Маъруза 1-2 1-2-мавзу. Статик аниқмас рамаларни ташқи юклар таъсирига кучлар усули билан ҳисоблаш


Download 479.5 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi479.5 Kb.
#1595485
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-2-Ma`ruza

Бўйлама куч эпюраси Nx кўндаланг куч эпюраси Qx дан фойдаланиб чизилади. Бунда тўсинга қўйилган кўндаланг кучлар устун учун бўйлама куч, устунга қўйилган кўндаланг кучлар тўсинга қўйилган бўйлама куч бўлади. Бўйлама кучлар қийматини аниқлаш учун, Qx эпюраси қурилган рамани тугунлари алоҳида қирқиб олинади ва тугуннинг мувозанат шартлари дан топилади. Nx эпюра ҳам статик аниқ рамаларни бўйлама куч эпюрасига ўхшаб чизилади.


Шундай килиб, статик аниқмас рамалар ташқи юклар таъсирига кучлар усули ёрдамида қуйидаги тартибда ҳисобланади.
1. Рамаларнинг статик аниқмаслик даражаси, яъни «ортиқча» боғланишлар сони (12.1) ёки (12.2) формулаларга асосан топилади.
2. Рамадаги «ортиқча» боғланишлар, номаълум зўриқишлар билан алмаштирилиб, асосий система танланади.
3. Асосий системадаги «ортиқча» номаълумларнинг йўналиши бўйича ташқи юклардан ва номаълумлар таъсиридан ҳосил бўладиган кўчишлар йиғиндисининг нолга тенг эканлигини ифодаловчи кучлар усулининг каноник тенгламалари системаси (13.1) тузилади.
4. Каноник тенгламалар системасида номаълумлар олдидаги коэффициентлар (бирлик кўчишлар) ва озод ҳадлар аниқланади. Бунинг учун Мор формуласидан ёки Верешчагин усулидан фойдаланилади.
5. Каноник тенглама коэффициентлари ва озод ҳадлари тўғри топилганлиги текширилади.
а) Каноник тенглама коэффициентларининг тўғри аниқланганлигини текшириш учун универсал текшириш (13.5) ўтказилади.
б) Каноник тенглама озод ҳадларини текшириш учун устун текшириш (13.7) ўтказилади.
6. Каноник тенглама коэффициентлари ва озод ҳадлари текширилиб, тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, улар каноник тенгламага қўйилиб ечилади ва номаълум Х1, Х2, .... Хn зўриқишларнинг қиймати аниқланади.

Download 479.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling