрам) қилиш, товарайланма ва сотишдан кейинги хизмат қилиш 
кабиларни аниқлашдан иборат; 
 
реклама ва сотишни рағбатлантиришни режалаштириш - реклама 
воситаларини танлаш, сотувчиларни ва харидовларни рағбатлантириш усулларини 
аниқлаш, рақибларга таъсир кўрсатиш йўлларини баҳолаш демакдир; 
 
молиявий кўрсаткичларни режалаштириш - шу жумладан, маркетинг 
харажатларини аниқлаш, баҳони белгилаш (талаб, харажатлар, рақобатчилар, 
маркетинг тадбирларидан олинадиган даромадга асосланиб)ни ташкил этади; 
 
кадрлар билан таъминлашнинг режаси - раҳбарият ва мутахассисларни 
жой-жойига қўйиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, маслаҳатчиларни 
ёллаш, бошқа корхоналар тажрибасини ўрганишни ўз ичига олади; 
Маркетинг назорати уч хил шаклда олиб борилади: стратегик, йиллик ва 
рентабелликни текшириб боришдан иборат. Стратегик назорат - маълум давр 
мобайнида корхона маркетинг фаолиятини ҳар томонлама тафтиш қилиб, унинг 
бозордаги ҳақиқий ҳолатига мос келиш-келмаслигини аниқлашдир. 
Йиллик 
режани 
назоратда 
сотиш 
ҳажми, 
бозордаги 
улуши, 
истеъмолчиларнинг товарларга бўлган муносабати ва бошқалар таҳлил қилинади. 
Корхонанинг фойда ва зарарлари баланси орқали ва фойданинг харажатларига 
солиштириш йўли билан унинг рентабеллигини назорат қилинади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling