Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
Кесик таркиб – жиноятнинг шундай таркибики, қилмишни тамом бўлган деб баҳолаш учун нафақат оқибатнинг бериши талаб этилмайди, балки оқибатга сабаб бўлувчи қилмишни охирига етказиш ҳам талаб қилинмайди (масалан, жиноий уюшма ташкил этиш).
Шунга кўра кесик таркибли жиноят таркибида жиноят содир этишга суиқасд мавжуд бўлмайди, қилмишни амалга оширишни бошлашнинг ўзи тамом бўлган жиноят сифатида баҳоланади. ЖК Махсус қисмининг тегишли моддалари диспозитсияларида тўғридан тўғри назарда тутилган ҳолларда муайян тажовузни амалга оширишнинг реал имконияти мавжуд бўлиши ижтимоий хавфли оқибат юз беришининг асоси ҳисобланади ва бу қилмишни квалификатсия қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бунга мисол сифатида ЖКнинг 155-моддаси биринчи қисмига кўра халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлиги га путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хАфв туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек атроф-табиий муҳитни ифлослантириш (ЖКнинг 196-моддаси биринчи қисми)ни келтириш мумкин; шахсни жиноий жавобгарликка тортишда ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлишининг ўзи етарли саналади. Мазкур рўйхат ҳам муфассал эмас. Тузилишига кўра, яъни қонунда тасвирланишига кўра жиноят таркиби оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий таркибли жиноят таркибларида таркибнинг барча белгилари бир мартадан иштирок этади. Жиноятнинг оддий таркиби – битта қилмишни тасвирловчи қисмлардан иборат бўлади, яъни битта обект, айбнинг битта шакли, битта қилмиш, битта оқибат. Масалан, ЖКнинг 97-моддаси биринчи қисмида битта обект – бошқа шахснинг ҳаётини муҳофаза қилувчи ижтимоий муносабат, айбнинг битта шакли – қасд, битта қилмиш – бошқа шахсни ғайриқонуний равишда ҳаётдан маҳрум қилиш, битта оқибат – инсон ўлими мавжуд. Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling