Март ойида боғларда олиб бориладиган асосий агротехник тадбирлар
Зараркунандаларга қарши ишлов бериш
Download 1.39 Mb.
|
Боғ тавсия флаер
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бордо суюлигини тайёрлаш
Зараркунандаларга қарши ишлов бериш
Дарахтларни бутаб, шакл берилгандан кейин ҳаво ҳарорати 5-6°С дан юқори бўлганда, дарахтлар куртак чиқармасдан олдин қалқондорлар, шира битлари, каналар ва бошқа қишловчи ҳашоратлар заҳираларига қарши фитоцид препаратининг 5% лиси билан пуркалади. 1 гектар ҳосилли боғга 1500 л ишчи суюқлиги сарфланади. Уруғ мевали дарахтлар куртак чиқармасдан олдин парша (қўтир) касаллиги, (моннилиал куйиш) – монилиозга қарши 3% Бордо суюқлиги ёки 5 градусли ООК(Олтингугуртнинг оҳакли қайнатмаси) билан жиққа хўллаб ювилади, 10-12 кундан кейин пуркаш ишлари такрорланади Тайёрланган Бордо суюқлиги 2-3 соат ичида ишлатилиши зарур. Боғларга маҳаллий ўғитлар – 20-30 т/га солиш мақсадга мувофиқдир. Боғ қатор ораларини борона қилиш, янги боғ экиш учун ерларни тайёрлаш ва режалаш керак. Хатоси бор боғларнинг ораларини кўчатлар билан тўлдириш зарур. Бордо суюлигини тайёрлаш: Бордо суюлиги тайѐрлаш учун мис кукуни ва сўндирилмаган оҳак талаб этилади. 100 литр 1% ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 1 кг мис кукуни ва 1 кг сўндирилмаган оҳак олинади. Биринчи, 1 кг мис кукуни пластмасса челакдаги 600С хароратдаги 10 литр сувга ёғоч куракча ёрдамида эритиб олининади. Пласстмасс челакка 10 литр сув олиб унга 1 кг сўндирилмаган оҳак сутга ўхшаш аралашма ҳосил бўлгунча солиб аралаштирилади. Оҳак сути совугандан сўнг 0.1 миллиметрдан катта бўлмаган элакда сузилади ва 100 литрли бўш бочкага солиб, умумий сув миқдори 50 литрга етказилади. Эслатма: мис эритмасига охак кукуни эритмасини қуйиш кимёвий реакцияни бузулишига олиб келади. 100 литр 3% ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 3 кг мис кукуни ва 3 кг сўндирилмаган оҳак керак. Тайёр бўлган дорининг ранги ҳаворанг кўкимтир, кучсиз ишқорий ѐки нейтрал реакцияда бўлиши зарур. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling