Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102
Маркетинг
 
 
 
80 
нархлар, бозорга кириш, харидорлар даромадлари, харидорни талаблари, талабга 
йўналтирилган нарх) 
2.Харажат омиллари (ишлаб чиқариш харажатлари, маркетинг харажатлари, 
фойда). 
3.Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт 
товарлари,рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш. 
 
10.4. Янги товарлар учун нарх стратегияси 
Бозор тез ўзгариб боради ва шунга кўра ҳар бир маҳсулот ҳам ўз яшаш 
даврини ҳам ўтайди. Шу вақт давомида фирмалар доимо нархларга ўзгартиришлар 
киритади.
Янги маҳсулотга нарх белгилаш энг жиддий босқичлардан биридир. Янги 
маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар бозордаги талаб даражаси, 
рақиблар ҳаракати ҳали этарли даражада маълум эмас.
Нарх белгилашнинг қийинлиги, муайян даражада маҳсулотнинг янгилиги 
даражасига ҳам боғлиқ. Бу даража эса учга бўлинади
49

- энг янги маҳсулот
- техникавий илғор маҳсулот 
- оригинал бўлмаган (янги тақлидий) ва ўринбосар маҳсулотлар. 
Бозор талаби ҳали номаълум, шу сабабли ноеб маҳсулотга нарх белгилашда 
асосий масала «Қаймоғини олиш» ёки «Кириб олиш» сиёсатини қабул қилишдан 
иборатдир. 
Бунда мутахассислар нархга нисбатан асосий истеъмолчиларнинг муносабати 
даражасини белгилайдилар, шунингдек, рақиблар бозорга қай даражада тезлик 
билан кириб келиши мумкинлигини ўрганадилар. Ўзига ўхшаш ўринбосарлари 
бўлган янги маҳсулот тақлидий ёки мослаштирилган маҳсулот тарзида тасниф 
этилади. Бундай ҳолларда нарх сиёсати илгариги тактикасини давом эттиради ва 
нарх даражаси муқобил товарлар ўртасида мавжуд бўлган сифат ва миқдорга қараб 
ўзгаради. 
Маҳсулотнинг бозорга кириб келиши ва ўсиши босқичидан тўйиниш 
босқичига ҳаракати даражасига қараб, нархларни пухта бошқариш нарх 
маркетингни стратегиясини амалга оширишнинг калити ҳисобланади. 
Тўйиниш босқичида нархларни кўтариш одатда талабнинг кўпайиши эмас, 
балки ишлаб чиқариш харажатларининг қийматини ортиши оқибатидир. Шу 
сабабли маҳсулотнинг турига қараб ё эркин нархлар қўйилади ёки товарлар сотиш 
ҳажмини кўпайтириш учун нархлар пасайтирилади.
Йўқолиб кетаётган маҳсулотларга нарх белгилаш. 
Нарх маркетингида кейинги режаларга қараб икки муқобил нарх белгилаш 
йўли қўлланилади. Ишлаб чиқаришни қисқартириш учун нархларни босқичма-
босқич пасайтириш стратегияси жами ғамламалар сотиб тугатилгунга қадар амалга 
оширилади. Унга муқобил ҳолда фойдани қувватлаш йўлида қўшимча харажатлар, 
хусусан маҳсулот сотишни рағбатлантириш харажатларини қисқартирилади, 
нархлар эса илгариги даражада сақлаб қолинади. Рақибларнинг бозорни ташлаб 
чиқиб кэтишига қараб, бозор таъминоти манбалари қисқаради ва аксарият бундай 
вазиятда шу маҳсулотга ҳали муҳтож бўлган муайян бозор сегменти сақланиб 
49
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling