Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа
Иситиш тизимларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш
Download 0.77 Mb.
|
3.1-мавзу
Иситиш тизимларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш.Сувли иссиқлик тармоқларини ишга тушириш уларнинг қайтиш магистрал қувурини водопровод суви билан таъминот насосининг сиқуви остида тўлдиришдан бошланади.Йилнинг иссиқ даврида тармоқ совуқ сув билан тўлдирилади.Ташқи хавонинг харорати 0 °C dan кам бўлган холларда сув музлашининг олдини олиш учун уни 50°C гача қиздириш тавсия этилади.Тўлдириш вақтида қайтиш қувуридаги хамма сувни тўлиш ва тармоқланиш зулфмлари беркитилади,фақат хаво чиқариш мосламалари очиқ қолдирилади.Хаво чиқариш мосламаларида хаво пуфакчаларисиз сув пайдо бўлиши билан жўмраклар беркитилади,сўнгра даврий равишда (хар 2-3 минутда) тўпланган хаво чиқариб турилади.Қайтиш қувури тўлдирилганидан сўнг худди шу тартибда узатиш қувурлари сувга тўлдирилади,бунинг учун уларни ўзаро боғлайдиган қисқа туташган қувурларда зулфмлар очилади.Сув тўлдирилгандан сўнг хавони тўлиқ чиқиб кетиши учун яна икки-уч соат кутилади.Магистрал қувурлар сувга тўлдирилгандан кейин тармоқланиш ва квартал қувурлари,сўнгра биноларгача бўлган қувурлар сувга тўлдирилади.Ишга туширишнинг кейинги босқичлари: зичликка ва мустахкамликка синовлардир.Каналларда ва каналсиз тарзда ер остида ётқизилган сув қувурларини синаш 2 марта ўтказилади.Яъни, у дастлабки ва якуний синовдан иборат бўлади.
Дастлабки синов - салникли компенсаторларни ўзатгунга қадар айрим участкаларда ўтказилади. Якуний синов - монтаж якунланланидан кейин ўтказилади. Босим -1,25Мпа аммо 16 кг/см2дан кам бўлмаслиги керак. Агар 10 дақиқа мобайнида босим камаймаса, қувур синовдан ўтган хисобланади.Қишки пайтларда синов айрим участкаларда бўлинган тарзда 5°C хароратдан паст бўлмаган холда ўтказиш зарур.Тармоқлами ювиш икки босқичда бажарилади: қора ва тоза.Қора ювишда енгил ифлосликлар ювиб чиқарилади,бунинг учун қувурлар 0,4 МПа босимли водопроводга уланади.Ушбу босим остида мустахкамлик синовларидан сўнг қолган ифлосликлар лойқаланади ва сувни тўкиш зулфинларидан сиқиб чиқарилади.Тоза ювиш шахар водопроводидан тармоқ насослари ёрдамида қувурларга 3-7м/с тезлиги билан босим остида сувни бериш орқали бажарилади.Бунда сувнинг якуний тозалиги лаборатория тахлили билан назорат қилинади. Тоза ювишдан сўнг тармоқлар кимёвий тозаланган сув билан тўлдирилади.Очиқ тизимли тармоқларидаги тармоқ суви билан тўлдиришдан олдин бактериал ифлосланишга қарши қўшимча санитар ишлов берилади.Тармоқнинг дезинфексияси сувга 20-40мг/л миқдорда фаол хлор қўшиш ва 24 соат давомида ушлаб туриш йўли билан бажарилади. Сўнгра сув тўкилиб, тармоқ 70°C гача иситилган ичимлик суви билан қўшимча ювилади.Иссиқлик таъминоти тизимларини созлашдан мақсад, унинг барча бўғинларини бир маромда юкланиши ишлаб чиқилган ва истелмол қилинган иссиқлик сарфларини бир-бирига мос келиши ва тизимнинг барча ишлаш режимлаиини меъёрида ушлаб турилишини таъминлашдан иборатдир.Иссиқлик бериш режими суткалик ва йиллик юкланиш графиклари асосида режалаштирилади.Суткалик графикларини иссиқлик тармоғлнинг диспетчерлик хизмати об-хаво шароитига кўра бажаришдан бир сутка олдин иссиқлик манбаига беради.Суткалик график буюртмали хужжат бўлиб,унда туман бўйича иссиқлик ташувчисини сарфи ва харорати,шунингдек иссиқлик жихозларининг юкланиш меъёрлари кўрсатилади.Об-хаво шароитлари ўзгариши билан бу кўрсаткичлар тезкор равишда ўзгартирилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling