Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Қилмишнинг жазога сазоворлиги
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
Қилмишнинг жазога сазоворлиги. Қилмишнинг жазога сазоворлиги жиноятнинг белгиларидан бири бўлиб, Жиноят кодексининг Махсус қисмида жиноят деб ҳисобланган барча қилмишлар учун жазо назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддаси иккинчи қисмида: “… қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиниши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди, дейилади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида нисбий муайян ёки алтернатив жазолар назарда тутилган бўлиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноятни амалга оширишда айбнинг даражаси ва шу билан бирга бошқа ҳолатларини эътиборга олиб жазо тайинлаш имконияти яратилган. ЖКнинг Махсус қисмида назарда тутилган жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишининг қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар учун ҳам муайян жазо тури ёки турлари кўзда тутилган. Агар ЖК Махсус қисми нормасида санксия, яъни муайян жазо тури назарда тутилмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 3-қисмида: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган, сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар”дейилади. 211-модданинг 4-қисмида: “башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади”. Бу келтирилган ҳар икки норманинг биринчисида шахснинг қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти мавжуд, иккинчисида эса пора бериш жиноятининг аломатлари мавжуд. Аммо, қонунда белгиланган асослар бўлганлиги учун бундай қилмишлар учун жазо назарда тутилмаган. Шунга кўра бундай шахс жавобгарликка тортилмайди. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, фақат жиноят деб ҳисобланган ва шу жиноят учун қонунда жазо белгиланган бўлсагина жиноят ҳисобланади. Демак, юқорида айтилган тўртта белгининг барчаси қилмишда бирданига мавжуд бўлсагина бу қилмиш жиноят деб ҳисобланади. Аксинча, ана шу белгилардан биттаси бўлмаса, қилмиш жиноят ҳисобланмайди. 2.) Жиноятларни т а с н и ф л а ш . Жиноятларни у ёки бу белгиларига қараб туркумларга (гуруҳларга) ажратиш жиноятларни таснифлаш деб айтилади. Жиноятни таснифлашда уларнинг у ёки бу белгилари мезон сифатида олинади ёки Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлашнинг икки тури назарда тутилган. Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling