Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги


Download 250.5 Kb.
bet2/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги жиноятнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Жиноят, энг аввало, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида ифодаланган ижтимоий хавфли фаолиятдир. Ҳар қандай жиноят инсоннинг турли-туман ҳаракатларининг бир кўриниши бўлиб, бу кўриниш икки ёқлама хусусиятга, яна ички (руҳий) ва ташқи (жисмоний) мазмунга эга. Унинг ташқи мазмуни инсон аъзоларининг ҳаракати туфайли жиноят обектга тажовуз қилади ва жиноят предметига таъсир этади (масалан, одам ўлдириш, баданга шикаст етказиш, ўғрилик ва ҳоказолар). Жиноий тажовуз фақат ҳаракатларнинг ўзидан иборат бўлмасдан, ҳаракатсизликдан, яъни ўз вазифасини бажармасликдан иборат бўлиши ҳам мумкин (масалан, ҳаёти хафв остида турган шахсга ёрдам бермаслик, вазифасига совуққонлик билан қараш ва ҳоказолардир).
Жиноий қилмишнинг ички мазмуни эса субектнинг ўз қилмишига нисбатан руҳий муносабатидир. Инсон ҳар бир ҳаракатини ўз эрки билан эркин равишда ўзининг шахсий хусусиятларига қараб танлайди. Масалан, бир шахс ўзининг моддий эҳтиёжини қондириш учун ҳалол меҳнат қилишнинг у ёки бу турини танласа, бошқа биров жиноий йўлни танлаши мумкин. Жиноий хулқ шахснинг ҳуқуқий ёки ҳуқуққа хилоф бўлган ҳаракатини эркин равишда танлаш имкониятларидан жиноий ҳаракатни танлаш ихтиёридир. Шунга кўра, шахснинг онги билан бошқарилмаган инстинкт туфайли содир бўлган ҳаракатлар оқибати жиноят ҳисобланмайди. Масалан, шахс сирғанчиқ йўлда кетаётиб оёғи сирпаниб кетса, мувозанатни сақлаш инстинкти туфайли инсон гавдаси ва аъзолари мувозанатни сақлаш учун турли ҳаракатлар қилади. Шу вақтда шахс ёнма-ён кетаётган шахсни ҳам туртиб юборса ва у йиқилиб баданига шикаст етказилса, жиноят ҳисобланмайди. Шунинг учун шахс ўз ҳаракатини бошқара олмайдиган ва унинг оқибатини англамайдиган ҳолатда бўлган бўлса, унинг ижтимоий хавфли қилмиши жиноят ҳисобланмайди. Шунга кўра, жиноят субекти ёшига етмаган ва ақли норасо шахсларнинг ижтимоий хавфли қилмиши жиноят ҳисобланмайди.
Ижтимоий хавфли қилмиш тушунчаси ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, зарарли оқибатни қамраб олади. Шунинг учун Жиноят кодекси Махсус қисмига киритилган жиноятлар ижтимоий хавфли ҳисобланди. Унинг ижтимоий хавфлилиги қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши мумкинлиги билан ифодаланади.
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бир қанча ўзгарувчан шароитлар билан ҳам, яъни жиноят содир этиш жойи, вақти, етказилган зарарнинг миқдори, айбнинг даражаси ва шакли, шундай турдаги жиноятнинг қай даражада тарқалганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги даражаси ва бошқалар билан боғлиқ бўлади.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling