Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   102
 
 


Маркетинг
 
 
 
67 
8.6. Дифференцияланган ва дифференцияланмаган маркетинг 
Бозордаги фаолият стратегияларини асослашда уч турдаги стратегиялар 
ишлатилиши мумкин
40

1. дифференциалланмаган маркетинг 
2. дифференциалланган маркетинг 
3. концентрланган маркетинг 
Амалиёт шуни кўрсатадики, бозор муносабатларини тикланиши ва 
шаклланиши 
даврида 
тадбиркорлик 
тузилишида 
кўплаб 
корхоналар 
дифференциалланмаган маркетинг стратегиясини ушлаб турди. Бу стратегия 
фирмани харидорларни харид жараёни ва товарга бўлган муносабат ҳамда 
мотивациясидаги турли-туманликка эмас, балки харидор эҳтиёжларида қизиқишни 
умумийлигига мўлжални олади. 
Бундай товарлар ва маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш орқали фирма ўз 
мақсадига харидорларни ўртача массасини қондириб эришиши мумкин. 
Стратегияни ишлатувчи фирмалар муваффақиятининг муҳим омили бўлиб 
стандартлаштириши ва товар ишлаб чиқаришни умумийлиги ҳисобланади. 
Дифференциалланмаган маркетинг стратегияси маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
сотишда кам харажатларни таъминлайди. Бироқ Х.Мефферт таъкидлаганидек, «бу 
стратегия замонавий маркетинг тамойилларига қарама-қарши туради». 
Маркетингни замонавий концепциясида иккита стратегия кўрилади: 
дифференциалланган ва концентрланган маркетинг. 
Дифференциалланган маркетинг стратегиясида фирмадан унинг фаолиятини 
бир неча сегментда улар учун махсус ишлаб чиқарилган товарлар ва маркетинг 
дастурлари бўлишини талаб қилади. Бу стратегия харидорларнинг мотивлари ва 
тушунчаларига мос келувчи маркетинг дастури ва харидорларга мўлжалланган 
маркетингни асосий тамойилига мос келади. Бу стратегия харидорни бозордаги 
ҳолатини тўлиқ ифодалайди, шунинг учун, қоидага кўра, юқори сотиш ҳажмини ва 
концентрланган маркетинг стратегиясига нисбатан кичик таваккалчилик 
даражасини таъминлайди. 
Дифференциалланган маркетинг стратегияси юқори инвестиция, ишлаб 
чиқариш ва бошқариш харажатларини талаб қилади, шунинг учун у йирик 
корхоналар учун зарурдир. 
Маҳсулот дифференциацияси – турли бозорга чиқишнинг кейинги 
имкониятидир. Бу биринчи навбатда товар тақсимлашда диверсификация 
стратегиясини олиб боришга асосланади. 
Концентрланган маркетинг стратегияси корхоналардан бозорнинг фойдани 
сегментига, яъни битта ёки бир неча сегментига эътиборни қаратишни талаб 
қилади. Бу бозор сегментига фирма битта ёки бир неча маҳсулот билан ҳамда 
мақсадли маркетинг дастури билан ёндошади. Уз мазмунига кўра бу стратегия 
бозор чуқурчаси концепциясига мос келади, яъни шундай бозор сегментида ишлаш 
керакки, товар ушбу фирма ва унинг етказиб бериш имкониятлари учун кўпроқ мос 
келувчи бўлиб ҳисобланади. Концентрланган маркетинг стратегияси кўпроқ кичик 
ва ўрта корхоналар учун мос келади, чунки бозорнинг барча сегментларида ишлаш 
учун ҳамда қайта этарли молиявий воситаларни бўлиши талаб этилмайди. 
40
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing Management. Pearson Education, Inc., publishing as Prentice 
Hall, United States of America 2012 y. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling