Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


Қовурғали қувурлардан тайёрланган чўян радиаторлар


Download 0.77 Mb.
bet6/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1-мавзу

5. Қовурғали қувурлардан тайёрланган чўян радиаторлар. Қовурғали қувур конвектив иситиш асбоби бўлиб, икки томонидан гардишли қувурғага эга бўлган, яхлит ҳолда қуйил­ган, юпқа қовурғалар билан ёпилган иситиш тизимидан иборат. Бир хил узунлик ва диаметрга эга иситиш қувури билан шундай узунлик ва диаметрдаги қавурғали қувурни таққослаганимизда иккинчисининг иссиқлик берадиган юзаси бир неча баробар катта эканлигига амин бўламиз. Бундай ҳолат иситиш асбобларини ихчам, бироқ маълум даражада кўримсиз ҳолатга олиб келади (12.14-расм).




12.14-расм. Қовурғали чўяндан қуйилган қувир шаклидаги иситиш асбоби: а – ётиқ ҳолатда ўрнатилган тури; б – тик ҳолатда ўрнатилган тури.
Шу билан биргаликда, бундай иситиш асбоблари учун металл харажати сезиларли даражада ортиқча бўлсада, уни иситиш асбоби сифатида ишлатиш иссиқлик техник жиҳатдан самарали ҳисобланиб, ясалиши осон ва катта ҳароратга эга бўлган ис­сиқлик ташувчини ишлатганда радиатор юзасида меъёрий ҳаро­ратга эга бўлиш каби устунликларга эга.
Бу каби иссиқлик ускуналари 0,5 метрдан 2,0 метргача узунликда ясалади ва уларни горизонтал ҳолда устма-уст қўйилиб эгилган қувурлар ёрдамида бир-бирига фланецларнинг орасига қистирма хом-ашё қўйилиб уланиши лозим.
6. Силлиқ қувурли иситгичлар – радиацион-конвектив иситиш асбоблари дейилади. Улар оддий пўлат қувурлардан ясалиб маълум кўндаланг кесимга эга бўлган (Ди = 32-100 мм) ташқи юзаси силлиқ эгилган ёки берилган узунликда кесими регистр шаклида икки томонлама боғловчи-уловчи қувурлар би­лан маълум қоидада бириктирилиши натижасида ҳосил бўлади.
Силлиқ - қувурли иситиш асбоблари юзасидан (12.15-расм) чанг ёки бошқа органик-неорганик моддалардан осонгина тозаланиши билан бошқа иситиш асбобларидан ажралиб туради. Бундан ташқари силлиқ сиртли қувурлардан ясалган иситиш асбоблари иссиқлик ўтказувчанлик қобилиятининг баландлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Ишлаб чиқариш ва баъзи жамоат биноларида, болалар муассаларида, парник - оранжереяларда, бу турдаги асбобларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.

а) б) в) г)





Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling