Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102
Маркетинг
 
 
 
65 
Хулқ-атвор тамойили орқали харид қилишга йўл, фойдаланувчи мақоми, 
истеъмол жадаллиги, боғланиб қолиш даражаси, товар ҳақида маълумот бериш, 
товарга бўлган муносабати ҳисобга олинади. 
 
8.5. Мақсадли бозор сегментларини танлаш 
Бозорни таҳлил қилиш учун сон ва сифат кўрсаткичлари, шунингдек, рақобат 
ҳолатининг тавсифномаси, тармоқни тузилиши ва тақсимлашни тузилиши 
кўрсаткичлари ишлатилиши мумкин. Бозорни таҳлил қилиш учун кўрсаткичлар 
қуйидаги жадвалда берилган. 
8.1-жадвал 
Бозорни таҳлил қилиш кўрсаткичлари
39
 
Кўрсаткичлар 
Тавсифнома 
Сон кўрсаткичлари 
Бозор сигими, бозорни ривожланиш динамикаси
фирманинг бозордаги улуши, бозор салоҳияти ва 
бошқалар 
Сифат кўрсаткичлари 
Эҳтиёжни тузилиши, харид мотивлари, уларнинг 
динамикаси, харид жараёни, эҳтиёжларни стабиллаш, 
ахборотлаштириш 
Рақобат муҳити 
Рақобатчи фирмаларнинг маҳсулот сотиш хаж-ми
фойдаланаётган маркетинг стратегиялари, молиявий 
қўллаб қувватлаш имкониятлари 
Харидорлар тузилиши 
Харидорлар сони, харидор тури, харидорлар сони 
динамикаси, харидорларни ҳудудий хусусиятлари 
Тармоқ тузилиши 
Ўхшаш товарлар таклиф қилаётган сотувчилар сони, 
сотувчилар тури, уларни ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш даражаси, рақобатдаги потенциал имкониятлар, 
ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми 
Тақсимлашнинг 
тузилиши 
Географик 
хусусиятлар, 
сотиш 
тармоқларининг 
хусусиятлари, транспорт билан таъминланганлиги 
Таҳлилдан 
ташқари 
бозор 
сегментини 
танлашда 
сегментлашни 
режалаштириш кўзда тутилади. Сегментлашни режалаштириш жараёни қуйидаги 
босқичларни ўз ичига олади: 
1. Истеъмолчилар талаблари ва тавсифномаларини аниқлаш 
2. Истеъмолчиларнинг турли-туманлиги ва ўхшашлиги таҳлили 
3. Истеъмолчилар гуруҳлари соҳасини ишлаб чиқиш 
4. Истеъмол сегментини танлаш 
5. Рақобат муҳитида компания ўрнини аниқлаш 
6. Барча маркетинг-микс комплекси чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.
Бозорни сегментациясининг режалаштириш жараёнини ташкил этишда 
қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур: 

сегментлар ўзаро бир-бири билан фарқ қилиши зарур 

ҳар бир сегментга фақат истеъмолчи талабига мос келувчисини киритиш 
зарур 
39
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing Management. Pearson Education, Inc., publishing as Prentice 
Hall, United States of America 2012 y. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling