Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Download 250.5 Kb.
bet8/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Жиноят таркиби – ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида баҳолашнинг жиноят қонунида назарда тутилган обектив ва субектив белгилар йиғиндиси.
Қайд этиш лозимки, жиноий жавобгарликка тортишнинг ягона асоси сифатида жиноят таркиби жиноят қонунининг марказий элементи ҳисобланади.
Жиноят таркиби – ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида баҳолашнинг жиноят қонунида назарда тутилган обектив ва субектив белгилар йиғиндиси. Жиноят таркиби қилмишни жиноят сифатида эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси саналади. Шу жиҳатдан жиноий жавобгарлик асоси сифатида жиноят таркибининг аҳамиятига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларидаги конкрет жиноят таркиби жиноий жавобгарлик асоси ҳисобланади ҳамда бир жиноятни бошқа бир жиноятдан фарқлаш имконини беради. Жиноят қонунида ўғирлик, талончилик, товламачилик каби жиноят таркибларининг белгиларини тасвирламасдан туриб бу жиноятларни ўзаро фарқлаш мумкин эмас эди. Масалан, Рим ҳуқуқида ўғирлик деганда мулк ҳуқуқининг бузилиши, шунингдек қарзни қайтармаслик тушунилган. Англо-саксон жиноят ҳуқуқида ўғирлик (“ларcенй”) деганда мулкка тажовуз қилишнинг турли усуллари, шунингдек топилмани ўзлаштириш ёки электроэнергияни талон-торож қилиш тушунилади1.
Ҳар бир жиноят обектив ва субектив белгилари, ўзига хос хусусиятларининг турфа хиллиги билан характерланади. Бироқ, ЖКнинг Махсус қисми моддаларида жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаат ва ижтимоий муносабатларга зарар етказадиган ёки зарар етказишнинг реал хафвини келтириб чиқарадиган қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини кўрсатувчи обектив ва субектив белгиларгина намоён бўлади.
Ҳар бир жиноятнинг таркиби қилмишни жиноят деб топишда обект, обектив томон, субект ва субектив томон элементларининг мустаҳкам структурасига таянади.
Жиноят таркиби – жиноят қонуни билан ўрнатилган ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида баҳолайдиган обектив ва субектив белгиларнинг йиғиндисидир. ЖКнинг 16-моддасига мувофиқ Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Жиноят таркибининг умумий тушунчаси ва конкрет жиноят таркиби тушунчалари ўзаро фарқланади. Жиноят таркибининг умумий тушунчаси – илмий абстраксия (ҳуқуқий модел) бўлиб, барча конкрет жиноят таркибларига хос бўлган типик, умумий белгиларни ўз ичига қамраб олади. Конкрет жиноят таркиблари эса Жиноят кодекси Махсус қисм моддалари диспозитсияларида тасвирланади ҳамда шу турдаги жиноятлар учун умумий характерга эга белгилардан иборат бўлади (масалан, ЖКнинг 169-моддаси – ўғирлик).
Жиноят ва жиноят таркиби тушунчаларининг ҳар иккаласи ижтимоий хавфли қилмишнинг турли жиҳатларини акс эттиради. Жиноят тушунчаси ижтимоий хавфли қилмишнинг ижтимоий-сиёсий характерини кўрсатиб, уни бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлашга хизмат қилади. Жиноят таркиби жиноят деб баҳоланувчи қилмишнинг ҳуқуқий (юридик) шакл (хусусият)и саналади.
Жиноят таркибида конкрет жиноятнинг умумий белгилари жамланади. Конкрет жиноят таркиби белгилари ЖКнинг Умумий қисми (субект ва субектив томон белгилари) ва ЖКнинг Махсус қисми (обектив томон белгилари) моддаларида акс этади. Жиноят таркиби тушунчаси ўзида обект, обектив томон, субект ва субектив томон элементларини қамраб олади.
Ҳар бир белгилар ўз навбатида зарурий ва факултатив белгиларга бўлинади. Зарурий белгилар – жиноят обект, қилмиш, айб ва жиноят субекти (ақли расолик ва ёш) сингари барча жиноят таркибида сўзсиз иштирок этадиган белгилар. Факултатив белгилар эса жиноят предмети, ижтимоий хавфли оқибат, қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, вақт, жой, шароит, усул, жиноят содир этиш қуроли ва воситаси, мотив, мақсад ва жиноят субектининг махсус белгилари бўлиб, булар қонун чиқарувчи томонидан алоҳида жиноят таркиблари учун хос хусусият ўлароқ мавжуд бўлади. Агар у ёки бу факултатив белги жиноят-ҳуқуқий норма диспозитсиясида кўрсатилган бўлса, у зарурий белгига айланади. Ақалли битта зарурий белгининг мавжуд эмаслиги қилмишда жиноят таркиби мавжудлигини ҳамда жиноий жавобгарликни истисно этади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг ўзига хослиги шундаки, ЖКда конкрет жиноят таркибларининг муфассал рўйхати баён қилинган бўлиб, бу шахс содир этган қилмиши у ёки бу конкрет жиноят таркиби белгилари билан мос келгандагина жиноий жавобгарлик келиб чиқади2.
ЖКда конкрет жиноят таркиблари белгиларининг тасвирланишида бу турдаги қилмишни содир этишнинг обектив ва субектив белгиларига хос бўлган умумий қонуниятдан фойдаланилади ҳамда бу белгилар биргаликда қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини англатади.
ЖКнинг Махсус қисми моддалари ёки қисмларида тамом бўлган жиноят таркибларининг белгилари қилмишни битта шахс ёки иштирокчиликда содир этилишига кўра ҳам тасвирланади. Бироқ ЖК Умумий қисм қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тамом бўлмаган жиноятга тайёргарлик кўриш ҳамда жиноятга суиқасд қилишнинг таркибини ҳам кўрсатиш тақозо этилади. Агар шахс жиноят содир этишда далолатчи, ташкилотчи ёки ёрдамчи вазифасини бажарган бўлса-да, лекин бажарувчининг ҳаракатларини амалга оширмаган бўлса, у содир этган қилмишда жиноятга далолат қилиш, ташкилотчилик қилиш ёки ёрдамчилик қилиш таркиби мавжуд бўлади.
Жиноят таркиби жиноий жавобгарлик асоси саналар экан, у шахс содир этган қилмишни тўғри квалификатсия қилиш, жиноий хулқ-атворни жиноий бўлмаган хулқ-атвордан ажратиш, иш юзасидан жиноят-протсессуал қарор қабул қилиш, жазо ёки бошқа мажбурлов чорасининг тури ва миқдорини аниқлашга хизмат қилади. Буларнинг барчаси инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик принсиплари ҳамда умумеътироф этилган айбсизлик презумпсиясини амалга оширишга замин яратади.
Шундай қилиб, жиноят таркиби белгилари нафақат ЖКнинг Махсус қисми моддалари ёки уларнинг қисмларида, балки ЖКнинг Умумий қисм нормаларида ҳам акс этади. ЖКнинг Умумий қисм моддаларида барча турдаги ёки алоҳида жиноят таркиблари учун хос бўлган белгилар назарда тутилади.
Жиноят обектларини жиноий тажовузлардан қўриқловчи ҳуқуқий муносабатлар доирасида вужудга келадиган жиноий жавобгарлик жиноят содир этилиши билан пайдо бўлади. Чунки жиноий жавобгарлик, уни вужудга келтирувчи юридик ҳолат (жиноят) содир этилганидан то шахснинг суд ҳукмига биноан айбдор деб тан олиниши ва унга жиноий жазо тайинланиши билан боғлиқ салбий оқибатлар йиғиндисидир. Шу боис жиноят-ҳуқуқий муносабатлар ҳар доим жиноят-протсессуал ҳуқуқий муносабатлар билан узвий боғлиқ бўлади, яъни содир этилган жиноят фош этилмаса, жиноят-ҳуқуқий муносабатлар амалга ошмай қолиши мумкин. Зеро, жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг амалга оширилиши жиноят ишининг барча ҳолатлари ўрганилганлиги, жиноятнинг очилганлиги, айбдорнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва жазоланганлиги, жамият учун хАфвнинг бартараф этилганлиги, жабрланувчининг бузилган ҳуқуқлари (шаъни, қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва ҳо. к.) тикланганлиги ва моддий зарар қопланганлигини билдиради.
Жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг амалга оширилиши бир вақтнинг ўзида давлатнинг қонунни бузган, яъни айбдор зиммасига қонунда назарда тутилган салбий оқибатни юклаш йўли билан уни жазолаш орқали ўз ҳуқуқи (мажбурияти)нинг амалга оширилганлигини англатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноий жавобгарлик жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан амалга ошириладиган давлатнинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга жиноят қонуни принсипларига мувофиқ реактсияси ҳисобланади. Шунингдек, ҳеч ким суднинг ҳукмисиз жиноят содир этишда айбдор деб топилиши ҳамда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Жиноят учун жавобгарлик жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати бўлиб, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишида ифодаланади.
Жиноий жавобгарликнинг асосини деганда ЖКнинг Махсус қисмида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари – обект, обектив томон, субект ҳамда субектив томон мавжуд ҳолда қилмишнинг содир этилиши тушунилади.

Жиноят ҳуқуқида ҳуқуқий тушунча ва ҳодиса сингари жиноят ҳамда жиноят таркиби тушунчаларини фарқлаш талаб этилади. Жиноят таркибининг жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят таркиби элементлари деб юритиладиган обектив ва субектив белгиларнинг тўрт гуруҳидан ташкил топган. Жиноят таркиби элементлари тушунчаси жиноят таркибининг бир томонига хос бўлган турдош ҳуқуқий белгилар гуруҳини англатади. Унга обект, обектив томон, субект ва субектив томон киради.



Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг ҳар бир моддасида қандай қилмиш қайси белги ва асосларга кўра жиноят саналиши кўрсатиб ўтилган. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда уни жиноят содир этишда айбдор деб топиш учун унинг қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги)да конкрет жиноят-ҳуқуқий нормада бевосита мустаҳкамланган алоҳида жиноят таркибининг барча белгилари мавжудлигини аниқлаш лозим. Бундай белгилар мавжудлиги қилмишда жиноят таркиби борлигини англатади. Бундай белгиларнинг ақалли биттасининг йўқлиги ёки ЖКнинг тегишли моддаси диспозитсиясига мувофиқ эмаслиги, шахс содир этган қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради.


Жиноят таркиби элементлари қуйидагилардир:



Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling