Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Download 250.5 Kb.
bet13/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Формал таркиб деганда жиноят таркибининг шундай тури тушуниладики, унда жиноят тамом бўлган деб ҳисоблаш учун қилмишнинг содир этилганлигининг ўзиёқ етарли бўлади. Қилмиш натижасида юз бериши мумкин бўлган у ёки бу оқибатнинг юз берган-бермаганлиги бунда аҳамиятсиз.
Формал таркибли ижтимоий хавфли қилмишлар фақатгина ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши шартлиги билан ажралиб туради. Оқибатнинг мавжудлиги ҳуқуқий аҳамият касб этмайди. Бошқача оғирроқ оқибатнинг келиб чиқиши жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Формал таркибли жиноят бу ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланадиган жиноятдир. Қайд этиш лозимки, бу ҳолатда оқибатнинг мавжудлиги аҳамият касб этмайди, чунки оқибатнинг юз бериш-бермаслиги қилмишни квалификатсия қилишга таъсир этмайди. Бундай қилмишларда оқибат мавжуд бўлмаса-да, у узоқ йиллар давомида шаклланган жамиятнинг маънавий қиёфасига зарар етказади. Бундан ташқари, формал таркибли жиноятнинг обектив томони тўлиқ амалга оширилганлиги сабабли ҳам қилмиш тугалланган ҳисобланади.
Формал таркибнинг асосий белгилари. Ўзбекистон Республикаси ЖКда бошқа МДҲ давлатлари жиноят қонунчилигига ўхшаб формал таркибли жиноятлар миқдори моддий таркибли жиноятлар миқдоридан бирмунча кўп эканлиги фактини инобатга олган ҳолда бу турдаги жиноятларнинг асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Эътиборли жиҳати шундаки, жиноят-ҳуқуқий нормаларда жиноят натижасида оқибатнинг юз бериши ҳолати мавжуд бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Шунга кўра қонун чиқарувчи айрим жиноят таркибларида бундай оқибат мавжуд бўлишини назарда тутади. Бундай мазкур ҳолат формал таркибли жиноятлар учун асосий белги деган хулоса қилиш мумкин: оқибатнинг юз бериши шарт эмас. Жиноят ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш билан тамом бўлган деб ҳисобланади. Айрим ҳолларда ижтимоий хавфли оқибат мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Обектив томон тўлиқ бажарилади. Албатта, жиноят ҳуқуқининг айрим назариётчи олимлари мазкур турдаги жиноят таркибларининг бошқа жиҳатларини ҳам ёритишади, бироқ сўз юритилган жиҳатлар ҳам классик аҳамиятга эга.
Формал таркибли жиноятларга туҳмат (ЖКнинг 139-моддаси), ҳақорат қилиш (ЖКнинг 140-моддаси) ва бошқалар мисол бўла олади.
Шунингдек, кўпинча формал таркибли жиноятга ўхшаш бўлган кесик таркибли жиноятлар хусусида ҳам сўз юритилади. ЖКда гарчи тушунтириш берилмаган бўлса-да, кесик тарикибли жиноятлар бу жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш пайтидаёқ тамом бўлган жиноятлар эканлигини таъкидлаш лозим. Масалан, босқинчилик жинояти ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилинган пайтдан бошлаб тамом бўлган жиноят ҳисобланади.
Кесик таркибли жиноятда қилмиш оқибатнинг сабаби сифатида реал хАфв келтириб чиқаради. Кесик таркибли жиноят жиноятнинг илк босқичи унга тайёргарлик кўриш босқичидаёқ тамом бўлган деб топилади.



Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling