Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


-расм.Сирти силлиқ қувурлардан ясалган иситиш асбоблари


Download 0.77 Mb.
bet7/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1-мавзу

12.15-расм.Сирти силлиқ қувурлардан ясалган иситиш асбоблари: а – бир хил диаметрли қувурдан эгилиб тайёрланган; б, в – бир хил диаметрли қувурдан пайвандлаш йўли билан тайёрланган; г – силлиқ қувурлар уч қатор қилиб терилиб тайёрланган. Ўзбекистонда AKFA бренди остида ишлаб чиқарилган радиотор - бир секцияси нархи 55000 сўм.
«Made in Italy» бренди остида ишлаб чиқарилган Италия радиоторлари - бир секцияси нархи 156000 сўм.
Қувурлар ва арматуралар. Иссиқлик тармоқларида газ ва электр пайвандлаш усули билан уланадиган пўлат қувурлар қўлланилади.Пўлат қувурлардан, асосан, электр пайвандли тўғри ва спиралсимон чокли ва чоксиз, иссиқлигича совуқлигига деформацияланиб 3, 4, 5, 10, 20 маркали ва пастлегирланган пўлатдан ясалган қувурлардан фойдаланилади.Электр пайвандли қувурлар шартли диаметри 1400 мм гача, чоксизлиги эса 400 мм гача чиқарилади.Иссиқ сув таъминоти тармоқларида, шунингдек, сув газ ўтказувчан пўлат қувурлар қўлланилиши мумкин.
Иссиқлик тармоқларида қўлланиладиган арматура вазифасига кўра беркитиш,ростлаш, сақлаш, дросселлаш (босимни камайтириш), конденсатни ажратиш ва назорат ўлчаш турларга бўлинади.Беркитиш арматуралари асосий арматурага киради, чунки улар иссиқлик тармоғида кенг ишлатилади.Қолган арматуралар асосан иссиқлик пунктларида,насос ва дроссел стансияларида ўрнатилади.Беркитиш арматураламинг асосий турларига вентил ва зулфмлар (задвижкалар) киради.Зулфинлар, одатда, сувли тармоқларда, вентиллар эса буғли тармоқларда қўлланилади.Улар пўлат ва чўяндан фланесли ва муфтали улаш учлари билан,шунингдек,бевосита қувурларга пайвандлаш учлари билан турли хил шартли диаметрига эга бўлган холда ишлаб чиқарилади.
Қувурлар ва беркитиш-ростлаш арматуралар шартли босим Ру ва шартли диаметрлар Ду бўйича танланилади.Шартли босим Ру деганда,20°C хароратда узоқ вақт давомида қувур ёки арматура ишлатилиши рухсат этилган энг юқори ортиқча босим тушунилади. Иссиқлик ташувчисини харорати ўсиши билан рухсат этилган босим камаяди ва бу хақиқий рухсат этилган босим ишчи босим дейилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling