Маъруза 1-2 1-2-мавзу. Статик аниқмас рамаларни ташқи юклар таъсирига кучлар усули билан ҳисоблаш


Download 479.5 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi479.5 Kb.
#1595485
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-2-Ma`ruza

3. Эгувчи момент МХ, кўндаланг куч Qx, ва бўйлама куч Nx эпюраларини қуриш ҳамда уларни текшириш.
Номаълум кучлар аниқлангандан сўнг, якуний (хотима) эгувчи момент эпюраси қуйидаги формула ёрдамида қурилади.
, (13.8)

Бу ерда тузатилган момент эпюралари дейилади. Тузатилган момент эпюраларининг ординаталарини ташқи юк эгувчи момент эпюраси мос ординаталарига қўшиш орқали ҳосил қилинган эпюрага якуний ёки хотима эгувчи момент эпюраси деб аталади. эпюра статик аниқмас раманинг доимо чўзилган толалари томонига чизилади.


Қурилган якуний (хотима) эгувчи момент эпюрасини текшириш.
а) Статик текшириш. Раманинг ҳар бир тугуни эгувчи моментлар таъсирида мувозанатда бўлиши керак. Рамадан тугунлар қирқиб олиниб, уларга қолган қисмининг таъсирини тегишли эгувчи момент зўриқишлари билан алмаш-тирилади ва тугуннинг мувозанат шартлари ёзилади. Бу текшириш зарурий бўлиб, етарли бўла олмайди. Шунинг учун деформацион текшириш ўтказилади.
б) Деформацион текшириш. Агар рама учун эгувчи моментнинг Мх эпюраси тўғри чизилган бўлса, у ҳолда ҳар бир номаълум зўриқиш йўналиши бўйича кўчиш нолга тенг бўлиши шарт, яъни:
(13.9)
Бу текшириш бажарилса, Мх эпюра тўғри ҳисобланиб, қурилган бўлади.
Кўндаланг куч эпюраси Qx якуний эгувчи момент эпюраси Мх асосида чизилади. Qx эпюрани қуришда раманинг ҳар бир стержени алоҳида статик аниқ оддий балка деб қаралади. Стерженга таъсир қилаётган ташқи юклар бўлса, улар ҳам балкага қўйилади. Мх эпюрасидаги рама стерженларининг боши ва охирига тўғри келувчи эгувчи моментлар таянч моментлари сифатида қаралади. Шундан сўнг кўндаланг куч қийматлари қўйидаги формула орқали аниқланади:
(13.10)
бу ерда – оддий балкадаги ташқи юкдан ҳосил бўлган балка ихтиёрий кесимидаги кўндаланг куч ;
– балканинг ўнг таянчига қўйилган эгувчи момент;
– балканинг чап таянчига қўйилган эгувчи момент;
– балканинг узунлиги.
Агар балкага текис ёйилган ташқи юк қўйилган бўлса ; ташқи юк қўйилган бўлмаса = 0 бўлади.
Агар рама стерженига Р тўпланган куч таъсир қилаётган бўлса, бу стерженни Р куч қўйилган нуқтадан икки бўлакка ажратиш қулай ҳисобланади. Чунки бу ҳолда оддий балкадаги кўндаланг куч =0 бўлади. Qx эпюра статик аниқ рамаларда кўндаланг кучлар эпюрасини қуриш қоидасига ўхшаб чизилади.

Download 479.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling