Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


-расм. Чўяндан ишланган радиаторлар


Download 0.77 Mb.
bet5/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1-мавзу

12.7-расм. Чўяндан ишланган радиаторлар
12.1-жадвал.
Секцияли чўян радиаторлар

Белгиси

Каналлар сони

Секция чуқурлиги

Ниппел марказ­лари орасидаги масофа

Секциянинг номинал иссиқлик оқими, кВт

Секция массаси, кг

Ортиқча ишчи босим, МПа (кг/см2)

Иссиқлик ташувчининг максимал ҳарорати, 0С

БЗ-140-300

3

140

300

0,12

5,9

0,9 (9)

130

МС-140

2

140

500

0,185

8,6

0,9 (9)

МС-140-М

2

140

500

0,162

8,6

0,9 (9)

МС-140-300 2К-60

2

140

500

0,12

5,8

0,6 (6)

МС-90

2

90

500

0,15

6,15

0,9 (9)

2К-60

2

138

500

0,12

5,5

1,2 (12)

2К-60П-300

2

138

300

0,085

4,3

1,2 (12)

2К-60П-500

2

138

500

0,13

5,5

1,2 (12)

Ч-2-75-300

1

75

300

0,11

5,7

0,9 (9)

Ч-2-75-500

1

75

500

0,151

8,1

0,9 (9)

ЧМ-75-500

2

75

500

0,158

8,0

0,9 (9)

ЧМ2-100-500

2

75

500

0,158

5,9

0,9 (9)

Юқорида келтирилган радиаторлар ўзининг дизайни, ишлатилиши, чидамлилиги ва бошқа кўрсаткичлари бўйича Европа фирмаларида чиқарилаётган радиаторлардан кам эмас. "РС" русумли радиаторлар Германияда ишлаб чиқарилаётган "КЕRМI" ва "ARBONIA" радиаторларига ўхшаш.
Ҳозирги даврда Россия бозорларида Кросноярск металлургия заводида ишлаб чиқарилаётган "СИАЛКО" маркали алюминийдан ишланган радиаторлар тан олинмоқда (12.8-расм).



12.8-расм. "СИАЛКО" маркали радиатор


2. Бетон - панелли иситиш асбоблари. Бундай турдаги иситиш асбоблари бетон плиталаридан иборат бўлиб, алоҳида дераза тагида деворларга ёпиштирилган ҳолда ўрнатилади ёки ташқи девор ичидан қўйилади. Чўяндан қуйилган радиаторларга нисбатан панелли иситиш асбоблари биноларнинг санитария-гигие­наси шартига кўра қулайроқ деб ҳисобланади. Чунки уларнинг вертикал текис юзасидан чанг зарраларини тозалаш осон ва монтаж учун меҳнат харажатлари камаяди. Бундан ташқари бинонинг қурилиш жараёнлари панелли иситиш асбобларини ўрнатиш билан биргаликда олиб борилиши қурилиш индустрияси кўрсатгичини кўтаришга олиб келади. Панелли иситиш асбобларини баландлиги ва хона ичида жойлаштирилишга қараб паст баландликдаги - 1 метргача ташқи деворнинг дераза тагида ўрнатилади (12.9-расм). Баландлиги катта бўлган панелли иситиш асбоблари ташқи деворнинг ички қатламига ўрнаш­тирилади (12.10-расм). Паст ва катта баландликка эга бўлган панель иситиш асбоблари хона ўрталаридаги деворларга ҳам ўрнатилади. Бу турдаги радиаторларнинг асосий камчилиги таъмирлаш ишларининг сермеҳнатлиги ва ишлатиш жараёнининг қийинчилигидадир.

12.9-расм. Дераза тагига ўрнатилган бетонли иситиш асбоблари: а – бир тамонлама иссиқлик берадиган; б – икки тамонлама иссиқлик берадиган; в – икки тамонлама иссиқлик берадиган ва ҳаво ўтадиган канал билан ўрнатилган тури;1 – иссиқлик берувчи панел, 2 – иссиқликни кам ўтказув­чи ашё, 3 – конвектив канал, 4 – ҳаво келтирувчи канал, 5 – беркитувчи мослама, пўлат туникадан ясалган тўсиқ.



а) б) в)







3. Колипларда пўлат туникалардан босиб тайёрланган радиаторлар. Бу турдаги радиаторлар амалиётда кенг қўл­ланилмади, чунки сув таркибидаги кислород таъсирида асбобнинг ички юзаси тез занглаши натижасида ишлаш муддати кескин қисқаради.
Бундай асбоблар фақат махсус тозалашдан ўтган сувни ишлатган тақдирдагина ишлатилиши мумкин. (12.12-расм).


4. Конвекторлар туркумигидаги иситиш асбоблари. Бу хилдаги иситиш асбоблари икки элементдан иборат бўлиб - улар иситувчи қовурғали - қувурга туникадан ёпилган ғилофлардан иборат (12.12 -расм).



а) б)






12.13-расм. Конвекторларнинг шартли схемаси: а – ғилофли КН "Комфорт-20"; б – ғилофсиз КА "Аккорд" конвектори; 1 – иссиқлик берувчи; 2 – ғилоф; 3 – ҳаво йўли қапқоғи; 4 – панжара; 5 – қовурға.



Конвекторнинг ғилофи асбобнинг кўринишига чирой қўшиш билан биргаликда иситувчи сиртида ҳаво ҳаракатини тезлаштириш эвазига иссиқлик узатилишини оширишга олиб келади.


Конвектор ғилофи билан (12.13-расм, а) биргаликда иссиқлик оқимининг умумий қийматидан 90-95% ни конвекция йўли билан хонага беради. Агар иссиқлик берувчи сирт ғилоф вазифасини бажариб қовурғали бўлса, бунга ғилофсиз конвектор дейилади. Бундай турдаги асбобларнинг иссиқлик узатувчиси пўлат, чўян, алюминий ва металлардан тайёрланиб, ғиловлари эса пўлат туникалар ҳамда асбестоцемент материаллардан тайерланади. Fилофларнинг ташқи кўриниши бино ичидаги интерьерга, меъморий кўринишига мос ҳолда ясалиши лозим.
Икки қувурли иситиш тизимларига конвекторлардан иборат иситиш асбоблари ўрнатилган тақдирда иссиқлик бериш қоби­лиятини кўрсатгичи камайганлигини кўрамиз. Шунга қарамасдан чуяндан қуйилган радиаторлар камайиб, урнига конвекторлар ишлаб чиқариш нисбатан ошаётганлиги кўзга ташланади, чунки бу турдаги иситиш асбобларининг тайёрланиши осон, ишлаб чиқаришда механизация ва автоматлаштиришнинг мумкинлиги меҳнат харажатини камайтиришга олиб келиши каби кўрсаткичлардир. Конвекторларнинг иссиқлик сиғими кичик бўлганлиги сабабли иситиш асбобларидан исиқлик узатилишини ортиришга олиб келади. Конвекторлар иссиқлик -инерцияси кичик бўлган асбоблар қаторига киради.
Конвекторларнинг ғилоф баландлигини ошиши иссиқлик бериш қобилиятининг ошишига олиб келади. Мисол учун унинг h баландлиги 250 ммдан 600 ммга ошса иссиқлик бериш 20%-га кўпаяди. Агар конвекторларга ҳаво ҳаракатини тезлигини ошириш учун махсус, сунъий парраклар ўрнатилса, унинг иссиқлик бериш қобилияти янада ошади.
Икки ёки тўрт қувурли (Д=20 қувурнинг ички диаметри 20 мм) ускунага тўрт бурчакли қовурғалари ораси 6 мм бўлган пластинкалар қийдирилиб ясалган конвекторлар ғилофли осма ёки «Универсал» деб аталади. Бундай конвекторлар ҳаво қопқоғи билан жихозланган бўлиб, унинг қопқоқлари ғилоф орқали бўлаётган ҳаво ҳаракатини бошқариб туради, натижада иссиқлик миқдорининнг бошқариш имконияти ҳосил бўлади. (4.10 -расм, а).
Бироқ иссиқлик миқдорининг сарфи бир ускуна ажратган иссиқликдан кўп бўлса уларнинг сонини кўпайтириб, уларни кетма-кет ёки параллел улаш йўли билан иссиқлик бериш миқ­дорини бошқариш имконига эга бўламиз.
Энг кўп иссиқлик бериш қувватига эга бўлган КВ-20 турдаги асбобларнинг баландлиги 600 мм дан 1200 мм гача бўлиб, бир нечтасини кетма-кет улаш имконияти мавжуддир.
Паст баландликка эга бўлган КА «Аккорд»нинг тархда кўриниши П ҳарфи шаклида бўлиб, қалинлиги =0,8 мм бўлган пўлат туникалардан қавурғали қилиб ясалади. Бундай турдаги конвекторлар йиғма цехларда бир нечта асбобларнинг ўзаро бирлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling