Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа
Download 0.77 Mb.
|
3.1-мавзу
Эслатма: Иссиқлик бериш қобилиятини ҳисоблаш жараёнида асбоб жойлашган хона ҳароратидан, иссиқлик ташувчининг ўртача ҳароратининг фарқи ва иссиқ сув сарфи барча асбоблар учун бир хил қийматда олинган.
Бино хоналарини пол остидан иситиш инсон учун зарур бўлган меъёрий иссиқлик - комфорт шароитни яратади. Иссиқ пол - бино хоналарида ҳаво ҳароратини текис тақсимлаш билан биргаликда, хонани юқори қисмини исиб кетишдан сақлаб, ёқимли ҳаво циркуляцияси билан таъминлайди. Лекин бир қанча хусусиятларининг устунлигига қарамай кўпинча вертикал ҳолатда қуриладиган бетон панеллик иситиш асбоблари қабул қилинади, чунки пол остидан иситиш асбобларининг таннархи ва қуришдаги меҳнат сарфи нисбатан баланддир. Иситиш асбоблари одатга кўра ташқи деворларнинг ёнига, яъни дераза тагига ўрнатилади. Агар иситиш асбоблари дераза тагига ўрнатилса ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдорининг энг кўп қисми конвекция усули билан тарқалади. Бу тарзда ўрнатилган иситиш асбоби хонада ҳаво ҳароратининг текис тақсимланишига сабаб бўлади. Яъни бошқача қилиб айтганда, иссиқ ҳаво оқимининг конвекция натижасида совуқ юзага берилаетган қуввати кам сезилади. Агарда дераза тагига иситиш асбобини ўрнатиш, иложи бўлмаса ускуна ён томондаги деворга, лекин ташқи деворга иложи борича яқинроқ ўрнатилади. Замонавий биноларнинг тўлиқ йиғма қурилмаларидан қурилиши асбобларни ташқи деворга, массаси катта бўлган ғишт деворларда мехробларга ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Мехроблар эни 130 мм гача бўлиб деворларга ёки дераза тагига ўрнатилади (12.16-расм). 13.16-расм. Радиаторларнинг меҳробга ўрнатилиши. Агар иситиш асбоби эгилма (утка) қувурлар билан уланган бўлса, меҳроблар эни 0,6 метр кенгликда олинади. Касалхона, даволаш муассасаларида пол сатҳидан иситиш асбоби тагигача бўлган масофа 100 мм, девор билан асбоб оралиғидаги масофа 60 мм бўлиши лозим. Иситиш асбобларини дераза тагининг ўртасига ўрнатиш шарт эмас, яъни дераза тагидаги майдондан ўтказилган ўқдан маълум масофаларга силжитиш мумкин. Иситиш асбобларининг улама чоклари унификация талаблари асосида бажарилади. Бундай ҳолда тик қувур деразанинг андоза деворидан 15050 мм масофада ўрнатилади; Тик қувур билан иситиш асбобини бирлаштирувчи улама қувур (ввод) бир хил 38020 мм узунликда тайерланади. Улама қувурнинг диаметри Д=25 мм бўлса, унинг узунлиги 500 мм қабул қилинади. Радиаторлар қоидага асосан махсус илгакли чангакда пастда металлдан ясалган ўриндиққа ўтқазилади. Иситиш асбобларининг мехроб ичига ўрнатилиш чуқурлиги 130 мм дан ошиқ бўлса ва унинг олди панжаралар билан тўсилган бўлса унинг иссиқлик бериш коэффициенти пасаяди, бунинг натижасида иситиш асбобларининг бўлмалар сонини кўпайтиришга тўғри келади. Шунинг учун бу хилдаги иситиш асбобларини ўрнатишда алоҳида асосланган ҳисоблар талаб қилинади. Баландлиги 6 метрдан ошиқ бўлган биноларда икки қаторли дераза ёки том устида хоналарни табиий ёруғлик билан таъминлаш учун дераза (фонарь) ўрнатилган бўлса иситиш асбобларини нафақат пастдан қўйилиши шунингдек юқоридаги иккинчи қатор дераза тагига, том усти деразаси тагига ҳам ўрнатиш мумкин. Бу пайтда иситиш асбобларининг сони улардан сарф бўлаётган иссиқлик миқдорининг катталигига қараб қабул қилинади. Том усти деразаси тагига қўйиладиган иситиш асбоблари учун фақат силлиқ қувурлар радиаторлар ўрнатилади. Бинонинг баландлиги 4-қаватгача бўлса зинапоя майдонини иситиш учун фақат биринчи қаватга (ёки 70% биринчи қаватга, 30% иккинчи қаватга) иситиш асбоблари ўрнатилади. Кўп қаватли биноларнинг зинапояларини иситиш учун зинапоянинг пастки қисмига рециркуляцияли ҳаво иситкич асбоблар ўрнатилади. Ҳавони иситиувчи асбоблар сифатида чўян қовурғали қувурли радиаторлар ёки конвектрларни (КВ-20) танлаш мумкин. Биноларнинг кириш хонаси остона, дахлизларига иситиш асбобларини ўрнатиш мумкин эмас, чунки уларнинг ташқи эшиклари бир қаватли бўлиб, тизимдаги иссиқ сув ҳаракати тўхтаб қолгудай бўлса, асбобларда сув музлаб ускуналар ёрилиб кетиши мумкин. Иситиш асбобларининг иссиқлик манбаларига уланиши ва иссиқ сув билан таъминланишида қувурлараро радиаторларда ҳаракат қилаетган иссиқлик ташувчининг ҳаракат-чизиғи орқали ифода этилади. Бу ҳаракат чизиғини юқоридан-пастга, пастдан-юқорига, пастдан-пастга каби схемаларда уланиши мумкин. Бундай схемалар 12.17-расмда кўрсатилган. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling