Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Квалификатсияга таъсир этувчи таркиб
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
Квалификатсияга таъсир этувчи таркиб – асосий таркиб белгиларидан ташқари асосий таркибли жиноят учун назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатга эга бўлган жиноят таркиби.
Қонун чиқарувчи жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини турларга ажратиб, уларни ЖК Махсус қисмининг турли моддалари ёки қисмларига жойлаштирган. Бунда жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини орттирувчи ҳамда камайтирувчи белгилардан фойдаланилган. Қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига таъсир этувчи белги сифатида қуйидагилар келтирилади: қилмишнинг бир гуруҳ шахслар томонидан; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; уюшган гуруҳ томонидан; ўта шафқатсизлик билан; безорилик оқибатида; тамагирлик ниятида; кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида; хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда; икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда содир этилиши ва бошқ. Кўрсатилган турларни мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз. ЖКнинг 104-моддаси биринчи қисмида қасддан баданга оғир тан жароҳати етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур таркиб асосий таркиб ҳисобланади, чунки унда енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи белгилар мавжуд эмас. Имтиёзли таркибли қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жинояти таркиблари қуйидагилар: – кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 106-моддаси); – зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 107-моддаси); – ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 108-моддаси). ЖКнинг 104-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти қуйидаги ҳолларда квалификатсияга таъсир этувчи таркибли жиноят саналади: – ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; – ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; – ўта шафқатсизлик билан; – оммавий тартибсизликлар жараёнида; – тамагирлик ниятида; – безорилик оқибатида; – миллатлараро ёки ирқий адоват замирида; – диний таассублар замирида; – киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; – бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса. Шунингдек, бир қатор олимлар содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра махсус оғирлаштирувчи ҳолатни ҳам келтиришади. Бунга мисол тариқасида ЖКнинг 104-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар таркиби хосдир: – икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; – такроран, хавфли ретсидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан; – ўта хавфли ретсидивист томонидан; – уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса; – жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса. Обектив томон тузилишига, яъни қонун чиқарувчи томонидан тасвирлов усулига кўра жиноят таркиблари моддий, формал ва кесик таркибларга бўлинади. Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling