Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   102
Маркетинг
 
 
 
83 

хавф-хатарни бўйнига олиш; 

музоқаралар олиб бориш

бозор маълумоти таҳлили. 
Тақсимот йўлининг жами вазифаларига уч умумий хусусият хос: улар такчил 
ресурсларни сарфлайди, ихтисослашган шароитларда гоҳида яхшироқ бажарилиши 
мумкин, турли иштирокчилар томонидан амалга оширилиши мумкин. Агар 
вазифаларнинг кўп қисми ишлаб чиқарувчи бажарадиган бўлса, унинг чиқимлари 
ортиб кэтади, демак, маҳсулот нархи ҳам баланд бўлади. Агар вазифани бажарса, 
ишлаб чиқарувчи белгиланган нарх пастроқ бўлади, чунки воситачи ишни ташкил 
этишга сарфланган харажатларни чиқариш учун пул ундиради. 
Тақсимот каналининг асосий функцияларига қуйидагилар киради
51


ахборот – бу маркетинг тадқиқотлари натижасида олинган маълумотлар ва 
маркетинг муҳити тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олади 

силжитиш – маҳсулот таклифига оид ишонтирувчи ахборотларни реклама ва 
бошқа воситалар орқали тарқатиш 

алоқа – керакли харидорларни топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш 

мувофиқлаштириш – талаб ва таклифни бир-бирига мослаштириш 

мулоқотлар – маҳсулотни нархи, етказиб бериш шарти ва таклифнинг бошқа 
пунктлари бўйича мулоқотлар ўтказиш 

жисмоний тақсимлаш – товарни транспортировка қилиш ва сақлаш 

молиялаштириш – канал фаолиятини таъминлдашга боғлиқ харажатларни 
коплаш 

таваккалчилик – маҳсулотни сотиб олиб кейинчалик зарар билан сотиш. 
Биринчи беш функция шартнома тузиш учун хизмат қилади, қолган учтаси 
эса шартномани бажариш учун хизмат қилади. 
Тақсимот каналининг босқичи - бу товар ва унга эгалик ҳуқуқини пировард 
харидорга яқинлаштириш йўлида у ёки бу ишни бажарадиган ҳар қандай 
воситачидан иборатдир. Тақсимот каналининг қуйидаги босқичлари бор: 
1.
Нол босқичли канал ёки бевосита маркетинг канали ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчидан иборат. Ишлаб чиқарувчи истеъмолчилдарга ўз товарларини 
жойма-жой ташиб юриб (кўчма савдо), жунатиш йўли билан ёки ўз фирма 
дўконлари орқали сотади. 
2.
Бир босқичли канал ўзига ишлаб чиқарувчи, воситачи ва истеъмолчини 
қамраб олади. Истеъмол бозорида, одатда, бу воситачи чакана савдогар (дўкондор), 
саноат маҳсулотига оид товарлар бозорида эса савдо агенти ёки брокер 
ҳисобланади. 
3.
Икки босқичли канал ўзига ишлаб чиқарувчи, икки воситачи, истеъмолчини 
қамраб олади. Истеъмол товарлари бозорида улгуржи ва чакана савдогарлар 
шундай воситачилар ҳисобланади. Саноат маҳсулотлари бозорида улар саноат 
дистибютери ва дилерлар деб аталади. 
4.
Уч босқичли канали ўзига ишлаб чиқарувчи, учта воситачи ва 
истеъмолчини қамраб, кўп ҳолларда улгуржи ва чакана савдогарлар ўртасида 
майда улгуржи (кўтарафурушлар) фаолият кўрсатади. У йирик улгуржи савдогар 
хизмат кўрсатмайдиган кичик савдо корхоналарига сотади. 
51
Соловьев Б.А., Мешков А.А., Мусатов Б.В. Маркетинг. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 336 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling